Абдуллаева Мафтуна Одилжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ёндашувлар асосида ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни шакллантириш методикаси (адабиёт фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.2.PhD/Ped9919.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Илмий раҳбар: Қурбонова Мафтуна Фахриддиновна педагогика фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Панжиев Қурбонниёз Бердиевич, педагогика фанлари доктори (DSc),  профессор; Машарипова Умида Абдувоҳидовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Замонавий ёндашувлар асосида ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни шакллантириш методикаси (адабиёт фани мисолида) бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари шахснинг янги ижтимоий-иқтисодий ва маданий шароитларга мослашувчанлигида намоён бўладиган амалий йўналтирилган таълим функцияларини ижтимоий талаб ва иқтисодий ривожланиш мақсадларига ҳамоҳанглаштириш асосида аниқлаштирилган;
адабиёт дарсларида ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни шакллантириш модели индивидуал ҳаётий ўсиш траекториясини ўз билим динамикасини  англаш, кейс-стади, дебат, лойиҳа имкониятларини мустақил ва ностандарт қарорлар қабул қилишга таъсирини ҳамкорлик педагогикаси доирасида дидактик аргументлаш асосида такомиллаштирилган;
адабиёт дарсларида ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни ривожлантириш методикаси “Ҳаётий қадриятлар дурдонаси”, “Адабий рефлекция” инновацион-импулсли таълим технологияларига кўра рефлексив машқларни бажаришда ўз-ўзини танқидий баҳолаш ва шахсий фаолликка иродавий интилиш мотивациясини дидактик ҳаракатларининг ўқув таъсир қуввати интенсивлигини ошириш асосида такомиллаштирилган;
адабиёт дарсларида ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни шакллантириш самарадорлиги лойиҳавий фаолият, муаммоли ўқитиш, коммуникатив компетенсия маданий ва лингвистик онгни шакллантиришда тилнинг халқ тарихи ва маданияти билан боғлиқлигини нутқ маданияти қоидалар асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича  олинган  илмий  натижалар  асосида:
ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари шахснинг янги ижтимоий-иқтисодий ва маданий шароитларга мослашувчанлигида намоён бўладиган амалий йўналтирилган таълим функцияларини ижтимоий талаб ва иқтисодий ривожланиш мақсадларига ҳамоҳанглаштириш асосида аниқлаштирилган таклифлар “Халқаро баҳолаш тадқиқотлари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 14-августдаги 22-01-486/22 рақамли маълумотномаси). Натижада, замонавий ёндашувлар асосида адабиёт дарсларини ташкил этишнинг назарий-методологик асосларини аниқлашга эришилган;
адабиёт дарсларида ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни шакллантириш модели индивидуал ҳаётий ўсиш траекториясини ўз билим динамикасини  англаш, кейс-стади, дебат, лойиҳа имкониятларини мустақил ва ностандарт қарорлар қабул қилишга таъсирини ҳамкорлик педагогикаси доирасида дидактик аргументлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Халқаро баҳолаш тадқиқотлари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 14-августдаги 22-01-486/22 рақамли маълумотномаси). Натижада, адабиёт дарсларида замонавий ёндашувлар асосида ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни шакллантириш босқичлари, тамойиллари, педагогик имкониятлари, дидактик талабларини аниқлашга шароит яратилган;
адабиёт дарсларида ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни ривожлантириш методикаси “Ҳаётий қадриятлар дурдонаси”, “Адабий рефлекция” инновацион-импулсли таълим технологияларига кўра рефлексив машқларни бажаришда ўз-ўзини танқидий баҳолаш ва шахсий фаолликка иродавий интилиш мотивациясини дидактик ҳаракатларининг ўқув таъсир қуввати интенсивлигини ошириш асосида такомиллаштиришга оид  таклифлар “Халқаро баҳолаш тадқиқотлари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 14-августдаги 22-01-486/22 рақамли маълумотномаси). Натижада, адабиёт дарсларида замонавий ёндашувлар асосида ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни шакллантиришнинг функционал моделини ишлаб чиқишга эришилган;
адабиёт дарсларида ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни шакллантириш самарадорлиги лойиҳавий фаолият, муаммоли ўқитиш, коммуникатив компетенсия маданий ва лингвистик онгни шакллантиришда тилнинг халқ тарихи ва маданияти билан боғлиқлигини нутқ маданияти қоидалар асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Халқаро баҳолаш тадқиқотлари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-буйруғига асосан 584736 рақамли гувоҳнома). Натижада, замонавий ёндашувлар асосида ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни шакллантирувчи  педагогик  механизмлар,  стратегиялар  ва  инновацион  таълим жараёнининг  самарадорлик  даражасини  аниқлаш, илмий-методик тавсиялар ва дастур ишлаб чиқиш имкониятлари кенгайтирилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish