Абдужалилов Жавлонбек Адиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Сунъий интеллект ва робототехника асосларини мактаб ўқувчиларига ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (Информатика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.4.PhD/Ped8573.
Илмий раҳбар: Закирова Феруза Макҳмудовна педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номида Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги техника фанлари бўйича илмий даражалар берувчи DSc.13/30.12.2019.Т.07.01 рақамли Илмий Кенгаш асосида тузилган бир марталик Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Файзиева Маҳбубаҳон Раҳимжоновна педагогика фанлари доктори, профессор, Шоймардонов Туймурод Турдиалиевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади сунъий интеллект ва робототехника асосларини мактаб ўқувчиларига ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сунъий интеллект ва робототехника асосларини умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларига ўқитишнинг педагогик-психологик омиллари нейродидактика тамойилларини инобатга олган ҳолда иммерсив технологиялардан фойдаланиш, рақамли  компетенцияларни ва ижодий-технологик фикрлаш қобилиятларини шакллантириш асосида  аниқланган; 
сунъий интеллект ва робототехника асослари бўйича ўқувчининг қобилиятларини шакллантириш босқичлари ижодий-технологик фикрлаш имконини берувчи Ардуино муҳитида ақлли компонентларни дастурлашга олиб келувчи электрон схемаларни яратиш, функсионал блокларни кодлаш ва генератив сунъий интеллект технологиялар ёрдамида текшириш хусусиятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
сунъий интеллект ва робототехника асосларини ўқитиш методикаси гуруҳли лойиҳаларни бажариш жараёнида кластерлаш, таснифлаш ва регрессия алгоритмлари ёрдамида маълумот тўпламларини таҳлил қилиш, микроконтроллерларни йигʻиш ва симуляция қилиш жараёнида автоматик бошқариш асосида такомиллаштирилган;
сунъий интеллект ва робототехника асослари бўйича ўқувчиларнинг компетенцияларини ривожлантитиш самарадорлигини баҳолаш мезонлари конструктив фикрлашга йўналтирилган муаммоли вазифалар, гуруҳ лойиҳаларнинг мавзулари ва уларни бажариш даражасини ҳисобга олган ҳолда форматив ва сумматив усулларни жорий этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сунъий интеллект ва робототехника асосларини мактаб ўқувчиларига ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
сунъий интеллект ва робототехника асосларини умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларига ўқитишнинг педагогик-психологик омиллари нейродидактика тамойилларини инобатга олган ҳолда иммерсив технологиялардан фойдаланиш, рақамли  компетенцияларни ва ижодий-технологик фикрлаш қобилиятларини шакллантириш асосида  аниқлашга қаратилган таклифлар “Информатика ва ахборот технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказининг 2025-йил 12-августдаги 01-03/7-422-сонли маълумотнома). Натижада виртуал реаллик технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқувчиларнинг рақамли компетенцияларини шакллантиришга имконият яратилган;   
сунъий интеллект ва робототехника асослари бўйича ўқувчининг қобилиятларини шакллантириш босқичлари ижодий-технологик фикрлаш имконини берувчи Ардуино муҳитида ақлли компонентларни дастурлашга олиб келувчи электрон схемаларни яратиш, функсионал блокларни кодлаш ва генератив сунъий интеллект технологиялар ёрдамида текшириш хусусиятларига устуворлик бериш бўйича таклифлар “Ўзбекистонда бўлажак сунъий интеллект олимларини тарбиялаш учун дастурлаш ва сунъий интеллект таълим мазмуни ва таълим моделини ишлаб чиқиш” бўйича таълим соҳасидаги халқаро тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (2023-2024 йй). (Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказининг 2025-йил 12-августдаги 01-03/7-422-сонли маълумотнома). Натижада “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчилари учун замонавий ўқитиш технологиялари ва воситаларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилган; 
сунъий интеллект ва робототехника асосларини ўқитиш методикаси гуруҳли лойиҳаларни бажариш жараёнида регрессия, таснифлаш ва кластерлаш алгоритмлари ёрдамида маълумот тўпламларини таҳлил қилиш, микроконтроллерларни йигʻиш ва симуляция қилиш жараёнида автоматик бошқариш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар “Ўзбекистонда бўлажак сунъий интеллект олимларини тарбиялаш учун дастурлаш ва сунъий интеллект таълим мазмуни ва таълим моделини ишлаб чиқиш” бўйича таълим соҳасидаги халқаро тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (2023-2024 йй). (Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказининг 2025-йил 12-августдаги 01-03/7-422-сонли маълумотнома). Натижада “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчиларини малакасини оширишда фойдаланиш учун гуруҳларда ишлаш орқали ўқитиш методикаси такомиллаштирилди.    
сунъий интеллект ва робототехника асослари бўйича ўқувчиларнинг компетенцияларини ривожлантитиш самарадорлигини баҳолаш мезонлари конструктив фикрлашга йўналтирилган муаммоли вазифалар, гуруҳ лойиҳаларнинг мавзулари ва уларни бажариш даражасини ҳисобга олган ҳолда баҳолашни такомиллаштириш юзасидан таклифлар “Ўзбекистонда бўлажак сунъий интеллект олимларини тарбиялаш учун дастурлаш ва сунъий интеллект таълим мазмуни ва таълим моделини ишлаб чиқиш” бўйича таълим соҳасидаги халқаро тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (2023-2024 йй). (Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказининг 2025-йил 12-августдаги 01-03/7-422-сонли маълумотнома). Натижада ўқувчиларнинг компетенцияларини баҳолаш имкониятлари кенгайтирилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish