Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобаназарова Жамила Холмуродовнанинг

фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ жойларида аёллар иш билан бандлигини оширишнинг самарали ижтимоий-иқтисодий механизмлари», 08.00.10–Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.2.DSc/Iqt63.

Илмий маслаҳатчи: Холмўминов Шайзоқ Рахматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.28.12.2017.I.16.02.

Расмий оппонентлар: Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Худойбердиев Зайниддин Явкачевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ жойларда аёллар иш билан бандлигини оширишнинг самарали ижтимоий-иқтисодий механизмларининг методологик ва методик асосларини яратиш асосида ишсизликни камайтириш бўйича илмий-услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

аёллар ишчи кучига талаб ва таклифни маркетинг таҳлили методикаси қишлоқ меҳнат бозорининг ривожланиш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда аёллар ишчи кучига бўлган эҳтиёж миқдорини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;

иш берувчилар билан иш билан банд ва ишсиз аёллар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни баҳолашнинг социологик сўров натижалари асосида аниқлаш методикаси такомиллаштирилган;

қишлоқ ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришнинг аёллар иш билан бандлигига таъсири ҳамда аёллар учун хизмат кўрсатиш соҳаларида янги иш ўринларини яратиш бўйича  илмий-амалий тавсиялар демографик омилларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;

иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини модернизациялаш асосида касаначилик меҳнатини ривожлантириш самарадорлигини ошириш, қишлоқ жойларида касаначилик меҳнатига талаб ва унинг таклифини тартибга солиш тизими такомиллаштирилган;

оилавий бизнес фаолиятини кенгайтириш, аёлларни касбларга ўқитиш сифати, самарасини ошириш ва қишлоқ ҳудудларида рекрутинг фаолиятини йўлга қўйишнинг ташкилий механизмлари аёллар иш билан бандлигининг истиқболли йўналишларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.       

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қишлоқ жойларида аёллар иш билан бандлигини оширишнинг самарали ижтимоий-иқтисодий механизмлари  бўйича олинган илмий натижалар асосида:

аёллар ишчи кучига талаб ва таклифни маркетинг таҳлили методикаси қишлоқ меҳнат бозорининг ривожланиш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда аёллар ишчи кучига бўлган эҳтиёж миқдорини аниқлаш бўйича таклифлардан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 18 июндаги 4-сон буйруғи асосида маркетинг тадқиқотининг аёллар ишчи кучига талаб ва таклифни ўрганиш, улар ўртасидаги нисбатларни мувофиқлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш амалиётига жорий қилинган  (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 21 июндаги 02-07/3228-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар маркетинг тадқиқотининг қишлоқ жойларда аёллар ишчи кучига талаб ва таклиф нисбатларини баҳолаш, кадрлар маркетинги тадқиқоти бўйича ахборотларни тўплаш ва таҳлил қилиш имкониятини берган;

иш берувчилар билан иш билан банд ва ишсиз аёллар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни баҳолаш методикасини такомиллаштириш бўйича таклифлар «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси томонидан қабул қилинган ва амалий фаолиятига жорий этилган («Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясининг 2018 йил 25 сентябрдаги 196-сон маълумотномаси). Натижада иш берувчилар томонидан яратилаётган шарт-шароитлар, меҳнат шароитларини яхшилаш борасидаги таклифлар бўйича талаблар шакллантириш ва ўқув юрти битирувчи қизларининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантиришга эришиш натижасида 14 ҳудудда тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган аёллар учун 23 та янги иш ўрни яратилган;

қишлоқ ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришнинг аёллар иш билан бандлигига таъсири ҳамда хизмат кўрсатиш объектларида янги иш ўринларини ташкил этиш йўналишлари демографик омилларни ҳисобга олган ҳолда иш билан бандликнинг мақбул тузилмасини шакллантириш бўйича таклифлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан қабул қилинган ва 2018 йил 26 сентябрдаги 213/2-ич сон буйруғи билан қишлоқ ижтимоий инфратузилмасини ривожланиш стратегиясининг ҳудудий дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 25 сентябрдаги 02-07/5055-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш аёллар учун хизмат кўрсатиш соҳаларида янги иш ўринларини яратиш бўйича  илмий-амалий тавсияларни ишлаб чиқиш имконини берган;

иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини модернизациялаш асосида касаначилик меҳнатини ривожлантириш самарадорлигини ошириш, қишлоқ жойларида касаначилик меҳнатига талаб ва унинг таклифини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 26 сентябрдаги 213/2-ич сон буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 25 сентябрдаги 02-07/5055-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижанинг амалиётга жорий этилганлиги натижасида корхоналарнинг ишлаб чиқариш дастурига киритилган маҳсулотлар  ва хизматлар бўйича касаначилик меҳнати билан боғлиқ ҳолда бажариладиган фаолиятда янги иш жойларини яратишга кам сарф-харажатлар қилиниши сабабли касаначилик меҳнатининг ҳудудларда 35,5 фоизга ошишига эришилган;

оилавий бизнес фаолиятини кенгайтириш, аёлларни касбларга ўқитиш сифати, самарасини ошириш ва қишлоқ ҳудудларида рекрутинг фаолиятини йўлга қўйишнинг ташкилий механизмлари аёллар иш билан бандлигининг истиқболли йўналишларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган таклифлардан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан амалиётга татбиқ этиш кўп болали аёллар учун квоталанган иш ўринларини ташкил қилиш, замонавий иш ўринларига аёлларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашга давлат буюртмаси тизимини шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2017 йил 28 августдаги 04/1155-15-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар натижасида оилавий бизнесни ҳудудий ривожланишнинг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаларида иш билан бандликнинг ноанъанавий турлари кўламини кенгайтириш, иш билан банд бўлмаган аёлларни ишга жойлаштириш салмоғини истиқболлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish