Сулаймонов Рустам Шенниковичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта чигитини линтерлаш ва момиқни тозалаш жараёнларининг рационал технологиясини яратиш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/Т248.
Илмий маслаҳатчи: Мақсудов Эркин Тўхтаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Paxtasanoat ilmiy markazi» AJ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедходжаев Хамид Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Ризаев Анвар Абдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Хакимов Шерқул Шерғозиевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта чигитини линтерлаш ва момиқни тозалаш технологиясини таъминлайдиган такомиллаштирилган линтер ва момиқ тозалагичнинг технологик параметрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чигитни линтерлаш жараёнига таъсир этувчи такомиллаштирилган конструкцияли аралаштиргич яратилган;
белгиланган режимда ишчи камерадаги қатламли чигит ҳаракатининг боғланиши ишлаб чиқилган;
пахта момиғини тозалаш учун комбинацияланган турдаги янги конструкцияли момиқ тозалагич яратилган;
момиқни ёйиш ва тарашда текисловчи тароқлар билан аррали цилиндр зонасидаги момиқнинг ҳаракатида тароқларни горизонтал ўққа нисбатан оғиш бурчагининг рационал катталиги аррали цилиндр ёй узунлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
момиқдан йирик ифлосликлар ажралишида тозалаш самарадорлигига таъсир этувчи колосникларнинг рационал сони таъсир этувчи кучлар орқали аниқланган;
момиқ сифатини яхшилайдиган, иш унумдорлиги ва тозалаш самарадорлигини оширувчи момиқ тозалагичнинг асосий конструктив ва технологик параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахта тозалаш корхоналарида пахта чигитини линтерлаш ва момиқни тозалаш жараёнининг рационал технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта чигитини линтерлаш технологияси ва ускунаси «Ўзпахтасаноат» АЖ тасарруфидаги корхоналарда, жумладан Тошкент вилоятининг «Чиноз пахта тозалаш» АЖ, Хоразм вилоятининг «Қўшкўпир тажриба-экспериментал пахта тозалаш» АЖ, Сурхондарё вилоятининг «Ангор пахта тозалаш» АЖ, Андижон вилоятининг «Асака пахта тозалаш» АЖ, Фарғона вилоятининг «Боғдод тажриба-экспериментал пахта тозалаш» АЖ, Бухоро вилоятининг «Жондор пахта тозалаш» АЖ, «Пешку пахта тозалаш» АЖ, «Когон пахта тозалаш» АЖларда жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2018 йил 26 октябрдаги 02-29/6158-сон маълумотномаси). Натижада юқори ва паст навли чигитни линтерлашда линтернинг чигит бўйича иш унумдорлигини ўртача 19,4% ва 21,7%га, момиқ бўйича иш унумдорлигини ўртача 7,2% ва 9,7%га ошириш имкони яратилган;
момиқни тозалаш технологияси ва ускунаси «Ўзпахтасаноат» АЖ тасарруфидаги корхонада, жумладан Қорақолпоғистон Республикаси «Элликқалъа пахта тозалаш» АЖга жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2018 йил 26 октябрдаги 02-29/6158-сон маълумотномаси). Натижада юқори навли момиқни тозалашда тозалагичнинг иш унумдорлигини 35,3%га, паст навли момиқни тозалашда 32,0%га ошириш имкони яратилган;
такомиллаштирилган 5ЛП линтерлари «Ўзпахтасаноат» АЖ тизимидаги корхоналарда, жумладан Бухоро вилоятининг «Жондор пахта тозалаш» АЖ, «Пешку пахта тозалаш» АЖ, «Когон пахта тозалаш» АЖларига жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2018 йил 26 октябрдаги 02-29/6158-сон маълумотномаси). Натижада юқори ва паст навли чигитларни линтерлашда чигитнинг шикастланишини ўртача 0,19 (абс)%га ва 0,3 (абс)%га, момиқдаги ифлос аралашмалар ва бутун чигитларнинг массавий улушини ўртача 0,3 (абс)%га ва 0,2 (абс)%га камайтириш, ишлаб чиқарилаётган чигит ва момиқ сифатини яхшилаш имкони яратилган;
ишлаб чиқарилган момиқ тозалагич «Ўзпахтасаноат» АЖ тасарруфидаги корхонада, жумладан Қорақолпоғистон Республикаси «Элликқалъа пахта тозалаш» АЖга жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2018 йил 26 октябрдаги 02-29/6158-сон маълумотномаси). Натижада I ва II навли момиқни тозалашда тозалагичнинг тозалаш самарадорлиги 32,4% ва 42,7%га тенг бўлиб, O‘zDst 645:2010 давлат стандарти бўйича А ва Б типли “Олий” синфга мансуб момиқ ишлаб чиқарилишига эришилган.