Узакова Умида Рахимджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жаккард ленталари янги тузилмаларини ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Т797.
Илмий раҳбар: Рахимходжаев Саидворис Саидгазиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Хамраева Санобар Атаевна, техника фанлари доктори, доцент; Валиев Ғуломқодир Набиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: махсус жаккард ленталарининг янги тузилмаларини ишлаб чиқариш технологиясини асослаш, дизайн ва лойиҳалашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаккард ленталарини ишлаб чиқариш учун уларнинг оптимал технологик кўрсаткичлари иплар зичлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
тўқув жаккард комплексида тўқиш учун янги кодлаштириш дастурий тизими яратилган;
икки қатламли жаккард матолар учун янги дизайн усули ва ипларнинг қисқариш кўрсаткичларини ҳисоблашнинг автоматик тизими ишлаб чиқилган;
жаккард ленталарининг истеъмолчи ва физик-механик хусусиятлари уларнинг нисбий зичлиги ва мустаҳкамлиги асосида аниқланган;
махсус жаккард лентанинг сиртидаги арқоқ ипларни мустаҳкамлаш ва юза томонида рельеф эффектини кучайтириш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бир ярим қатламли тўқималар хусусиятларини ва дизайнини яратиш усулларини янада такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
тўқув ўрилишида ипларни қисқариш коэффициентини аниқлаш усули ва уни ҳисоблашнинг дастурий маҳсулоти “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги корхонада, хусусан “Jamsytle Master” МЧЖда жорий қилинган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2018 йил 26 майдаги 174-сон маълумотномаси). Натижада ипларни қисқариш даражаси тўқиманинг фазавий тузилиш тартибига боғлиқ ҳолда ҳисоблаб, тўқув маҳсулотини лойиҳалаш ва уни юқори тезликка эга бўлган “Jakob Muller -1200” (Швейцария) рапирали тўқув дастгоҳида ишлаб чиқиш имкони яратилган;
янги турдаги ўрилишларни лойиҳалашда ипларнинг қисқариш кўрсаткичларини ҳисоблашнинг автоматик тизими “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси тасарруфидаги корхонада, хусусан “Jamstyle Master” МЧЖда жорий қилинган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2018 йил 26 майдаги 174-сон маълумотномаси). Натижада корхонада “Dornier-1300” (Германия) тўқув дастгоҳларининг турли хил дессинаторлик ечимлари асосида ишлаб чиқарилаётган бир ярим қатламли тўқима тасмаларининг ассортиментини янгилашга кетадиган вақт ва сарф-харажатларни камайтириш имкони яратилган;
икки қатламли жаккард матолар учун тўқув ўрилишларининг дизайн усули “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги корхонада, хусусан МЧЖ “Jamsytle Master” корхонасида жорий қилинган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2018 йил 26 майдаги 174-сон маълумотномаси). Натижада тўқувчиликда бир ярим қатламли тўқималарни лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришда хомашё, энергоресурслар сарфи ҳамда қўл меҳнатини камайтириш имкони яратилган.