Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадусманова Назира Кучкарбаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иммобилланган янги нитрозо бирикмалар ҳосилалари билан темир(II) ионларини аниқлашнинг сорбцион-спектроскопик усулларини ишлаб чиқиш», 02.00.02–Аналитик кимё (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2018.4.PhD/T850.

Илмий раҳбар: Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.28.03.2018.К/Т.04.02.

Расмий оппонентлар: Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори; Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: иммобилланганянги нитрозогуруҳ тутганорганик реагентлар ёрдамида темир (II) ионини аниқлашнинг экспресс, юқори танлаб таъсир этувчан, сезгир сорбцион-спектроскопик усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Fe(II) ионини аниқлаш учун нитрозонафтол асосидаги oрганик бирикмаларининг иммобилланиши аниқланган;

аналитик реакцияларнинг химизми Fe(II) ионлари билан реакцияга киришадиган функционал актив гуруҳларининг аналитик реакция механизми исботланган, уларнинг тузилишини ва аналитик актив гуруҳлар табиатини ҳосил қилган комплексларининг хоссаларига таъсири аниқланган;

илк бор Fe(II) ионларини аниқлаш учун янги иммобилланган нитрозореагентлар синтез қилинган;

Fe(II) ионини аниқлашда нитрозонафтол асосидаги иммобилланган нитрозо-реагентлар афзаллиги ва камчиликлари эритмага нисбатан аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Иммобилланган янги нитрозо бирикмалар ҳосилалари билан темир (II) ионларини сорбцион-спектроскопик усуллари ёрдамида аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

темир (II) ионини аналитик усулда аниқлаш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP №05417, 2017 й.). Натижада янги нитрозо бирикмали органик реагент ёрдамида темир (II) ионини аниқлаш имконияти яратилган;

янги мақсадли синтез қилинган 2-нитрозо-5-метокси фенол толали сорбент СМА-1 га иммобиллаб темир (II) ионини аниқлаш усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2018 йил 29 июндаги ФБ-20/20054-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган усулда иммобилланган 2-нитрозо-5-метокси фенол реагент ёрдамида темир (II) ионини чиқинди сувлар таркибидан тозалаш самарадорлигини 85–90 %гача ошириш имконини берган;

янги мақсадли синтез қилинган 2-гидрокси-3-нитрозо-1-нафталдегид толали сорбент СМА-1 га иммобиллаб темир (II) ионини аниқлаш усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2018 йил 29 июндаги ФБ-20/20054-сон маълумотномаси). Натижада иммобилланган 2-гидрокси-3-нитрозо-1-нафталдегид реагент ёрдамида темир (II) ионини чиқинди сувлар таркибидан тозалаш услубини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish