Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурасулов Рустам Абдураимовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Спорт машғулотларининг ўқувчи-спортчилар шахсини шаклланишидаги роли (яккакураш турлари мисолида)», 19.00.06–Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси  (психология фанлари). 

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/Psi18.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Ўзбекистон Миллий университети, DSc 27.06.2017.Psi.01.07.

Илмий маслаҳатчи: Шоумаров Ғайрат Бахромович, психология фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосировна,  психология фанлари доктори, профессор; Холмуҳамедов Рустам Дехканович,  педагогика фанлари доктори, профессор; Самаров Рустам Садридинович,  фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўқувчи шахсини шакллантиришда унинг психологик хусусиятларига  шарқ яккакураши машғулотларининг таъсирини такомиллаштириш ва улар юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўқувчилар шахси шаклланишида шарқ яккакураши машғулотлари таъсирини самара-дорлигини таъминловчи хавфсизликка (ўзини ҳимояланган ҳис қилиш, қўрқув ҳиссидан халос бўлиш), мансуб бўлиш (ўзаро бир бирини қўллаб-қувватловчи инсонлар орасида бўлиш, атрофдагилар томонидан қабул қилиш ва эътироф этилиш) каби етакчи  эҳтиёжлари аниқланган;

шарқ яккакурашини ўрганиш жараёнида ўқувчиларда фаолиятни мақсадли бошқаришни таъминловчи “техник маҳорат шакллантириш”, ўзи билан атроф оламни уйғунлаштирувчи “шахсни ўзини ўзи камол топтириш”, хулқ-атворни тартибга солишга кўмаклашувчи “ахлоқий ва инсонийлик сифатларни мустаҳкамлаш”, поклик, дўстлик, ғазаб ва нафратни чеклаш, тўғри билан нотўғрини фарқлашни шакллантирувчи “ахлоқий-этикавий сифатлар” каби етакчи  тамойиллари   аниқланган;

шарқ яккакураши машғулотларидаги “жанг шароитида усулларнинг ўрганиш”, “жанговор ҳолатнинг ранг-баранглиги”, “эркин жанглар” ва “жанг усулларини ўзлаштириш” ўқувчиларнинг шарқ яккакураши машғулотлари билан шуғулланишга бўлган қизиқиш-ларини,  мусобақалашиш, етакчиликка интилиши, натижаларга эришиш, ўзини ўзи рағбат-лантириш   мотивларини шакллантирувчи омиллар эканлиги далилланган;

шарқ яккакураши машғулотлари жараёнида ўқувчилар шахсининг шаклланишини ифодаловчи  “ретроспектив Мен” (шарқ якка курашини ўргангунга қадар), “реал Мен” (шарқ яккакурашини ўрганиш жараёни), “идеал Мен” (истиқболларини режалаштириш) ва “динамик Мен” (шахслик хусусиятларини ўсиб бориши)  турлари аниқланган;

 шарқ яккакураши  машғулотларида ўқувчиларнинг  машғулот жараёнида  ва кундалик турмушда хулқ-атворини тартибга солувчи, гуруҳда ўзаро қўллаб-қувватлаш ва жипслаш-тириш хусусиятини шакллантирувчи, психоэмоционал ҳолатларни (стрессга чидамлилик, фрустрацияга толерантлик) тартибга солишга йўналтирилган машқлар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Спорт машғулотларининг ўқувчи-спортчилар шахсини шаклланишидаги роли  бўйича олинган илмий натижалар асосида:

шарқ яккакураши машғулотларининг ўқувчилар шахси шаклланишига самарали таъсирини таъминловчи “босқичма босқичлик”, “чидамлилик”, “изчиллик”, “етарлилик”, “дифференциациялашганлик, “куч”, “реакция-куч”, “координациялаш қобилиятларини ривож-лантириш” каби компонентлари  тўғрисидаги янгилик умумтаълим мактаблари жисмоний тарбия дарслари ва болалар-ўсмирлар спорт мактаблари спорт тўгараклари машғулотлари мазмунига сингдирилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 02-01/1-3-1380 сон,  Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 16 майдаги 01-07-08-666-сон маълумотномалари). Натижада болалар-ўсмирлар спорт мактаби спорт тўгаракларида ўқувчиларнинг психологик тайёргарлигини янада оширишга ёрдам берган;

шарқ яккакурашини ўрганиш жараёнида ўқувчиларда фаолиятни мақсадли бошқариш-ни таъминловчи “техник маҳоратни шакллантириш”, ўзи билан атроф оламни уйғунлаштирув-чи “шахсни ўзини ўзи камол топтириш”, хулқ-атворни тартибга солишга кўмаклашувчи “ахлоқий ва инсонийлик сифатларни мустаҳкамлаш”, поклик, дўстлик, ғазаб ва нафратни чеклаш, тўғри билан нотўғрини фарқлашни шакллантирувчи “ахлоқий-этикавий сифатлар” каби етакчи  тамойилларига доир илмий янгилик умумтаълим мактаблари жисмоний тарбия дарслари ва болалар-ўсмирлар спорт мактаблари спорт тўгараклари машғулотлари мазмунига сингдирил-ган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 02-01/1-3-1380-сон,  Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 16 майдаги 01-07-08-666-сон маълумотномалари). Натижада болаларни психологик ва маънавий жиҳатдан баркамол этиб, тарбиялаш вазифаларини амалга оширишда хизмат қилган;

ўқувчиларнинг  шарқ яккакураши ва бокс машғулотлари билан шуғулланишга бўлган қизиқишлари (жанг шароитида усулларни ўрганиш, эркин жанглар, жанговор ҳолатнинг ранг-баранглиги)  уларда мусобақалашиш, етакчиликка интилиши, натижаларга эришиш, ўзини ўзи рағбатлантириш мотивларини  ўсишига олиб келганлиги далилланган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 16 майдаги 01-07-08-666-сон маълумотномаси). Натижада болалар ўқувчиларнинг спорт мусобақаларига тайёргарлиги, ўзини ўзи назорат қилиш имкониятларини ўстиришига хизмат қилган;

шарқ яккакураши машғулотлари жараёнида ўқувчилар шахсини ифодаловчи  “ретроспектив Мен” (шарқ яккакурашини ўргангунга қадар), “реал Мен” (шарқ яккакурашини ўрганиш жараёни), “идеал Мен” (истиқболларини режалаштириш), “динамик Мен” (шахслик хусусиятларини ўсиб бориши) турлари аниқланган илмий янгилик  умумий ўрта таълим мактаблари жисмоний тарбия дарслари ва болалар-ўсмирлар спорт мактаблари спорт тўгараклари машғулотларида фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 02-01/1-3-1380-сон, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 16 майдаги 01-07-08-666-сон маълумотномалари). Натижада ўқувчи-спортчиларнинг жамият ҳаётида, ўқув жараёнида маданиятлараро муносабатларни, ўзга инсонларга нисбатан  ижобий муносабат ва ахлоқий фазилатларини ривожланишига хизмат қилган.

Шарқ яккакураши машғулотларида ўқувчиларнинг  машғулот жараёнида ва кундалик турмушда хулқ-атворини тартибга солувчи, гуруҳда ўзаро қўллаб-қувватлаш ва жипслаш-тириш хусусиятини шакллантирувчи, психоэмоционал ҳолатларни (стрессга чидамлилик, фрустрацияга толерантлик) тартибга солишга йўналтирилган машқлар ишлаб чиқилгани тўғрисидаги илмий янгилик жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мураббийларини малакасини ошириш  машғулотларида ўқувчи-спортчиларни психологик тайёргарлиги бора-сидаги билимларини оширишда, ўқув-амалий семинарларни ташкил қилишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 02-01/1-3-1380-сон, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 16 майдаги 01-07-08-666-сон маълумотномалари). Натижада умумий ўрта таълим мактаблари амалий психологлари ва спорт мактаблари мураббийлари фаолиятининиг сифатини такомиллашувига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish