Sayt test rejimida ishlamoqda

Гайибов Улугбек Гаппаржановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Euphorbia ўсимликларининг полифенол бирикмаларини митохондрия функционал параметрларига таъсири», 03.00.08–Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/B249.

Илмий раҳбар: Арипов Тахир Фатихович, биология фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Микробиология институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.В.38.01.

Расмий оппонентлар: Кучкарова Любовь Салижановна, биология фанлари доктори, профессор; Суяров Акром Амиркулович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Euphorbia ўсимлигидан ажратиб олинган полифенол бирикмаларни митохондрия функционал параметрларига таъсирини ва улар асосида дори воситаларини яратиш имконини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

in vitro ва in vivo шароитларда полифенол бирикмаларнинг антиоксидант/антирадикал фаолликлари аниқланган;

супероксидрадикал, гидроксилрадикал, пероксид водород, дифенилпикрилгидразил (ДФПГ) каби эркин радикалларга нисбатан фаолликлари асосланган;

полифенол бирикмаларни митохондрия мембраналаридаги липидларни перекисли оксидланиши маҳсулотларини камайтириш хусусиятлари аниқланган;

полифенолларни mPTP мегапорасига, mitoKATP калий каналига, оксидланиш-фосфорланиш жараёнларига, митохондрия мембраналари орқали катионларни пассив транспортига таъсири биологик фаол моддаларнинг физиологик концентрацияларида исботланган;

бирикмалар митохондрияларининг энергетик параметрларини тикланишига олиб келиши ва хужайра ҳамда тўқималарни гипоксик стресс ҳолатида барқарорлиги очиб берилган;

Euphorbia ўсимликларидан ажратиб олинган полифеноллар IV-V кам заҳарли бирикмалар синфига тегишли эканлиги экспериментал ҳамда уларнинг LD50 қиймати исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Полифенол моддаларни митохондрия функционал параметрларига таъсирини аниқлаш  бўйича олинган натижалар асосида:

ПС-1, ПС-2 ва ПС-3 ларнинг антиоксидантлик фаоллигини намоён қилиши ФА-А11-Т061 рақамли «Махаллий ўсимлик хомашёси полифеноллари асосида вирусга қарши дори воситалари яратиш» фундаментал лойиҳасида in vitro шароитда митохондрия мембраналарини Fe2+/аскорбат билан индуцирланган пероксидли оксидланиш моделларида антиоксидант фаолликлари аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2017 йил
14 ноябрдаги 4/1255-3009-сон маълумотномаси). Натижада Fe2+/аскорбат билан индуцирланган пероксидли оксидланиш моделларида антиоксидант фаолликлари ва уларнинг заҳарлилик даражасини аниқлаш имконини берган;

гипоксия холатида ва ундан кейин кечадиган холатларда митохондрияларни химоялаб, организмдаги адаптация жараёнини кучайтириши Барселона Автоном университетининг мақсадли илмий тадқиқотида фойдаланилган (Universitat Autonoma de Barcelona (Испания) 2018 йил
12 июндаги маълумотномаси). Натижада организмдаги оксидатив стресс ва нейродегенератив ҳолатлар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш имконини берган;

полифенол бирикмаларни митохондрия функционал параметрларига таъсирини гипоксик стрессни коррекциялаш ва жигар митохондриялари энергетик параметрлари Лодз Университетининг мақсадли илмий тадқиқотида фойдаланилган (Wydziat biologii I ochrony Srodowiska (Польша) университетининг 2018 йил 22 июндаги  маълумотномаси). Натижада митохондрия функционал параметрларига полифенол бирикмаларнинг таъсир механизмларини аниқланиши кўплаб касалликларни олдини олиб нейронейропротекторлик хоссаларини тавсифлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish