Sayt test rejimida ishlamoqda

Наркабулова Наргиза Чоршаммиевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Янги техник узум нав-намуналарини танлаш ва бирламчи шаробчилик технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17–Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Т344.

Илмий раҳбар: Раджабов Абдурахмон, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Қурбонов Жамшед Маджидович, техника фанлари доктори, профессор; Мирзарахметова Дилбар Тохтамуратовна, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: «Ўзшаробсаноат» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: узумнинг янги шароббоп техник нав намуналарини танлаш ва улар асосида бирламчи шаробматериал ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ўзбекистонда узумнинг янги техник нав намуналари ғужумининг механик ва кимёвий таркиби аниқланган;

узумнинг янги техник нав намуналари ғужуми ва пўстидаги органик кислоталар ва биологик фаол моддаларнинг сифат таркиби аниқланган;

хомашёга шаробматериал сифатини яхшилаш ва оқим шарбати чиқишини кўпайтириш имконини берувчи электрофизик ишлов бериш усули ишлаб чиқилган;

импульс ишловбериш жараёни параметрлари ва шароббоп хомашёнинг шикастланиш даражаси ва уни юзага келтирувчи омиллар орасидаги функционал боғлиқликни график ва аналитик ифодаси асосланган;

узумнинг маҳаллий техник навлари асосида янги ёрқин пушти шароб тури олиш технологик жараёни такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Узумнинг маҳаллий янги техник нав намуналарига асосланган бирламчи шаробматериал ишлаб чиқариш технологияси самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

яратилган янги узумнинг техник «Гавҳар» ва «Истиқлол» навлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида етиштириш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига истиқболли техник нав сифатида киритилган («Ўзшаробсаноат» АЖнинг 2018 йил 5 сентябрдаги ТУ-02-09-1/2707-сон маълумотномаси). Натижада ушбу навлар сифатли шароб олиш имконини берган;

мезгага электроимпульс таъсир кўрсатиш усули «MEHNAT AGROFIRMASI» ОАЖ корхонаси бирламчи шаробчилик пунктида амалиётга жорий этилган («Ўзшаробсаноат» АЖнинг 2018 йил 5 сентябрдаги ТУ-02-09-1/2707-сон маълумотномаси). Натижада 1тонна ишлов берилган мезгадан хомашё навларига боғлиқ равишда 3% қўшимча оқим шарбат олиш имконини берган;

узумнинг янги техник навидан фойдаланилган ҳолда шароб ишлаб чиқариш технологияси «MEHNAT AGROFIRMASI» ОАЖ корхонасида амалиётга жорий этилган («Ўзшаробсаноат» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 5 сентябрдаги ТУ-02-09-1/2707-сон маълумотномаси). Натижада биологик фаол моддаларга бой янги «COMPLIMENT» шаробини ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish