Sayt test rejimida ishlamoqda

Асадуллаев Улуғбек Мақсудовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Окклюзион гидроцефалия билан асоратланган бош мия ўсмаларини ташхислаш ва жарроҳлик йўли билан даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.28–Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2. DSc/Tib183.

Илмий маслаҳатчи: Кариев Гайрат Маратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий нейрохирургия тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.28.02.2018.Tib.62.01.

Расмий оппонентлар: Yoko Kato, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Япония); Ахмедиев Махмуд Мансурович, тиббиёт фанлари доктори; Шодиев Амирқул Шодиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Буюк Британия The University of Sheffield Royal Hallamshire Hospital.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: иккиламчи ОГЦ билан асоратланган бош мия чуқур тузилмалари ўсмалари бўлган беморларда касалликнинг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда диагностика ва хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

иккиламчи ОГЦ билан асоратланган бош мия ўсмалари бўлган беморларнинг оғирлик даражасини баҳолаш тартиби ишлаб чиқилиб, унинг асосида яратилган касалликнинг оғирлик даражасини интеграл баҳолаш алгоритми ўз вақтида  ташхис қўйиш ва даволашнинг адекват тактикасини белгилашга имкон бериши исботланган;

постоперацион ликворея, псевдоменингоцеле ва йирингли яллиғланиш асоратларини олдини олишга ва мия қаттиқ пардаси дефекти пластикаси учун аутотўқима ажратишга имкон берувчи субокципитал жарроҳлик краниотомияси ва қўшимча Торкильдсен вентрикулоцистерностомиясида қўлланиладиган модификацияланган Y-симон тери кесими ишлаб чиқилган;

бош мия ўсмалари бўлган беморларда иккиламчи ОГЦ даражасини ишончли аниқлаш учун МРТ ўрта сагиттал кесимларида МПДнинг диагностик ва прогностик аҳамияти исботланган;

ликвор циркуляциясини қайта тиклаш имконини берувчи эндоскопик вентрикулоцистерностомия (ЭВЦС) ёрдамида бажариладиган икки босқичли операциялар устунлиги исботланган;

иккиламчи ОГЦ даражасини, бош мия ўсмаси ҳажмини ва сифатини, МПД ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда индивидуал хирургик тактика ишлаб чиқилган;

бош мия ўсмаларини жарроҳлик йўли билан олиб ташлашда интраоперацион акустик мия устуни потенциали (АМУП)ни қўллаш хирургик агрессияни назорат қилиши исботланган.  

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

ОГЦ билан асоратланган бош мия ўсмалари бўлган беморларда ташхислаш ва хирургик даволаш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:

«Бош мия ўсмаларида жарроҳлик тактикасини яхшилаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 сентябрдаги 8н-р/186-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома беморларда ОГЦ билан асоратланган бош мия ўсмасини даволаш тактикасини такомиллаштириш ва иккиламчи ОГЦ даражасини, бош мия ўсмаси ҳажмини, хирургик услубини танлаш дастури таклиф этилган ва беморларда индивидуал хирургик тактикани белгилаш имконини берган;

ОГЦ билан асоратланган бош мия ўсмалари бўлган  беморларда ўтказилган тадқиқотлар натижасида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази клиникаси, Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 1-сон клиникаси, Андижон вилоят онкологик диспансери амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 сентябрдаги 8н-р/186-сон маълумотномаси). Натижада беморларда асоратлар 2,7 ва ўлим 1,5 баробарга камайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish