Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалилов Жамшид Ғанижоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Саноат корхоналари маркетинг фаолиятида мотивация усулларидан фойдаланишни такомиллаштириш», 08.00.11–Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt300.

Илмий раҳбар: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Бекмуродов Адҳам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хошимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: енгилсаноат корхоналари маркетинг фаолиятида мотивация усулларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

енгил саноат корхоналарида фаолият юритувчи маркетологларни самарали ишлашга ундайдиган моддий мотивация усули маҳсулот сотиш ҳажмини ошириш, янги мижозлар сонини кўпайтириш ва мижозларнинг қониқиш даражасини ошириш кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилган;

енгил саноат корхоналари маҳсулотларини сотиб олувчи воситачиларга йўналтирилган молиявий мотивация усули «ваучер», харид ҳажмига нисбатан дифференциалланган пул мукофотлари ва ютуқли акциялар тақдим қилиш асосида такомиллаштирилган;

истеъмолчиларни харид фаоллигини оширишга ундовчи иқтисодий мотивация усули «cотиш ҳажмини ошириш учун ақлли ғоя» ҳамда «ақлли истеъмолчилар» рағбатлантирувчи маркетинг дастури асосида такомиллаштирилган;

енгил саноат корхоналари маҳсулотлари сотиш ҳажмини ошириш тармоқли маркетингнинг интенсив, эксклюзив ҳамда сайланма сотиш каналларидан самарали фойдаланиш асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Саноат корхоналари маркетинг фаолиятида мотивация усулларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

енгил саноат корхоналарида фаолият юритувчи маркетологларни самарали ишлашга ундайдиган, маҳсулот сотиш ҳажмини ошириш, янги мижозлар сонини кўпайтириш ва мижозларнинг қониқиш даражасини ошириш индикаторлари асосида такомиллаштирилган моддий мотивация усули «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги «Шофиркон Экваториал Текс» масъулияти чекланган жамияти  фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 19 апрелдаги ДМ-171-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар натижасида корхонанинг маҳсулот сотиш ҳажми 2018 йилнинг биринчи чорагида 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 7,1 фоизга ошиши таъминланган;

енгил саноат корхоналари маҳсулотларини сотиб олувчи воситачиларга йўналтирилган, «ваучер», харид ҳажмига нисбатан дифференциалланган пул мукофотлари ва ютуқли акциялар тақдим қилиш асосида такомиллаштирилган молиявий мотивация усули «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси «Мергантекс» масъулияти чекланган жамияти корхоналар фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 19 апрелдаги ДМ-171-сон маълумотномаси). Мазкур мотивация усули натижасида корхонанинг маҳсулот сотиш ҳажми 2018 йилнинг биринчи чорагида 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга ошиши таъминланган;

истеъмолчиларни харид фаоллигини оширишга ундовчи «cотиш ҳажмини ошириш учун ақлли ғоя» ҳамда «ақлли истеъмолчилар»  рағбатлантирувчи маркетинг дастури асосида такомиллаштирилган иқтисодий мотивация усули «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги «Buxoro comfort tekstil» масъулияти чекланган жамияти фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 19 апрелдаги ДМ-171-сон маълумотномаси). Ушбу мотивация усули  натиижасида маҳсулот сотиш ҳажми 2018 йилнинг биринчи чорагида 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 8,5 фоизга ошиши таъминланган;

енгил саноат корхоналари маҳсулотлари сотиш ҳажмини оширишда тармоқли маркетингнинг интенсив, эксклюзив ҳамда сайланма сотиш каналларидан самарали фойдаланиш бўйича берилган таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги «Sharofat invest teks» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 19 апрелдаги ДМ-171-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар натижасида 2018 йилнинг биринчи чорагида 7,8 минг АҚШ доллари миқдорида қўшимча маҳсулот экспорт қилиниши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish