Sayt test rejimida ishlamoqda

Закурлаев Абдумутал Каримовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Терроризмга қарши курашнинг криминалистик жиҳатлари», 12.00.09–Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.DSc/Yu87.

Илмий маслаҳатчи: Пулатов Юрий Сайфиевич, юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Ҳарбий-техник институти, DSc.30.08.2018.Yu.74.01.

Расмий оппонентлар: Пўлатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор; Рахимов Йўлдош, юридик фанлар доктори, профессор; Тўлаганова Гулчеҳра Захитовна, юридик фанлар доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: терроризмга қарши курашнинг криминалистик жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

содир этилган ёки тайёрланаётган террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни хабар қилмаслик, террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш ва терроризмни молиялаштириш қилмишлари учун жиноий жавобгарлик киритилиши асосланган;

терроризм билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича жиноят қуролининг хусусиятларини белгилаш зарурлиги ва унинг жиноятнинг квалификациясига таъсир этиши асосланган;

терроризм ва экстремизм жиноятларини ўзаро фарқлаш, мазкур турдаги жиноятлар бўйича жавобгарликни индивидуаллигини таъминлаш лозимлиги асосланган;

«терроризм» тушунчаси «тинчлик ва хавфсизликка тажовуз қилиш, зўрлик ишлатиш, уни қўллаш билан таҳдид қилиш, одамлар ўлими ва мулкнинг нобуд бўлиши ёки унинг хавфини туғдиришда ифодаланадиган, давлат ва жамият хавфсизлигини беқарорлаштирадиган, аҳолини қўрқитиш ва давлат ҳокимияти органларига таъсир ўтказиш орқали ўзлари учун фойдали бўлган қарорларни қабул қилишга эришиш мақсадида амалга ошириладиган жиноий қилмишларнинг йиғиндиси» сифатида такомиллаштирилган;

терроризм билан боғлиқ жиноятларнинг криминалистик тавсифи шакллантирилган ва унинг таркибига «жиноятга тайёргарлик кўриш ва уни содир этиш усуллари, жиноят содир этилиши шароитлари, жиноят содир этиш вақти, жойи, қўлланилган қуроллар, тажовуз объекти, қамраб олинган ҳудуд, изларнинг пайдо бўлиши механизми, жиноий гуруҳнинг тури ва шакли, иштирокчиларнинг сони, жиноятчиларнинг шахсини тавсифловчи ҳолатлар, жабрланувчилар ҳақидаги маълумотлар» киритилиб такомиллаштирилган;

терроризм билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича типик тергов вазиятлари қилмиш, уни содир этиш усули, шароити ва жиноятчилар шахси тўғрисида етарли маълумотларга эга бўлиш билан ўзаро боғлиқлиги асосланган;

терроризм билан боғлиқ жиноятларга қарши кураш жараёнида қўлланиладиган техник-криминалистик воситаларнинг тавсифи, турлари ва шакллари, уларни қўллашнинг самарадорлиги, шунингдек терроризм билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда бирламчи ва кейинги тергов ҳаракатларини ўтказишнинг тактик хусусиятлари асосланган;

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Терроризмга қарши курашнинг криминалистик жиҳатлари тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:

тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни хабар қилмаслик, террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш, терроризмни молиялаштириш қилмишлари учун жавобгарликни белгилаш тўғрисидаги таклифлардан Жиноят кодексини 1551-модда, 1552-модда ва 1553-моддалар билан тўлдиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 14 ноябрдаги 06/2-06/3096вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши терроризм билан боғлиқ жиноятлар бўйича жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминланишини такомиллаштиришга хизмат қилган;

терроризм билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича жиноят қуролини аниқлаш ва белгилаш тўғрисидаги таклифлардан Жиноят-процессуал кодексининг 2031-моддаси билан тўлдиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 14 ноябрдаги 06/2-06/3096вх-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши терроризм билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича дастлабки терговнинг самарадорлигини оширишга ва жиноят ишларини юритишда шахс ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатланишини ривожланишига хизмат қилган;

экстремизм тушунчаси, экстремизмни молиялашни таъқиқлаш, жисмоний шахсларнинг экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун жавобгарлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг «Экстремизмга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси, 12-моддаси ва 17-моддасининг нормаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 14 ноябрдаги 06/2-06/3098вх-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши терроризм ва экстремизм жиноятларини ўзаро фарқлашга, мазкур турдаги жиноятлар бўйича жавобгарликни индивидуаллигини таъминлашни такомиллаштиришга хизмат қилган;

терроризм билан боғлиқ жиноят ишларини тергов қилишда терговга қадар текширув ўтказиш, тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг тактик усулларини қўллаш юзасидан таклифлардан ИИВ ҳузуридаги Тергов Департаменти томонидан идоравий-норматив ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов бош бошқармасининг 2015 йил 20 декабрдаги 18/5597-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий қилиниши терроризм билан боғлиқ жиноят ишларини тергов қилиш методикасини такомиллаштирилишига ва терговнинг самарадорлигини оширилишига хизмат қилган;

терроризм билан боғлиқ жиноятлар содир этганлик учун озодликдан маҳрум этишга маҳкум қилинганларнинг шахсияти, ҳулқ-атвори, алоқаларини мунтазам кузатиш ва назорат қилиш тўғрисидаги таклифлардан ИИВ Жазони ижро этиш Бош Бошқармаси томонидан терроризм билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахслар билан ўтказиладиган тарбиявий ишларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш Бош Бошқармасининг 2015 йил 28 декабрдаги 28-сон маълумотномаси). Бу терроризм билан боғлиқ жиноятларни содир этган маҳкумларни тарбиялаш ва жамиятга қайтаришнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;

терроризм билан боғлиқ жиноятлар содир этганлик учун озодликдан маҳрум этишга маҳкум қилинган шахслар билан диний мавзудаги суҳбатлар доимий амалга оширилиши уларни ақидапарастлик йўлидан қайтариш учун самарали эканлиги ҳақидаги таклифлардан Имом Бухорий халқаро маркази томонидан терроризм билан боғлиқ жиноятларни содир этиб судланган махкумларни қайта тарбиялаш бўйича ўқув-тарбиявий фаолиятида фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро марказининг 2015 йил 26 ноябрдаги 22/37-2198-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши диний ақидапарастликка берилган айрим шахсларни ушбу иллатдан қайтариш фаолиятининг самараси оширилишига хизмат қилган.

терроризмга қарши курашнинг криминалистик жиҳатларини ўқитишга оид таклифлардан ИИВ Академиясининг кундузги таълим, раҳбар кадрларни тайёрлаш, малака ошириш, касбий тайёргарлик факультетларида таълим жараёнида фойдаланилган (ИИВ Академиясининг 2015 йил 12 ноябрдаги 38/35-347-сон маълумотномаси), терроризм билан боғлиқ жиноят ишларини тергов қилишга оид илмий хулосалардан томонидан тавсия этилган “Криминалистика” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 18 августдаги 744-221-сон маълумотномаси). Буларнинг барчаси тингловчи ва курсантларнинг терроризмга қарши курашнинг криминалистик жиҳатларини қўллашга оид билим, ўқув ва кўникмаларининг шаклланиши ва ривожланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish