Сейтов Айбек Жумабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Истеъмолчиларга сувни дискрет етказиб бериш шароитида ирригация тизими каналларида сув тақсимлашни оптимал бошқариш», 05.01.02–«Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш»(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T137.
Илмий раҳбар: Рахимов Шавкат Хударгенович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Сафаров Ташпулат, техника фанлари доктори, профессор;Худайқулов Савет Ишанқулович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: «Механика ва иншоатлар сейсмик мустаҳкамлиги» институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: математик моделлаштириш, оптимал бошқариш усуллари ёрдамида истеъмолчиларга сувни дискрет етказиб бериш шароитида ирригация тизими каналларида оптимал сув тақсимлаш жараёнини бошқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
истеъмолчиларга сувни дискрет етказиб бериш шароитида ирригация тизими каналларидаги сувнинг нотекис ҳаракатини ифодаловчи Сен-Венаннинг ҳусусий хосилали дифференциал тенгламалар системасини такомиллаштириш асосида оптимал сув тақсимлашни бошқаришнинг математик моделлари, сифат мезонлари ишлаб чиқилган;
каналдаги сувни истеъмолчиларга етказиб беришда сув сарфининг дискретлигини таъминлашда Диракнинг дельта-функциясини такомиллаштириш асосида ирригация тизими каналларида оптимал сувни тақсимлашнинг зарурий шарти ишлаб чиқилган;
ирригация тизими каналларида истеъмолчиларга сувни дискрет етказиб бериш шароитида оптимал сувни тақсимлашнинг зарурий шарти асосида оптимал бошқаришнинг усуллари ишлаб чиқилган;
каналларда сувни тақсимлашни дискретлигини таъминлаган ҳолда оптимал бошқариш масаласини чекли айирмалар усули асосида ечишнинг алгоритмлари яратилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Истеъмолчиларга сувни дискрет етказиб бериш шароитида ирригация тизим каналларида сув тақсимлашни оптимал бошқариш бўйича олинган натижалар асосида:
сувнинг нотекис ҳаракатини ифодаловчи Сен-Венаннинг ҳусусий хосилали дифференциал тенгламалар системасини такомиллаштирилган математик моделлари ҳамда дастурий восита Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирилиги тасарруфидаги «Жанубий Мирзачўл магистрал канали эксплуатация бошқармаси» объектларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 8 августдаги 02/25-1232-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ирригация тизими каналларида сув тақсимлашни оптимал бошқаришда сув ресурсларини йўқолишлари 5-7%гача камайтириш ҳисобига экин майдонларининг вақтида суғориш самарадорлигини ҳамда олинадиган ҳосил сифатини ошириш имконини берган;
Диракнинг дельта-функцияси асосида дискрет сув тақсимлаш сифат мезонлари, каналларда сувни етказиб беришни оптимал бошқариш алгоритми ва дастурий воситаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирилиги тасарруфидаги «Сирдарё-Зарафшон» ирригация тизими ҳавза бошқармаси каналларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 8 августдаги 02/25-1232-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган дастурий таъминот каналларнинг сув чиқарувчи гидротехник иншоотларининг ишлари самарадорлигини 10-12%га ошириш имконини берган;
сувнинг нотекис ҳаракатини ифодаловчи Сен-Венаннинг тўлиқ дифференциал тенгламалар системаси математик моделини оптимал бошқаришнинг масаласини градиент проекцияси усули ёрдамида ечишнинг алгоритмлари “Чирчиқ-Охангарон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги «Паркент ̶ Карасув» ирригация тизими Паркент магистрал каналига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 8 августдаги 02/25-1232-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган ҳисоблаш алгоритми истеъмолчиларга сувни дискрет етказиб бериш шароитида ирригация тизими сув ресурсларида йўқотишларни 7-10%гача камайтириш ҳамда экин майдонларини суғоришнинг самарадорлигини 5%гача ва олинадиган ҳосилнинг сифатини яхшилаш имконини берган.