Убайдуллаев Уткиржон Муродиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта териш машиналарининг технологик параметрларини назорат ва диагностика қилиш тизими», 05.03.01-Асбоблар.Ўлчаш ва назорат қилиш усуллари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Т363.
Илмий раҳбар: Улжаев Эркин, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Назаров Абдулазиз Муминович, техника фанлари доктори, профессор; Саттаров Хуршид Абдишукурович,техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта териш машиналарининг технологик параметрларини назорат ва диагностика қиладиган тизимни ҳамда унинг дастурий таъминотини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Буль функциясини қўллаш асосида пахта териш машиналари технологик параметрларини ноаниқлик шароитида назорат ва диагностика қилишнинг математик моделлари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
пахта териш машиналарининг технологик параметрларини назорат ва диагностика қилиш учун яратилган тизимнинг борт ва аппарат қисмлари орасида тезкор маълумот алмашинувини таъминлайдиган алгоритмлар ишлаб чиқилган;
пахта териш машиналари технологик параметрларини пневмотранспорт камерасининг ҳолати, шпинделлари ва вентиляторларининг айланиш тезлигини ҳисобга олган ҳолда назорат ва диагностика қилиш тизимининг математик модели ишлаб чиқилган;
қўшимча назорат қилиш сигналини киритиш ва узатиладиган ахборотни такрорлаш йўли билан ноаниқ диагностика функциясини йўқотиш асосида назорат қилинадиган параметрларнинг ҳолатини назорат ва диагностика қилиш аниқлигини ошириш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахта териш машиналарининг технологик параметрларини назорат ва диагностика қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
пахта териш машинаси шпинделларининг айланиш тезлигини ўлчаш ва назорат қилиш тизими учун қурилмага Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Пахта териш машиналарининг шпинделларининг айланиш тезлигини назорат қилувчи қурилма», IAP 05526-2017 й.). Натижада пахта териш машиналари шпинделларининг айланиш тезлигини назорат қилиш орқали пахтани сифатли териш жараёнини такомиллаштиришга эришилган;
Буль функциясини қўллаш асосида пахта териш машиналари технологик параметрларини ноаниқлик шароитида назорат ва диагностика қилишнинг алгоритмлари «Трактор» махсус конструкторлик бюроси УКда жорий қилинган («BMKB-AGROMASH» АЖнинг 2018 йил 12 ноябрдаги 01-497/1-сон маълумотномаси). Натижада пахта териш машиналарининг технологик параметрларини пахтани териш пайтида назорат қилиш ҳисобига терилаётган пахтанинг исрофини камайтиришга имкон берган;
қўшимча назорат қилиш сигналини киритиш ва узатиладиган ахборотни такрорлаш йўли билан ноаниқ диагностика функциясини йўқотиш асосида назорат қилинадиган параметрларнинг ҳолатини назорат ва диагнастика қилиш аниқлигини ошириш усули «Трактор» махсус конструкторлик бюроси УКда жорий қилинган («BMKB-AGROMASH» АЖнинг 2018 йил 12 ноябрдаги 01-497/1-сон маълумотномаси). Натижада пахта териш машиналарининг технологик параметрларини диагностика қилиш ишончлилигини ошириш имконини берган;
пахта териш машиналари технологик параметрларини пневмотранспорт камерасининг ҳолати, шпинделлари ва вентиляторларининг айланиш тезлигини ҳисобга олган ҳолда назорат ва диагностика қилиш тизими«Трактор» махсус конструкторлик бюроси УКда жорий қилинган («BMKB-AGROMASH» АЖнинг 2018 йил 12 ноябрдаги 01-497/1-сон маълумотномаси). Натижада пахта териш машиналарининг пневмотранспорт тизимида пахтани териш вақтида учрайдиган носозликларни назорат қилиш имконини берган.