Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамов Муҳаммадали Муроджонинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чигитни линтерлашдан олдин тозалаш билан чигит ва момиқ сифатини оширувчи тозалагич конструксиясини ишлаб чиқиш”, 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т4671
Илмий раҳбар: Джамолов Рустам Камолидинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қаюмов Абдумалик  Хамидович, техника фанлари доктори, профессор, Саримсаков Олимжон Шарипжанович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жинланган чигитларни ифлосликлардан тозалаш ускунасини ишлаб чиқиш билан момиқ ва чигит сифатини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жинланган чигитларни линтерлашдан олдин ифлосликлардан тозалаш учун ҳаво тезлигини ростловчи механизмли чигитларни титкиловчи пружинали мосламага эга пневматик тозалаш ускуна конуструксия ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган ускунанинг тозаловчи камера ичида ҳаракатланаётган тукли чигитларни массасини инобатга олиб унинг қия текисликдаги ҳаракат тенгламаси асосида чигитдан ифлосликларни ажратишдаги тезликларини аниқлашнинг математик модели ишлаб чиқилган;
ускуна тозаловчи камерадаги чигит оқимидан ифлосликларни ажратишда ОЙ ўқи бўйича ҳаракат ифодасидан чигит оқимидан бир қисмини ифлосликлардан ажратишдаги ҳаво оқими таъсиридаги узатишда  кучлар таъсирида чигит оқимини ажратишдаги массаларига ва йўналтиргичларга боғлиқлик тенгламаси ишлаб чиқилган;
жинланган чигитни тозалаш ускунасини кўп омилли тажрибалар асосида чигит узатиш тарновининг оғиш бурчагини, ифлосликларни чиқариш қувурининг бурчагини ва сўрувчи ҳаво тезлигининг оптимал қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жинланган чигитни ифлосликлардан тозалаш ускунасини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий ишлар натижалари асосида:
Чигитни ифлослиллардан тозалаш ускунасини Фарғона вилояти “БУЛУТ ТЕХТИЛ” МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхонасининг жин-линтер сехига жорий этилди (Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2024 йил 28 октябрдаги №03/25- 2878 сонли маълумотномаси). Натижада I-саноат навли пахталардан олинган чигитни тозалашдан сўнг чигит ифлослиги ўртача 0,55% гача тушушига, тозалаш самараси 38,9% гача камайишига, ифлос аралашмалар таркибида чигит миқдори 0,14% гача камайишига эришилган. Шунингдек IV-саноат навли пахта чигитини тозаланганда ифлослик 2,1 % га камайишига, тозалаш самарадорлиги 34,3 % га ортишига, чиқиндидаги чигит миқдори 0,15 % гача туширилишига эришилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish