Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубов Мунис Зокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Йўғон ичакдан яратилган сунъий қин эпителийси трансформацияси” 14.00.02 – Морфология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3281.
Илмий раҳбар: Хамидова Фарида Муиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Азизова Фируза Хусановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
    Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт институти (Тожикистон Республикаси)  
II. Тадқиқотнинг мақсади: сигмасимон ичакдан яратилган сунъий қин эпителиал ҳужайраларидаги ўзгаришларнинг хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
сигмасимон ичакдан сунъий қин жарроҳлик йўли билан яратилгандан дастлабки 3 йил ичида унинг деворлари тўқималарида морфологик ўзгаришлар фаол мослашувни намоён қилади, кейинги 4-10 йил давомида бу ўзгаришлар аккомодация ва метаплазия жараёнлари орқали давом этиб, ҳужайра фаоллигининг пасайишига олиб келганлиги аниқланган;
операциядан кейинги дастлабки 3 йил мобайнида мослашувчан ўзгаришлар муҳитида сунъий қин деворининг барча қатламларида қалинлашиш кузатилади, кейинги даврда эса фақат шиллиқ қаватда атрофия аломатлари намоён бўлиши аниқланган;
сунъий қин тушиб кетган беморларда операциядан бир йил ўтгач яллиғланиш жараёнлари ва дистрофик ўзгаришлар кузатилади, 3 йилдан кейин эса базал ҳужайраларда гиперплазия ва гиперхромия шаклидаги ўзгаришлари ҳамда 10 йилдан сўнг эса эпителиал ҳужайраларда гиперхром ядролар ва икки ядроли ҳужайралар пайдо бўлиши аниқланган;
неовагина яратиш бўйича жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган аёлларнинг цитологик тадқиқотлари шиллиқ қават ҳужайралари таркибида сезиларли ўзгаришларни кўрсатди, жумладан, парабазал ҳужайраларнинг устунлиги, дистрофик ўзгаришларнинг турли даражада намоён бўлиши, шунингдек, базал ва парабазал қатламларда гиперплазия ва дисплазия жарроҳлик амалиётидан 10 йил ўтгач онкологик назоратнинг зарурлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
Беморларда сунъий қин тўқималаридаги морфологик ўзгаришларнинг морфологик, замонавий гистокимёвий, лаборатория тадқиқотларини қиёсий таҳлил қилиш натижасида олинган илмий натижаларга асосланиб: 
биринчи илмий янгилик: сигмасимон ичакдан сунъий қин жарроҳлик йўли билан яратилгандан дастлабки 3 йил ичида унинг деворлари тўқималарида морфологик ўзгаришлар фаол мослашувни намоён қилади, кейинги 4-10 йил давомида бу ўзгаришлар аккомодация ва метаплазия жараёнлари орқали давом этиб, ҳужайра фаоллигининг пасайишига олиб келганлиги аниқланганлиги тўғрисидаги маълумотлар “Ўрта ёшли аёлларда йўғон ичакдан ҳосил бўлган сунъий қин эпителийсининг трансформациясини морфологик ўрганиш услублари” деб номланган услубий тавсиянома таркибига киритилган. Мазкур тавсинома Самарканд давлат тиббиёт университетининг 29 майдаги 10-сонли кенгаш қарори билан тасдиқланган. Бу таклиф Сурхондарё вилояти патологик бюроси 24 июль 2024 йилдаги № 22-Sh-сон, Бухоро вилояти патологик анатомия бюросининг 27 июль 2024 йилдаги 14-сон ҳамда  Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази патологик бўлимига 01 август 2024 йилдаги №. 279-У/1-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 26 ноябрдаги 9-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган ташхислаш тартиби сигмасимон ичакдан сунъий қин жарроҳлик йўли билан яратилгандан дастлабки 3 йил ичида унинг деворлари тўқималарида морфологик ўзгаришлар фаол мослашувни намоён қилиши, кейинги 4-10 йил давомида бу ўзгаришлар аккомодация ва метаплазия жараёнлари орқали давом этиб, ҳужайра фаоллигининг пасайишига олиб келганлиги аниқланган ўрни ва аҳамияти орқали касалликни ташхислаш ҳамда гинеколог шифокорларга самарали даволаш тактикасини танлаш имкони берган. Иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сигмасимон ичакдан сунъий қин жарроҳлик йўли билан яратилгандан дастлабки 3 йил ичида унинг деворлари тўқималарида морфологик ўзгаришлар фаол мослашувни намоён қилади, кейинги 4-10 йил давомида бу ўзгаришлар аккомодация ва метаплазия жараёнлари орқали давом этиб, ҳужайра фаоллигининг пасайишига олиб келганлиги аниқланганлигини кўрсатиб, 118 минг сўм буджетдан ташқари харажатларни тежаш мумкин; Хулоса: сигмасимон ичакдан сунъий қин жарроҳлик йўли билан яратилгандан дастлабки 3 йил ичида унинг деворлари тўқималарида морфологик ўзгаришлар фаол мослашувни намоён қилади, кейинги 4-10 йил давомида бу ўзгаришлар аккомодация ва метаплазия жараёнлари орқали давом этиб, ҳужайра фаоллигининг пасайишига олиб келганлиги  ва механизмлар ҳолатни прогнозлаш ва диагностика қилиш харажатларини қисқартириш ҳисобига 1 та ташхис туфайли шифохонанинг бюджетдан ташқари маблағларини 118000 сўмга тежаш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: операциядан кейинги дастлабки 3 йил мобайнида мослашувчан ўзгаришлар муҳитида сунъий қин деворининг барча қатламларида қалинлашиш кузатилади, кейинги даврда эса фақат шиллиқ қаватда атрофия аломатлари намоён бўлиши исботланганлиги тўғрисидаги маълумотлар “Ўрта ёшли аёлларда йўғон ичакдан ҳосил бўлган сунъий қин эпителийсининг трансформациясини морфологик ўрганиш услублари” деб номланган услубий тавсиянома таркибига киритилган. Мазкур тавсинома Самарканд давлат тиббиёт университетининг 29 майдаги 10-сонли кенгаш қарори билан тасдиқланган. Бу таклиф Сурхондарё вилояти патологик бюроси 24 июль 2024 йилдаги № 22-Sh-сон, Бухоро вилояти патологик анатомия бюросининг 27 июль 2024 йилдаги 14-сон ҳамда  Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази патологик бўлимига 01 август 2024 йилдаги №. 279-У/1-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 26 ноябрдаги 9-сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: операциядан кейинги дастлабки 3 йил мобайнида мослашувчан ўзгаришлар муҳитида сунъий қин деворининг барча қатламларида қалинлашиш кузатилади, кейинги даврда эса фақат шиллиқ қаватда атрофия аломатлари намоён бўлиши исботланган, эрта ташхис қўйиш ва даволаш самарадорлигини оширишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: операциядан кейинги дастлабки 3 йил мобайнида мослашувчан ўзгаришлар муҳитида сунъий қин деворининг барча қатламларида қалинлашиш кузатилади, кейинги даврда эса фақат шиллиқ қаватда атрофия аломатлари намоён бўлиши исботланган, бу 118 минг сўмни тежаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Хулоса: операциядан кейинги дастлабки 3 йил мобайнида мослашувчан ўзгаришлар муҳитида сунъий қин деворининг барча қатламларида қалинлашиш кузатилади, кейинги даврда эса фақат шиллиқ қаватда атрофия аломатлари намоён бўлиши исботланган, касалхона бюджетидан 1 ташхис учун 118000 сўм қўшимча маблағни тежаш имконини берди;
учинчи илмий янгилик: сунъий қин тушиб кетган беморларда операциядан бир йил ўтгач яллиғланиш жараёнлари ва дистрофик ўзгаришлар кузатилади, 3 йилдан кейин эса базал ҳужайраларда гиперплазия ва гиперхромия шаклидаги ўзгаришлари ҳамда 10 йилдан сўнг эса эпителиал ҳужайраларда гиперхром ядролар ва икки ядроли ҳужайралар пайдо бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлар “Ўрта ёшли аёлларда йўғон ичакдан ҳосил бўлган сунъий қин эпителийсининг трансформациясини морфологик ўрганиш услублари” деб номланган услубий тавсиянома таркибига киритилган. Мазкур тавсинома Самарканд давлат тиббиёт университетининг 29 майдаги 10-сонли кенгаш қарори билан тасдиқланган. Бу таклиф Сурхондарё вилояти патологик бюроси 24 июль 2024 йилдаги № 22-Sh-сон, Бухоро вилояти патологик анатомия бюросининг 27 июль 2024 йилдаги 14-сон ҳамда  Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази патологик бўлимига 01 август 2024 йилдаги №. 279-У/1-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 26 ноябрдаги 9-сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: сунъий қин тушиб кетган беморларда операциядан бир йил ўтгач яллиғланиш жараёнлари ва дистрофик ўзгаришлар кузатилади, 3 йилдан кейин эса базал ҳужайраларда гиперплазия ва гиперхромия шаклидаги ўзгаришлари ҳамда 10 йилдан сўнг эса эпителиал ҳужайраларда гиперхром ядролар ва икки ядроли ҳужайралар пайдо бўлиши аниқланиши ва беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсири баҳоланди. Иқтисодий самарадорлиги: сунъий қин тушиб кетган беморларда операциядан бир йил ўтгач яллиғланиш жараёнлари ва дистрофик ўзгаришлар кузатилади, 3 йилдан кейин эса базал ҳужайраларда гиперплазия ва гиперхромия шаклидаги ўзгаришлари ҳамда 10 йилдан сўнг эса эпителиал ҳужайраларда гиперхром ядролар ва икки ядроли ҳужайралар пайдо бўлиши ҳамда мушак ва сероз қатламлари қалинлиги бир оз пасайиши аниқланганидан далолат беради, бу бюджетдан ташқари 163000 сўмни тежаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди.  Хулоса: сунъий қин тушиб кетган беморларда операциядан бир йил ўтгач яллиғланиш жараёнлари ва дистрофик ўзгаришлар кузатилади, 3 йилдан кейин эса базал ҳужайраларда гиперплазия ва гиперхромия шаклидаги ўзгаришлари ҳамда 10 йилдан сўнг эса эпителиал ҳужайраларда гиперхром ядролар ва икки ядроли ҳужайралар пайдо бўлиши аниқланганлиги 1 та ташхис учун бюджетдан ташқари маблағнинг 163000 сўмни тежаш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: неовагина яратиш бўйича жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган аёлларнинг цитологик тадқиқотлари шиллиқ қават ҳужайралари таркибида сезиларли ўзгаришларни кўрсатди, жумладан, парабазал ҳужайраларнинг устунлиги, дистрофик ўзгаришларнинг турли даражада намоён бўлиши, шунингдек, базал ва парабазал қатламларда гиперплазия ва дисплазия жарроҳлик амалиётидан 10 йил ўтгач онкологик назоратнинг зарурлиги аниқланганлиги исботлангани тўғрисидаги маълумотлар “Ўрта ёшли аёлларда йўғон ичакдан ҳосил бўлган сунъий қин эпителийсининг трансформациясини морфологик ўрганиш услублари” деб номланган услубий тавсиянома таркибига киритилган. Мазкур тавсинома Самарканд давлат тиббиёт университетининг 29 майдаги 10-сонли кенгаш қарори билан тасдиқланган. Бу таклиф Сурхондарё вилояти патологик бюроси 24 июль 2024 йилдаги № 22-Sh-сон, Бухоро вилояти патологик анатомия бюросининг 27 июль 2024 йилдаги 14-сон ҳамда  Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази патологик бўлимига 01 август 2024 йилдаги №. 279-У/1-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 26 ноябрдаги 9-сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: неовагина яратиш бўйича жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган аёлларнинг цитологик тадқиқотлари шиллиқ қават ҳужайралари таркибида сезиларли ўзгаришларни кўрсатди, жумладан, парабазал ҳужайраларнинг устунлиги, дистрофик ўзгаришларнинг турли даражада намоён бўлиши, шунингдек, базал ва парабазал қатламларда гиперплазия ва дисплазия жарроҳлик амалиётидан 10 йил ўтгач онкологик назоратнинг зарурлиги аниқланганини исботлайди. Иқтисодий самарадорлиги: неовагина яратиш бўйича жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган аёлларнинг цитологик тадқиқотлари шиллиқ қават ҳужайралари таркибида сезиларли ўзгаришларни кўрсатди, жумладан, парабазал ҳужайраларнинг устунлиги, дистрофик ўзгаришларнинг турли даражада намоён бўлиши, шунингдек, базал ва парабазал қатламларда гиперплазия ва дисплазия жарроҳлик амалиётидан 10 йил ўтгач онкологик назоратнинг зарурлиги аниқланганини исботлайди. Хулоса: неовагина яратиш бўйича жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган аёлларнинг цитологик тадқиқотлари шиллиқ қават ҳужайралари таркибида сезиларли ўзгаришларни кўрсатди, жумладан, парабазал ҳужайраларнинг устунлиги, дистрофик ўзгаришларнинг турли даражада намоён бўлиши, шунингдек, базал ва парабазал қатламларда гиперплазия ва дисплазия жарроҳлик амалиётидан 10 йил ўтгач онкологик назоратнинг зарурлиги аниқланганлигини исботлаш, бюджетдан ташқари маблағларнинг бироз камайиши тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, назоратга эҳтиёж кузатилмаганлигини исботлайди ва 1 та ташхис учун маблағлар 163000 сўмни тежаш имконини берди;

Yangiliklarga obuna bo‘lish