Sayt test rejimida ishlamoqda

Косбергенова Бибиназ Муратбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоқ буғдой навларидан функционал нон ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш”, 06.01.11 – Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Qx802.
Илмий раҳбар:  Салихов Суръат Акрамович,  биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Азизов Актам Шарипович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Саттаров Карим Каришиевич, техника фанлари доктори профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси буғдой навларини қайта ишлаб олинган ундан функционал нон ишлаб чиқиш технологиясини комбинаторика усуллари асосида ишлаб чиқиш ва илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақолпогистонда иқлимлаштирилган буғдой донларининг сифат кўрсаткичлари ва наввойлик хусусиятларини баҳолаш асосида асл оғирлиги 700-750 г/л, клейковина миқдори 24,0%, ИДК кўрсаткичи 70 бўлган Давр ва Навбаҳор навлари танлаб олинган;
Қорақалпоғистонда иқлимлаштирилган буғдой навларидан энг йирик ҳажмли (1050 ва 1030 мл.), органолептик кўрсаткичлари 38 баллдан юқори бўлган нонлар Давр ва Навбаҳор буғдой навларининг биринчи навли унидан олиниши аниқланган;
танланган нав буғдой унига нут, мош ёки оқсил брикет (нут+мош) уни қўшиб функционал (бойитилган) нон-булка маҳсулотларини тайёрлаш технологик тизимининг назарий схемаси ишлаб чиқилган;
функционал нон ишлаб чиқариш учун бойитувчи сифатида нут уни (2,0%), мош уни (2,0%) ёки оқсил брикети унидан (3,0%) фойдаланишнинг мақбул меъёри (рацептураси) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий буғдой навларини қайта ишлаб олинган ундан функционал нон ишлаб чиқиш технологиясини комбинаторика усуллари асосида ишлаб чиқиш ва илмий асослаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлар асосида:
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида етиштирилган клейковинага бой “Аср”, “Давр”, “Амангул”, “Навбаҳор”, “Ўткир”, “Шуртанбой-1” навлари асосида дуккакли дон (нут) уни қўшилган функционал нон ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ишланмаси Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманидаги «Кундиз Абиз» нон ишлаб чиқариш кархонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 08 октябрдаги 05/05-02/863-сон ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 16 авгкстдаги 03/017-3251-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида 3 тонна (60 қоп) ундан функционал нон ишлаб чиқариш учун кетган харажат 32 520 000 минг сўм бўлиб, маҳсулот сотишдан олинган соф фойда 7 800 000 сўмни ташкил этган. 
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида етиштирилган клейковинага бой , “Давр”, “Амангул”, “Навбаҳор”, “Шуртанбой” навлари асосида дуккакли дон (мош) уни қўшилган функционал нон ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ишланмаси Қорақалпоғистон Республикаси Қараўзак туманидаги «Асем шадат» нон ишлаб чиқариш кархонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 08 октябрдаги 05/05-02/863-сон ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 16 авгкстдаги 03/017-3251-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида 2 тонна ун яни 40 қоп ундан функционал нон ишлаб чиқариш учун кетган харажат 21 680 000 сўм бўлиб, маҳсулот сотишдан олинган соф фойда 5 млн. 200 минг сўмни ташкил этган. 
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида етиштирилган клейковинага бой “Аср”, “Давр”, “Амангул”, “Навбаҳор”, “Ўткир”, “Шуртанбой-1” навлари асосида дуккакли оқсил брикет (мош+нут) уни қўшилган функционал нон ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ишланмаси Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги «Фазил Ҳасил» нон ишлаб чиқариш кархонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 08 октябрдаги 05/05-02/863-сон ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 16 авгкстдаги 03/017-3251-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида 1 (бир) тонна, яъни 20 қоп ундан функционал нон ишлаб чиқариш учун кетган харажат 10 840 000 сўм бўлиб, маҳсулот сотишдан олинган соф фойда 2 млн. 600 минг сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish