Умидуллаев Қаҳрамон Усмановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ижро ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.02 – “Конститусиявий ҳуқуқ, Маъмурий ҳуқуқ, Молия ва Божхона ҳуқуқи” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc/Yu175.
Илмий раҳбар: Тошқулов Джурабой Ўринбоевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Y.74.01
Расмий оппонентлар: Ахмедов Даврон Кувонович юридик фанлар доктори, профессор; Маликова Гулчехра Рихсиходжаевна юридик фанлар доктори, профессор; Исмаилова Гулноза Сайдиганиходжаевна юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ижро ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги махсус ваколатли давлат органи сифатида давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича услубият ишлаб чиқиши баҳолаш жараёнларини самарали ташкил этишга хизмат қилиши исботланган;
давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш ва натижалари юзасидан очиқ рейтинг шакллантириш давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини таъминлашга хизмат қилиши исботлаб берилган;
давлат фуқаролик хизматчиларини рағбатлантириш ҳамда лавозим бўйича ўсишида уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаси асос бўлиши давлат кадрлар сиёсатини такомиллаштиришга хизмат қилиши асослаб берилган;
давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш жараёнларида тегишли давлат органига уларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўз ички тартибини белгилаш бўйича ваколат бериш ҳар бир давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини аниқ баҳолашга хизмат қилиши асослаб берилган.
давлат фуқаролик хизматчиларининг билими, кўникмаси ва малакасини оширишда уларнинг касбий компетенсиялари ҳамда фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаларига асосланиш ҳар бир давлат фуқаролик хизматчисининг малакасини ошириш бўйча аниқ қарор қабул қилишга хизмат қилиши асослаб берилган.
давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенсияси даражаси, кўникмаси ва малакасини баҳолашда инсон омили аралашувини олдини олиш учун баҳолаш жараёнларини ахборотлаштириш адолатни, аниқликни, холисликни, шаффофликни таъминлашга хизмат қилиши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги махсус ваколатли давлат органи сифатида давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича услубият ишлаб чиқиши баҳолаш жараёнларини самарали ташкил этишга хизмат қилиши тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 8 августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ–788-сон Қонуни 36-моддасининг иккинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши кураш қўмитасининг 2023 йил 19 январдаги 06-13/3-сон далолатномаси). Ушбу таклиф соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси сифати ва натижадорлигини таъминлашга ҳамда давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш жараёнларини самарали ташкил этишга хизмат қилган.
Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш ва натижалари юзасидан очиқ рейтинг шакллантириш давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини таъминлашга хизмат қилиши тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 8-августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ–788-сон Қонунининг 8-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши кураш қўмитасининг 2023 йил 19 январдаги 06-13/3-сон далолатномаси). Ушбу таклиф давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини самарали баҳолашга хизмат қилган.
Давлат фуқаролик хизматчиларини рағбатлантириш ҳамда лавозим бўйича ўсишида уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаси асос бўлиши давлат кадрлар сиёсатини такомиллаштиришга хизмат қилиши тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 8 августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ–788-сон Қонуни 36-моддасининг биринчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши кураш қўмитасининг 2023 йил 19 январдаги 06-13/3-сон далолатномаси). Ушбу таклиф давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларнинг эришган ютуқларига асосланиб лавозим бўйича кўтарилишнинг янги тартибини жорий этишга хизмат қилган.
Давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш жараёнларида тегишли давлат органига уларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўз ички тартибини белгилаш бўйича ваколат бериш ҳар бир давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини аниқ баҳолашга хизмат қилиши тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 8 августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ–788-сон Қонуни 36-моддасининг биринчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши кураш қўмитасининг 2023 йил 19 январдаги 06-13/3-сон далолатномаси). Ушбу таклиф давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш усулларини такомиллаштиришга ҳамда аниқ ва асосли баҳолашга хизмат қилган.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг билими, кўникмаси ва малакасини оширишда уларнинг касбий компетенсиялари ҳамда фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаларига асосланиш ҳар бир давлат фуқаролик хизматчисининг малакасини ошириш бўйча аниқ қарор қабул қилишга хизмат қилиши тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 8 августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ–788-сон Қонуни 42-моддасининг биринчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 13 мартдаги №3/дн-54-сон далолатномаси). Ушбу таклиф давлат фуқаролик хизматчиларининг айнан қайси соҳада малакаси оширилиши лозимлигини аниқлаб олишга ҳамда уларнинг билими ва кўникмасини аниқ ва мақсадли оширишга хизмат қилган.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенсияси даражаси, кўникмаси ва малакасини баҳолашда инсон омили аралашувини олдини олиш учун баҳолаш жараёнларини ахборотлаштириш адолатни, аниқликни, холисликни, шаффофликни таъминлашга хизмат қилиши тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 8 августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ–788-сон Қонуни 42-моддасининг иккинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 13 манрдаги №3/дн-54-сон далолатномаси). Ушбу таклиф давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенсияси билими, кўникмаси ва малакасини баҳолашда аниқликни, холисликни, шаффофликни таъминлашга хизмат қилган.