Sayt test rejimida ishlamoqda

Саатова Сурайё Исмаиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тилида лисоний шахс шаклланишининг ижтимоий омиллари” 10.00.01. – ўзбек тили (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3297
Илмий раҳбар: Курбанова Мухаббат Матякубовна филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/25.08.2021.Fil.01.16.
Расмий оппонентлар:   
Юсубова Раъно Норбоевна филология фанлари доктори, профессор в.б.
Юлдашев Маъруфжон Муҳаммаджонович филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети                                                                      
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида лисоний шахс шаклланишида ижтимоий омилларнинг таъсири ва нутқда намоён бўлиш хусусиятларини ёритишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
лисоний шахс тушунчаси ва унинг ёндош ҳодисалар: нутқий портрет, коммуникатив шахс, нутқий шахс, дискурсив шахс, этносемантик шахс, идиолект, идиостил каби тушунчаларга бўлган муносабати аниқланган;
ёш хусусиятига кўра лисоний шахс 1. Болалар лисоний шахси: а) ёш бола лисоний шахси, б) ўсмирлар лисоний шахси; 2. Катталар лисоний шахси а) ёшлар лисоний шахси, б) ўрта ёшлилар лисоний шахси д) кексалар лисоний шахси типлари кўринишида таснифланган ва мисоллар асосида далилланган; 
гендер хосланган лисоний шахс типлари, уларнинг ўзига хослигини белгиловчи индикаторлар – фонетик, лексик, морфологик, синтактик бирликлар ажратилган, аёл ва эркак нутқидаги фарқлиликлар тилнинг барча сатҳлари мисолида исботланган; 
ижтимоий мақом, ижтимоий рол ва касб билан боғлиқ омилларнинг лисоний шахс нутқида намоён бўлиши аниқланган ҳамда мисоллар асосида далилланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбек тилида лисоний шахс шаклланишининг ижтимоий омиллари тадқиқи юзасидан олинган натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилган ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилди. (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2024-йил 5-декабрдаги 566/2-
сонли маълумотномаси) Натижада мазкур лойиҳада назарда тутилган вазифаларни ёритишда тадқиқот иши зарур материал вазифасини ўтаган;
Лисоний шахс тушунчасининг социолингвистик, лингвокултурологик, когнитив ҳамда прагматик хусусияти тадқиқидан олинган натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2023-2024-йилларда амалга оширилган ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл ва мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2024-йил 5-декабрдаги 565/2-сонли маълумотномаси)
Нутқ эгаларининг лисоний билмларидан касбий соҳага фойдалана олиши, лисоний қобилиятларини нутқида қўллаш маҳорати юзасидан олинган хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканали томонидан суратга олинган 2024-йил “Ибтидо” кўрсатуви ссенарийларини шакллантиришда, сухандон нутқини тоғрилашда, коммуникантлар ўртасидаги ахборот узатишнинг самарали кечишига оид маълумотлардан фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 4-декабрдаги 06-28-1734-сонли маълумотномаси) Натижада тадқиқотда мулоқотнинг самарали кечишида коммуникация жараёнида адресант ва адресатнинг ўрни ҳақидаги илмий қарашларга асосланган хулосалар телекўрсатув ссенарийсини мазмунан бойитган ва мукаммаллаштирган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish