Саидкулов Элёр Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Фрактал тузилишли ер сиртини геометрик моделлаштириш ва визуаллаштириш”, 05.01.01 – “Муҳандислик геометрияси ва компютер графикаси. Аудио ва видеотехнологиялар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4160.
Илмий раҳбар: Анарова Шаҳзода Аманбаевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар:
Ҳамдамов Уткир Рахматуллаевич, техника фанлари доктори, профессор;
Хаитов Бафо Усмонович, техника доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ер сиртининг фрактал тузилишли қисмларини геометрик ва фрактал моделини ишлаб чиқиш, чегара ҳудудни ҳисоблаш учун фрактал ўлчов усулларини такомиллаштириш ва олинган натижаларни визуаллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аналитик ва фрактал геометриянинг асосий тушунчалари ёрдамида дарё тармогʻи ҳосил бўлишининг геометрик ва фрактал модели қурилди ҳамда фрактал ўчовни ҳисоблаш учун кублар усули такомиллаштирилди;
такомиллаштирилган кублар усули ёрдамида ернинг емирилганлик ҳолатининг фрактал ўлчовларини ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилди;
такомиллаштирилган катакчаларни санаш ва масштаблашган Ричардсон эффекти усуллари ёрдамида чегара ҳудудлар ва дарё тармоқларини фрактал ўлчовини ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилди;
фрактал хусусиятли Ер сирти ўзгаришининг дискрет қийматларини визуаллаштириш ва дастурий мажмуанинг функсионал схемаси ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертацийа доирасида фрактал тузилишли релефларнинг ҳосил бўлиш дискирет қийматларини визуаллаштиришнинг геометрик ва фрактал моделлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган алгоритмлар ва дастурий мажмуа асосида:
фрактал тузилишли релефларнинг ҳосил бўлиш динамикасини визуаллаштириш дастурий воситаси “Давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилоят бошқарма”сига жорий қилинган (Қорақалпогʻистон республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 16-апрелдаги 03-07/01-1083 сон маълумотномаси). Дастурий воситани тадбиқ этиш илмий-тадқиқотлар самарасини, олинган натижаларнинг информативлиги, аниқлиги ва ишончлилигини оширди ҳамда дарё тармогʻини ҳосил қилишда кетадиган вақт 1.3 баробарга камайди, тармоқ ҳосил қилишдаги хатолик 3-5% га камайди ҳамда қўшимча дарё тармогʻи ҳосил қилишда меҳнат унумдорлиги эса 4-6% га ошди:
фрактал хусусиятга эга сиртларни ясаш дастурий восита йаратилган, дастурий восита “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази давлат муассасасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқарма”сига жорий қилинган (Қорақалпогʻистон республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 16-апрелдаги 03-07/01-1083 сон маълумотномаси). Натижада емирилганлик ҳолатини аниқлашдаги кетадиган вақт 1.5 баробарга камайди, емирилганликни аниқлашдаги хатолик 3-6% га камайди ҳамда меҳнат ҳажмини камайтиришга имкон беради:
фрактал хусусиятли релефнинг эрозия парчаланиши жараёнининг фрактал ўлчовини аниқлаш усуллари, алгоритмлари ва улар асосида дастурий восита яратилган, дастурий восита “ЮКСАК БИНО ЛОЙИҲА” МЧЖда жорий қилинган (Қорақалпогʻистон республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 16-апрелдаги 03-07/01-1083 сон маълумотномаси). Натижада фрактал ўлчовлар асосида эрозия парчаланишларни аниқлашдаги кетадиган вақт 2 баробарга қисқариши имконини берган.