Sayt test rejimida ishlamoqda

Ирисбеков Улуғбек Аскарбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Товламачилик жиноятларининг олдини олишни такомиллаштириш”, “12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи” ҳамда “12.00.15 – Криминология (юридик фанлар)” ихтисосликлари бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Yu382.
Илмий раҳбарлар: Исмаилов Исамиддин юридик фанлар доктори, профессор; Саитқулов Қодирали Абдисалимович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам юридик фанлар доктори, профессор; Отажонов Аброр Анварович юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади товламачиликнинг жиноят-ҳуқуқий ва крими-нологик жиҳатларини тадқиқ этиш ҳамда унинг олдини олиш чораларини такомиллаштиришга доир илмий асосланган хулоса, таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жамият ижтимоий-маънавий муҳитини соғломлаштириш, миллий қадриятларга зид бўлган маънавий таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган профилактик тадбирларни ташкил этиш, ҳудудлар бўйича оилаларда соғлом тарбиявий муҳитни яратиш ва ота-оналарга тарбия усулларини ўргатишга қаратилган мақсадли ва манзилли тарғибот тадбирлари ҳамда тренинглар товламачиликнинг барвақт олдини олишга хизмат қилиши асослантирилган;
шахсга доир маълумотлар қонунга хилоф равишда муомала қилганлик (уларни ғайриқонуний йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, фойдаланиш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш) учун маъмурий жавобгарликни белгилаш зарурати асослантирилган;
шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш лозимлиги исботланган;
жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйишни, шунингдек жабрланувчини шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитишни товламачиликнинг обектив белгиси сифатида белгилаш лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Товламачиликнинг олдини олишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, миллий қадриятларга зид бўлган маънавий таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган профилактик тадбирларни ташкил этиш, оилаларда соғлом тарбиявий муҳитни яратиш ва ота-оналарга тарбия усулларини ўргатишга қаратилган мақсадли ва манзилли тарғибот тадбирлари ва тренинглар ўтказишга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 31-декабрдаги “Узлюксиз маънавий тарбия консепсиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1059-сон қарори 21-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022-йил 28-июлдаги 30/1-03-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши товламачиликларининг олдини олиш тизимининг такомиллашувига хизмат қилган;
шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳуқуқбузарлиги мазмунини аниқлаштиришга доир таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил
29-октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғриси”даги ЎҚР-726-сон Қонуни 4-моддаси 3-банди (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 462-моддасига киритилган ўзгартириш)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 17-майдаги 01/қ-08-45-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши шахсга доир ма'лумотлардан ғараз, шу жумладан товламачилик мақсадида фойдаланишнинг олдини олиш ва мазкур ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик муқаррарлигини та'минлашни такомиллаштиришга хизмат қилган;
шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил
21-апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-829-сон Қонуни 3-моддаси 20-банди (Жиноят кодексининг 1413-моддасига киритилган ўзгартириш)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 17-майдаги 01/қ-08-45-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши шахснинг ша'нини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи ма'лумотларни ошкор қилиш билан қоʻрқитиб товламачилик содир этишининг олдини олишни, шунингдек мазкур қилмиш учун жавобгарлик муқаррарлигини та'минлашни такомиллаштиришга хизмат қилган;
жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўзининг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш каби ҳолатларни товламачилик сифатида баҳолаш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 19-январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-899-сон Қонуни 1-моддаси 1-банди (Жиноят кодексининг 165-моддасига киритилган ўзгартириш)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 17-майдаги 01/қ-08-45-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши кибертовламачиликнинг олдини олишни ва мазкур қилмишлар учун жиноий жавобгарлик муқаррарлиги та'минланишини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish