Sayt test rejimida ishlamoqda

Васидов Абдухалил Хасановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сиқилган табий газга ўтқазилган ғилдиракли дизель машиналарининг эксплуатацион кўрсаткичларини ошириш», 05.08.06 – Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/T226.

Илмий раҳбар: Базаров Бахтиёр Имамович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институти ҳамда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, DSc.27.06.2017.Т.09.01.

Расмий оппонентлар: Мухитдинов Акмал Анварович, техника фанлари доктори, профессор; Тулаев Бекмурод Рўзматович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий газга ўтказилган ғилдиракли дизель машиналарининг  эксплуатацион кўсаткичларини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

дизеллар базасида яратиладиган газ двигателларининг сиқиш даражаси қийматини ўзгариш оралиғи ёнилғи-ҳаво аралашманинг ўз-ўзидан алангаланиш температурасини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;

дизеллар базасида яратиладиган газ двигателларининг қуввати уларнинг сиқиш даражаси қийматига боғлиқлик қонуниятининг шартли учта (таянч, экологик ва қувват)  гуруҳларга бўлиб асосланган;

дизеллар базасида яратилган газ двигателларининг тирсакли валини айланишлар частотаси диапазони 400-500 мин-1 кенгайиш имконияти уларнинг эксплуатацион кўрсаткичларининг сақланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;

турли ёнилғиларда ишлайдиган ғилдиракли тракторларни дала синов усули тажриба участкаларни олдиндан белгилаш орқали такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сиқилган табиий газга ўтказилган ғилдиракли дизель машиналарининг эксплуатацион кўрсаткичларини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:

дизель асосида яратилаётган газ двигателларидаги конструктив ўзгариш (ёниш камерасининг шакли ва ҳажми; тирсакли валнинг айланишлар частотаси диапазонининг кенгайиши; сиқиш даражасининг учта гуруҳга 11±0,5(экологик), 12±0,5(асосий); 13±0,5(қувватли) кўрсаткичлари бўйича Интеллектуал мулк агентлигининг  ихтиро патенти олинган («Газли ички ёнув двигатели», №IAP 05461-2015 й.). Натижада газ двигателининг суюқ ёнувчи аралашма таркибидаги турғун иш режимининг ишлаш қобилиятига эга бўлиш ва бажарилган илмий тадқиқот натижалари O‘zDSt 1081:2011 ва  O‘zDSt 1082:2011 давлат стандартларини ишлаб чиқиш имконини берган.

дизеллар базасида яратиладиган газ двигателларининг сиқиш  даражаси қийматини ўзгариш оралиғи двигателга конструктив ўзгартиришлар (ёниш камерасининг шакли ва ҳажми, тирсакли валнинг айланишлар частотаси диапазонини кенгайиши) киритиб, ғилдиракли дизель машиналарини бир ёнилғили таъминот тизими асосида табиий газга ўтказиш технологиясини такомиллаштирилган усули Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги тасарруфидаги корхонада, жумладан КТБ «Автосозлаш» МЧЖда ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги корхонада, жумладан «Далварзин таъмирлаш заводи» МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг 2017 йил 2 декабрдаги 3/4482-сон ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 6 декабрдаги 07/23-1132-сон маълумотномалари). Натижада ғилдиракли дизель машиналар дизель ёнилғисидан бир ёнилғили таъминот тизими асосида 100% табиий газга ўтказиш, ёнилғининг эксплуатацион харажати 2,0 мартадан кўпроқ ва ишлатилган газлар таркибидаги заҳарли моддалар миқдорини 2,5 мартадан кўпроқ камайтириш имконини яратган;

газбаллон жиҳозлари авлодини ва эксплуатация шароитини ҳисобга олган ҳолда  ғилдиракли дизель машиналарини сиқилган табиий газга ўтказишда компоновка ечимини амалга ошириш усули Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги тасарруфидаги корхонада, жумладан КТБ «Автосозлаш» МЧЖда ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги корхонада, жумладан «Далварзин таъмирлаш заводи» МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон  автомобиль  транспорти  агентлигининг  2017 йил  2 декабрдаги 3/4482-сон ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 6 декабрдаги 07/23-1132-сон маълумотномалари). Натижада сиқилган табиий газга ўтказилган  ғилдиракли дизель машиналар бир марта қуйилган газ ёнилғисида транспорт воситанинг боса оладиган масофаси 50 км гача ошириш ва унинг жиҳозланган ҳолатидаги массаси 200-300 кг га камайтириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish