Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳматов Ализот Ахтам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда сурункали вирусли гепатит B фонида кечувчи  ўткир ўрта отитларнинг клиник кечиш хусусиятлари»,14.00.04– Оториноларингология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2. PhD /Tib3498.
Илмий раҳбар: тиббиёт фанлари доктори, профессор Нарзуллаев Нуриддин Умарович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
Расмий оппонентлар: Хушвакoва Нилуфар Жўрақуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Жаҳонгир Фазлиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Астана тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали вирусли гепатит В билан касалланган болаларда ўткир ўрта отитларнинг клиник кечиши хусусиятларини ва иммунитет системасининг ҳолатини ўрганиш, ташхислаш, иммун тизими бузилишларини бартараф этиш ва даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда сурункали вирусли гепатит В кечиши оғирлигининг турли даражаларида ўткир ўрта отит клиник аломатлари аниқланган;
қулоқдан ажралаётган микрофлоранинг таркибини ҳамда қонда жигарнинг биокимёвий кўрсаткичларини ўрганиш ва ўткир ўрта йирингли отит ривожланишида асосий касалликнинг ахамияти аниқланган;
илк бор, сурункали вирусли гепатит В фонида ривожланган ўткир ўрта отит бўлган бемор болаларда иммун статусининг ҳолатини ўрганиш ҳамда беморларда ҳужайра иммун ва цитокин кўрсаткичлари орасидаги боғлиқлик исботланган;
илк бор, иммунотерапиянинг рационал схемаларини ишлаб чиқиш ва иммунокорригирловчи дори воситасининг сурункали вирусли гепатит В фонидаги ўткир ўрта отит билан касалланган болаларда иммунитет етишмаслигини даволашга таъсир этишини баҳолаш  алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2024 йил 26 августдаги 05/07 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: болаларда сурункали вирусли гепатит В кечиши оғирлигининг турли даражаларида ўткир ўрта отит клиник аломатлари аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: болаларда сурункали вирусли гепатит В фонида ривожланган ўткир ўрта отитларни турли оғирлик даражаларидаги килиник аломатларини эрта аниқлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (25.06.2024 й.; №58), Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.06.2024 й.; №53 ТВ\1) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: cурункали вирусли гепатит В фонида ривожланган ўткир ўрта отит билан касалланган  болаларнинг иммун ва цитокин профили ҳолати иммунокоррекциядан кейин асосий касалликнинг асоратлрини олдини олиш, касаллик оқибатини ўз вақтида башорат қилишнинг такомиллаштирилгани бемор болаларнинг тезроқ соғайиб кетиши,бемор болаларнинг шифохонада бўлиш кунларининг қисқариши, шу орқали болаларнинг ҳаёт сифати ва уларнинг соғломлаштириш ҳолатини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: cурункали вирусли гепатит В фонида ривожланган ўткир ўрта  отит  билан зарарланган  болаларда коплекс терапиянинг қўлланилиши клиник симптомларнинг тез яхшиланишига, ҳаётий функцияларнинг барқарорлашишига ва иммун тизимини ошишига ёрдам берган. Бу эса беморларнинг стационар даволаш муддатини 3,9 кунга камайишига олиб келган. Хулоса: асосий касалликнинг ўртача огирликда кечишига эга бўлган беморларнинг устунлигига қарамай, асосий касалликнинг оғир кечишига эга бўлган барча беморларда ўткир ўрта отит энг яққол клиник белгилари ва диспептик белгилар кузатилди, бу кўрсаткичларнинг сезиларли фарқларини ва тадқиқотнинг ишончлилигини кўрсатган;
иккинчи илмий янгилик: қулоқдан ажралаётган микрофлоранинг таркибини ҳамда қонда жигарнинг биокимёвий кўрсаткичларини ўрганиш ва ўткир ўрта йирингли иотит ривожланишида асосий касалликнинг роли аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: болаларда сурункали вирусли гепатит В фонида ривожланган ўткир ўрта отитларни турли оғирлик даражаларидаги килиник аломатларини эрта аниқлаш имконини берган. Илмий янгилиги амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (25.06.2024 й.; №58), Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.06.2024 й.; №53 ТВ\1) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали вирусли гепатит В фонида ривожланган ўткир ўрта  отит  билан касалланган  болаларнинг иммун ва цитокин профили ҳолати иммунокоррекциядан кейин   асосий касалликнинг асоратлрини олдини олиш, касаллик оқибатини ўз вақтида башорат қилишнинг такомиллаштирилгани бемор болаларнинг тезроқ соғайиб кетиши,бемор болаларнинг шифохонада бўлиш кунларининг қисқариши, шу орқали болаларнинг ҳаёт сифати ва уларнинг соғломлаштириш ҳолатини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали вирусли гепатит В фонида ривожланган ўткир ўрта отит билан зарарланган  болаларда коплекс терапиянинг қўлланилиши клиник симптомларнинг тез яхшиланишига, ҳаётий функцияларнинг барқарорлашишига ва иммун тизимини ошишига ёрдам берган. Бу эса беморларнинг стационар даволаш муддатини 3,9 кунга камайишига олиб келган. Хулоса: сурункали вирусли гепатит В фонида ўткир ўрта отит билан оғриган беморларнинг қулоғидан олинган йирингнинг микробиологик таҳлили қўзғатувчиларнинг тур таркиби бўйича фарқ қилган.Бироқ, тадқиқотнинг иккала гуруҳида ҳам патоген қўзғатувчи St. аureus устунлик қилган, бу боланинг ўзи томонидан инфекция юқтирилганлигини, натижада гигиена қоидаларига риоя қилинмаганлигини кўрсатган;
учинчи илмий янгилик: илк маротоба, сурункали вирусли гепатит В фонида ривожланган ўткир ўрта отит бўлган бемор болаларда иммун статусининг ҳолатини ўрганиш ҳамда беморларда ҳужайра иммун ва цитокин кўрсаткичлари орасидаги боғлиқлик исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: болаларда сурункали вирусли гепатит В фонида ривожланган ўткир ўрта отитларни турли оғирлик даражаларидаги килиник аломатларини эрта аниқлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (25.06.2024 й.; №58), Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.06.2024 й.; №53 ТВ\1) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали вирусли гепатит В фонида ривожланган ўткир ўрта  отит  билан касалланган  болаларнинг иммун ва цитокин профили ҳолати иммунокоррекциядан кейин   асосий касалликнинг асоратлрини олдини олиш, касаллик оқибатини ўз вақтида башорат қилишнинг такомиллаштирилгани бемор болаларнинг тезроқ соғайиб кетиши,бемор болаларнинг шифохонада бўлиш кунларининг қисқариши, шу орқали болаларнинг ҳаёт сифати ва уларнинг соғломлаштириш ҳолатини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали вирусли гепатит В фонида ривожланган ўткир ўрта  отит  билан зарарланган  болаларда коплекс терапиянинг қўлланилиши клиник  симптомларнинг тез яхшиланишига, ҳаётий функцияларнинг барқарорлашишига ва иммун тизимини ошишига ёрдам берган. Бу эса беморларнинг стационар даволаш муддатини 3,9 кунга камайишига олиб келган. Хулоса: болаларда иммун статусининг ҳолатини ўрганишда иммун тизимининг ҳужайравий,гуморал ва цитокин кўрсаткичлари орасидаги боғлиқлик борлиги ўз исботини топган;
тўртинчи илмий янгилик: илк маротоба, иммунотерапиянинг рационал схемаларини ишлаб чиқиш ва иммунокорригирловчи дори воситасининг сурункали вирусли гепатит В фонидаги ўткир ўрта отитга учраган болаларда иммунитет етишмаслигини тузатишга таъсир этишини баҳолаш ва алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: болаларда сурункали вирусли гепатит В фонида ривожланган ўткир ўрта отитларни турли оғирлик даражаларидаги килиник аломатларини эрта аниқлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (25.06.2024 й.; №58), Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.06.2024 й.; №53 ТВ\1) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали вирусли гепатит В фонида ривожланган ўткир ўрта  отит  билан касалланган  болаларнинг иммун ва цитокин профили ҳолати иммунокоррекциядан кейин асосий касалликнинг асоратлрини олдини олиш, касаллик оқибатини ўз вақтида башорат қилишнинг такомиллаштирилгани бемор болаларнинг тезроқ соғайиб кетиши,бемор болаларнинг шифохонада бўлиш кунларининг қисқариши, шу орқали болаларнинг ҳаёт сифати ва уларнинг соғломлаштириш ҳолатини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали вирусли гепатит В фонида ривожланган ўткир ўрта отит билан зарарланган болаларда коплекс терапиянинг қўлланилиши клиник симптомларнинг тез яхшиланишига, ҳаётий функцияларнинг барқарорлашишига ва иммун тизимини ошишига ёрдам берган. Бу эса беморларнинг стационар даволаш муддатини 3,9 кунга камайишига олиб келган. Хулоса: бир кунлик стационар даволаниш нархи 320000 ни ташкил қилади, беморларда ёток кунининг кисқариши ҳисобидан ҳар бир бемордан 1248000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish