Икрамова Фирангиз Сулеймановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда сурункали аденоидитни комплекс даволашни оптималлаштириш», 14.00.04 – Оториноларингология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib4033.
Илмий раҳбар: Нуров Убайдулло Ибодуллаевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
Расмий оппонентлар: Қосимов Қобил Қосимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Махмудназаров Махмадамин Имомович тиббиёт фанлари доктори (Тожикистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда кечадиган сурункали аденоидитни фотодинамик терапия ва прополис настойкасини қўллаш орқали даво самарадорлигини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор болаларда сурункали аденоидитни даволашда прополис настойкасини маҳаллий қўллаш каби дифференциал ёндашув клиник-микробиологик таҳлил кўрсаткичлари яхшиланиши аниқланган;
сурункали аденоидит билан оғриган бемор болаларни комплекс даволашда фотодинамик терапияни қўллаш орқали клиник симптомларни бартараф этиш вақтини қисқартириш ва ҳалқум муртаги шиллиқ қаватининг меъёрий ҳолатини тикланиши асосланаган;
болаларда кечган сурункали аденоидитни даволашда прополис настойкаси ва фотодинамик терапияни илк бор қўллаш аденотомия жарроҳлик амалиётини 75% га камайтириб, ҳалқум муртагининг ёшга боғлиқ редукция муддати, бурун орқали нафас олишни тез тиклаш, бурунҳалқум муртаги микробиоценозини ишонарли даражада меъёрлаштириш, даво муддатини қисқартириш орқали болаларда бурунҳалқум лимфоид тўқималари патологиясини даволашнинг аъзони сақлаб қолувчи усули эканлиги исботланган;
сурункали аденоидит билан оғриган болаларни прополис настойкаси билан биргаликда фотодинамик терапия ёрдамида даволаш учун оптимал алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2024 йил 26 августдаги 05/51 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор болаларда сурункали аденоидитни даволашда прополис настойкасини маҳаллий қўллаш каби дифференциал ёндашув клиник-микробиологик таҳлил кўрсаткичлари яхшиланиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: олинган натижалар ўзининг назарий аҳамиятига эга бўлиб, болаларда сурункали аденоидитни даволаш хусусиятларини ўрганишга катта ҳисса қўшади. Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалиёт маълумотлари Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига (19.07.2024 йил, №68, №70 буйруғи), Навоий вилоят Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига (15.05.2024 йил №40 буйруғи), Навоий вилоят Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмасига (20.05.2024 йил №3536-5-72-TВ/2024 буйруғи), Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасига (10.05.2024 йил №1190-2-208-TB/2024 буйруғи), Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасига (30.04.2024 йил №3270-2-34-TВ/2024 буйруғи) амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари болаларда сурункали аденоидитни даволашда прополис настойкасини маҳаллий қўллашнинг самарадорлигини ўрганиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда сурункали аденоидитни даволашда прополис настойкаси маҳаллий қўлланилиб, ижобий клиник-микробиологик натижаларга эришиш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган бўлиб 1 нафар бемор учун умумий нархи 2400000 сўм бюджет маблағларидан иқтисод қилинади. Хулоса: болаларда сурункали аденоидитни даволашда прополис настойкасини маҳаллий қўллаш самарадорлиги аниқланган, ушбу даво ишонарли ижобий клиник-микробиологик натижаларга эришиш имконини берган, стандарт консерватив даво тавсия қилинган бемор болалар гуруҳига нисбатан клиник симптомлар учраш даражасининг 1,3-1,4 баравар пасайишига эришилган.
иккинчи илмий янгилик: сурункали аденоидит билан оғриган бемор болаларни комплекс даволашда фотодинамик терапияни қўллаш орқали клиник симптомларни бартараф этиш вақтини қисқартириш ва ҳалқум муртаги шиллиқ қаватининг меъёрий ҳолатини тикланиши асосланаган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалиёт маълумотлари Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига (19.07.2024 йил, №68, №70 буйруғи), Навоий вилоят Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига (15.05.2024 йил №40 буйруғи), Навоий вилоят Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмасига (20.05.2024 йил №3536-5-72-TВ/2024 буйруғи), Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасига (10.05.2024 йил №1190-2-208-TB/2024 буйруғи), Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасига (30.04.2024 йил №3270-2-34-TВ/2024 буйруғи) амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги тадқиқот натижалари болаларда сурункали аденоидитни даволашда комплекс терапия, яъни прополис настойкаси ва фотодинамик терапияни қўллашнинг мақбул усулларини ишлаб чиқиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда сурункали аденоидитни даволашда прополис настойкаси ва фотодинамик терапияни қўллаш орқали клиник симптомларни бартараф этиш вақтини қисқартириш, ҳалқум муртаги шиллиқ қаватининг меъёрий ҳолатини тўлиқ тиклаш, симптомлар яхшиланишига тезроқ эришиш орқали касаллик тез-тез қайталаниши, даво муддатини қисқартириш ва асоратлар ривожланиш хавфини камайтириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган бўлиб 1 нафар бемор учун умумий нархи 2400000 сўм бюджет маблағларидан иқтисод қилинади. Хулоса: сурункали аденоидит билан оғриган бемор болаларни комплекс даволашда фотодинамик терапияни қўллаш клиник симптомларни бартараф этиш вақтини 1,4 бараварга ишонарли даражада қисқартирган, касалликнинг 7-кунига келиб, 100% беморларда ҳалқум муртаги шиллиқ қаватининг меъёрий ҳолатини тўлиқ тиклаган, симптомлар яхшиланишига стандарт усулда даволанган беморлар гуруҳига нисбатан 1,8-1,9 баравар тезроқ эришилган.
учинчи илмий янгилик: болаларда кечган сурункали аденоидитни даволашда прополис настойкаси ва фотодинамик терапияни илк бор қўллаш аденотомия жарроҳлик амалиётини 75% га камайтириб, ҳалқум муртагининг ёшга боғлиқ редукция муддати, бурун орқали нафас олишни тез тиклаш, бурунҳалқум муртаги микробиоценозини ишонарли даражада меъёрлаштириш, даво муддатини қисқартириш орқали болаларда бурунҳалқум лимфоид тўқималари патологиясини даволашнинг аъзони сақлаб қолувчи усули эканлиги исботланган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалиёт маълумотлари Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига (19.07.2024 йил, №68, №70 буйруғи), Навоий вилоят Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига (15.05.2024 йил №40 буйруғи), Навоий вилоят Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмасига (20.05.2024 йил №3536-5-72-TВ/2024 буйруғи), Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасига (10.05.2024 йил №1190-2-208-TB/2024 буйруғи), Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасига (30.04.2024 йил №3270-2-34-TВ/2024 буйруғи) амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги тадқиқот натижалари болаларда сурункали аденоидитни даволашда прополис настойкаси ва фотодинамик терапияни қўллаш аденотомия жарроҳлик амалиётини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда сурункали аденоидитни даволашда прополис настойкаси ва фотодинамик терапияни қўллаш аденотомия жарроҳлик амалиётини камайтириш орқали 1 нафар бемор учун умумий нархи 2400000 сўм бюджет маблағларидан иқтисод қилинади. Хулоса: болаларда кечган сурункали аденоидитни даволашда прополис настойкаси ва фотодинамик терапияни илк бор қўллаш аденотомия жарроҳлик амалиётини 75% га камайтириб, ҳалқум муртагининг ёшга боғлиқ редукция муддати, бурун орқали нафас олишни тез тиклаш, бурунҳалқум муртаги микробиоценозини ишонарли даражада меъёрлаштириш, даво муддатини қисқартириш орқали болаларда бурунҳалқум лимфоид тўқималари патологиясини даволашнинг аъзони сақлаб қолувчи усули эканлиги исботланган.
тўртинчи илмий янгилик: сурункали аденоидит билан оғриган болаларни прополис настойкаси билан биргаликда фотодинамик терапия ёрдамида даволаш учун оптимал алгоритм ишлаб чиқилган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалиёт маълумотлари Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига (19.07.2024 йил, №68, №70 буйруғи), Навоий вилоят Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига (15.05.2024 йил №40 буйруғи), Навоий вилоят Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмасига (20.05.2024 йил №3536-5-72-TВ/2024 буйруғи), Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасига (10.05.2024 йил №1190-2-208-TB/2024 буйруғи), Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасига (30.04.2024 йил №3270-2-34-TВ/2024 буйруғи) амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотлар асосида болаларда сурункали аденоидитни даволашда прополис настойкаси ва фотодинамик терапияни қўллаш касаллик клиник кечимига таъсири ўрганилди ва баҳоланди. Мазкур кўрсаткичлар асосида сурункали аденоидитни даволашда прополис настойкаси ва фотодинамик терапиянинг оптимал схемаси ишлаб чиқилди ва даво алгоритми тузилди. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда сурункали аденоидитни даволашда прополис настойкаси ва фотодинамик терапиянинг энг мақбул схемаси ишлаб чиқилганлиги даволаш жараёни самарадорлигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган бўлиб, 1 нафар бемор учун умумий антропометрия нархи 2400000 сўм бюджет маблағларидан иқтисод қилинади. Хулоса: тадқиқот натижасида сурункали аденоидит билан оғриган болаларни прополис настойкаси билан биргаликда фотодинамик терапия ёрдамида даволаш учун оптимал алгоритм ишлаб чиқилган.