Тилляшайхова Раъно Мирзагалебовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кам инвазив технологияларни қўллаган ҳолда мушак-ноинвазив қовуқ саратонини даволаш-ташҳислаш тактикасини ишлаб чиқиш» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Tib857.
Илмий раҳбар: Юсупбеков Аброржон Ахмеджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мамадалиева Яшнар Мамасолиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиет университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мушакга ноинвазив қовуқ саратонини ташхислаш ва даволашнинг мультимодал ёндашувларини қўллашга асосланган эрта ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қовуқнинг мушак-ноинвазив саратонини мультимодал даволашда комбинирланган миниинвазив жарроҳлик билан фотодинамик терапия ўз прецизионлик ва ўсманинг аниқ чегара ва чуқурлиги кўриниши ҳисобига ўсманинг радикал олиниши исботланган;
қовуқнинг мушак-ноинвазив саратонини даводан кейинги Ki-67 нинг 40% юқори экспрессия кузатилган ҳолатда ўсманинг микромуҳит танқислиги ва патологик жараён тажовузкорлиги ҳисобига касаллик қайталанишининг юқори ҳавф омил эканлиги исботланган;
қовуқнинг мушак-ноинвазив саратонинининг бирламчи ва такрорий рецидивларини эрта ташхислашда операциядан кейинги 4-6 хафта ичида касалликни қайталаниш эрта белгиларни пайдо бўлиши ҳисобига олган ҳолда “Second look” трансуретрал ревизиянинг қулланилиши исботланган;
илк бор ўсманинг гистологик дифференциация турлари ва иммуногистокимёвий биомаркерлар экспрессиясини комплекс баҳолаш асосида қовуқ мушак-ноинвазив саратонини прогрессиясини башоратлашнинг хавф даражалари мезонлари ишлаб чиқилган;
мушак-ноинвазив қовуқ саратонини мультимодал даволашдан сўнги рецидив хавфини башоратлашда Ki-67, PD-L1, p53 ва C-erbB2 биомаркерларининг моно- ёки синхрон экспрессияси молекуляр-генетик башорат ҳисобига предикторлар эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 26 ноябрдаги 9/49 - сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: қовуқнинг мушак-ноинвазив саратонини мультимодал даволашда комбинирланган миниинвазив жарроҳлик билан фотодинамик терапия ўз прецизионлик ва ўсманинг аниқ чегара ва чуқурлиги кўриниши ҳисобига ўсманинг радикал олиниши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиали умумий хирургия бўлимида 2024 йилнинг 12 ноябрдаги №78-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиали хирургия бўлимида 2024 йилнинг 12 ноябрдаги №69-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: минимал инвазив усуллардан фойдалаш ва операция фотодинамик терапиядан фойдалалиш қовуқ саратони билан оғриган беморларнинг реабилитациясини тезлаштириши ва ҳаёт сифатини яхшилашга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: мультимодал даволаш усуллари беморларнинг стационарда қолишини 2 баробарга қисқартирган, қўшимча дори-дармонлами даволашга бўлган эҳтиёжни 50 фоизга қисқартиришига ва 1 нафар даволанган бемор учун умумий харажатлардан қарийб 5-7% гача иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: МНҚС билан оғриган беморларни муллтимодал даволаш умумий рецидивлар сонини кескин камайишига, яшовчанлик кўрсаткичини қарийб 10% га ортишига ва 1 нафар бемор ҳисобига 5-7%га иқтисод қилиш натижасида беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: қовуқнинг мушак-ноинвазив саратонини даводан кейинги Ki-67 нинг 40% юқори экспрессия кузатилган ҳолатда ўсманинг микромуҳит танқислиги ва патологик жараён тажовузкорлиги ҳисобига касаллик қайталанишининг юқори ҳавф омил эканлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиали умумий хирургия бўлимида 2024 йилнинг 12 ноябрдаги №78-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиали хирургия бўлимида 2024 йилнинг 12 ноябрдаги №69-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ТУР ва фотодинамик терапия билан комбинацияланган усулни қўлланилиши айнан фотодинамик нурларнинг пострезекцион соҳага индуцирловчи таъсири натижасида рецидив ва касаллик прогрессияси эхтимолини қарийб 15% га камайтиради, ўз навбатида бу яшовчанлик ва тиббий реабилитация кўрсаткичлари оширишга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: трансуретрал резекция ва фотодинамик терапия усулларини бирга қўллинилиши дастлабки сарф ҳаражатларнинг бошқа даво усулларига нисбатан юқорироқ бўлишига қарамасдан, ўрта ва узоқ муддатларда рецидивлар сонини 32% дан 18% гача камайиши ҳамда хаёт сифатини яхшиланиши хисобига меҳнатга лаёқатлик қобилиятини эрта тикланиши ва ногиронлик кўрсаткичларини кескин камайши эвазига бюджетдан бўладиган харажатларни 2 баробаргача иқтисод қилишига эришилган. Хулоса: қовуқ саратони эрта босқичларида ТУР ва фотодинамик терапиядан иборат комбинирланган усулни қўлланилиши рецидив ва касаллик прогрессияси эхтимолини қарийб 15% га камайтирган, ўз навбатида бу яшовчанлик ва тиббий реабилитация кўрсаткичларини оширишга имкон берган. Натижада ўрта ва узоқ муддатли кузатувларда рецидивлар қариб 0,8 марта камайиши ҳамда хаёт сифатини яхшиланиши, меҳнатга лаёқатлик қобилиятини эрта тикланиши ва эҳтимолий ногиронлик кўрсаткичларини камайши эвазига бюджет харажатларини 2 баробаргача иқтисод қилишга эришилган.
учинчи илмий янгилик: қовуқнинг мушак-ноинвазив саратонинининг бирламчи ва такрорий рецидивларини эрта ташхислашда операциядан кейинги 4-6 хафта ичида касалликни қайталаниш эрта белгиларни пайдо бўлиши ҳисобига олган ҳолда “Second look” трансуретрал ревизиянинг қулланилиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиали умумий хирургия бўлимида 2024 йилнинг 12 ноябрдаги №77-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиали хирургия бўлимида 2024 йилнинг 12 ноябрдаги №68-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: дастлабки мининвазив хирургик даводан сўнг 4-ҳафтада беморларга қайта назорат цистоскопия текширувини ўтказилиши режа асосида назорат қилинмаган беморлар гуруҳига нисбатан касаллик рецидивини эҳтимолини камайтириши натижасида беморларни эрта фаоллиштиришни яҳшилаш, беморларни стационарда бўлиш кунларини қисқартириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: дастлабки мининвазив хирургик даводан сўнг 4-ҳафтада беморларга қайта назорат цистоскопия текширувини ўтказилиши рецидивлар эҳтимолини камайтириш ва прогрессияни олдини олиш эвазига бюджетдан сарф харажатларни 7,0%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: касаллик рецидивини эҳтимолини камайтириши натижасида беморларни эрта фаоллиштиришни яҳшилаш, беморларни ўринда бўлишини қисқартириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини бергани туфайли, келгусида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир қайта даво учун 7,0 %га иқтисод қилиш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган ва маблағларни иқтисод қилишга эришилган.
тўртинчи илмий янгилик: илк мартда ўсманинг гистологик дифференциация турлари ва иммуногистокимёвий биомаркерлар экспрессиясини комплекс баҳолаш асосида қовуқ мушак-ноинвазив саратонини прогрессиясини башоратлашнинг хавф даражалари мезонлари ишлаб чиқилган модели Фарғона филиали умумий хирургия бўлимида 2024 йилнинг 12 ноябрдаги №78-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиали хирургия бўлимида 2024 йилнинг 12 ноябрдаги №69-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: замонавий таҳлил усуллари натижаларига асосланган 3 гурухдан 26 градациялик прогностик моделни қўлланилиши касалликни даволаш натижаларини олдиндан баҳолаш ва рецидив эҳтимолини юқори аниқликда прогноз қилиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: прогностик омилларни клиник амалиётда қўлланилиши эҳтимолий рецидив ва прогрессия холатларини олдиндан баҳолаш эвазига келгуси назорат кўрикларни адекват белгилаш имконини берганлиги сабабли бюджетдан бўладиган сарфларни 1 бемор учун қарийб 7.0% гача иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: қарийб 26 омилдан иборат мультиградацион таҳлил асосида МНҚС прогрессияси учун 3 та хавф даражалари такомиллаштирилганлиги касалликни даволаш натижаларини олдиндан баҳолаш ва рецидив эҳтимолини юқори аниқликда прогноз қилиш имконини берганлиги туфайли 1 бемор учун қарийб 7,0% гача иқтисод қилишга эришилган ва бу орқали беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: мушак-ноинвазив қовуқ саратонини мультимодал даволашдан сўнги рецидив хавфини башоратлашда Ki-67, PD-L1, p53 ва C-erbB2 биомаркерларининг моно- ёки синхрон экспрессияси молекуляр-генетик башорат ҳисобига предикторлар эканлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиали умумий хирургия бўлимида 2024 йилнинг 12 ноябрдаги №77-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиали хирургия бўлимида 2024 йилнинг 12 ноябрдаги №68-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: молекуляр-генетик биомаркерларни қўллаш эвазига касаллик прогрессияси ва рецидиви сонини камайтириш орқали ҳаёт сифатининг яхшиланиши, ногиронликнинг пасайиши, ўзгалар парваришига муҳтожликни камайтирган ва умр давомийлигининг узайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: МНҚСда даволаш натижаларини молекуляр-генетик даражада прогноз қилиш учун Ki-67, PD-L1, p53 ва C-erbB2 биомаркерларнинг моно- ёки синхрон экспрессиясининг предиктор сифатида қўлланилиши адекват даволаш стратегиясини белгилаш имконини бериши натижасида хаёт сифатини яхшиланиши, ногиронликни ва меҳнатга лаёқатсизлик қобилиятини камайитирилиши хисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 5,0%га иқтисод қилиш, ортиқча аъзони олиб ташловчи операцияларни бажариш лозимлиги эҳтимолини минимизация қилиш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган ва маблағлар иқтисод қилишга эришилган.