Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Алишер Шоназаровичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Илдиз- ва тугунакмевалардан кукун олиш энергетик самарадор технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.16–Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари)

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/Т83.

Илмий маслаҳатчи: Нурмухамедов Хабибулла Сагдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Юсупбеков Нодирбек Рустамбекович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Бахронов Хошимжон Шоимович,  техника фанлари доктори, профессор; Артиков Аскар Артикович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: «Ўзбеккимёмаш заводи» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: илдиз- ва тугунакмевалардан кукун олиш энергетик самарадор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илдиз- ва тугунакмевалардан босимни бир зумда тушириш усули билан тозалаш ва пюре олишда сув буғи энергияси икки функцияни (тозалаш (ёки майдалаш); намсизланишни амалга ошириш) бажариши исботланган;

босимни бир зумда туширишдан фойдаланган ҳолда тозалаш ва пюре олиш, «қаттиқ жисм–қаттиқ жисм» турли жинсли аралашмани ажратиш ва қумоқ материалларни майдалашнинг бошланғич хоссалари ва режим параметрлари аниқланган;

яратилган усулда тозалаш жараёни 20% гача, қаттиқ аралашмани ажратиш жараёни 1,25 баробар, пюре олиш жараёни 4–5 баробар ва майдалаш жараёни 70% жадаллашиши исботланган;

босимни бир зумда тушириш усули билан деформация бўладиган материалларни тозалаш самарадорлигини, «қаттиқ жисм–қаттиқ жисм» тизимида ажратиш гидродинамикаси, илдиз меванинг тозаланган ядроси пюресини олиш ва намсизланиш, қумоқ материалларни майдалаш даражасини аниқлаш тенгламалари яратилган;

илдизмеваларни тозалаш учун босимни бир зумда тушириш, турли жинсли қаттиқ аралашмаларни ажратиш, уч фазали мавҳум қайнаш қатламли,  ҳамда тозаланган ва илдиз мева хом ядросидан пюре олиш қурилмаларини ҳисоблашнинг муҳандислик услублари ишлаб чиқилган;

босимни бир зумда туширишдан фойдаланган ҳолда тозалаш ва пюре олиш, уч фазали мавҳум қайнаш қатламли қурилмада қаттиқ аралашмаларни ажратиш ва тезкор майдалашнинг ноанъанавий усули ва қурилмаси ишлаб чиқилган;

тозалаш ва пюре олиш учун босимни бир зумда тушириш усулидан, деформация бўладиган объектларни ажратиш ва тезкор майдалаш учун уч фазали мавҳум қайнаш қатламли қурилмадан фойдаланган ҳолда илдиз- ва тугунакмевалардан озиқ-овқат кукунларини олиш технологияси яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Илдиз- ва тугунакмевалардан кукун олиш энергетик самарадор технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

қанд лавлаги пюресини олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05529, 2018 й.). Натижада илдиз- ва тугунакмевалардан озиқ-овқат пюреси ва қўшимчаларини ишлаб чиқариш имконини берган;

топинамбур тугунакини тозалаш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05594, 2018 й.). Натижада топинамбур тугунакини самарали тозалаш имконини берган;

қаттиқ турли жинсли аралашмани фракцияларга ажратиш учун суюқлик мавҳум қайнаш қатламли қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 20140407, 2018 й.). Натижада қаттиқ турли жинсли аралашмани фракцияларга ажратиш учун суюқлик мавҳум қайнаш қатламли қурилмасини қўллаш имконини берган;

илдиз- ва тугунакмевалардан озиқ-овқат кукунини олиш учун уларни тўлиқ тозалаш, уч фазали мавҳум қайнаш қатламида «қаттиқ жисм–қаттиқ жисм» турли жинсли аралашмаларни ажратиш, қумоқ материалларни майдалаш жараёнларини ўз ичига олган технологиянинг техник шарти «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Тs19594976-01:2013). Натижада технологияда тўртта жараённи қисқартириш, хомашё йўқотишларини 8–13% га камайтириш имконини берган;

асептик усулда консерваланган сабзавот пюреларига техникавий шарт  «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Тs20155874-01:2016). Натижада илдиз- ва тугунакмевалардан саноат миқёсида кимёвий таркиби максимал даражада сақланиб қолинган  пюре олиш имконини берган;

илдиз- ва тугунакмеваларни тозалаш ва уч фазали мавҳум қайнаш қатламида «қаттиқ жисм–қаттиқ жисм» аралашмасини ажратишга мўлжалланган қурилмалар «Ўзбеккимёмаш заводи» АЖда амалиётга жорий этилган  («Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси АЖнинг 2018 йил 24 июлдаги АС/05-2-1964-сон маълумотномаси). Натижада илдиз- ва тугунакмеваларни тозалаш жараённи 20–25% интенсивлаш имконини берган;

юқорида қайд этилган жараён ва қурилмалар асосида озиқ-овқат саноати учун илдиз ва тугунакмевалардан кукун олиш технологияси «Тo’raqorg’on Shirinlik Agro» ЧК МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси АЖнинг 2018 йил 24 июлдаги АС/05-2-1964-сон маълумотномаси). Натижада иқтисодий самарадорликни 40–45% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish