Усмонова Зулфия Тохиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олхўри данаги асосида углеродли адсорбентлар олиш технологияси ва уларнинг адсорбцион хоссалари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4374.
Илмий раҳбар: Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган муҳандислик-технология институти, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, DSc.03/29.08.2023.K/T.66.02.
Расмий оппонентлар: Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори, профессор; Абдурахимов Акмал Ходжиакбарович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олхўри данагининг пўстлоқ қисмидан фаоллантирилган углеродли адсорбентлар олиш ва уларнинг адсорбцион хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олхўри мевасининг данак пўстлоғи таркибидаги углерод миқдорини 61,1 % дан термик ва кимёвий фаоллаштириш орқали 99,4% га етказиш усуллари ишлаб чиқилган;
ИҚ-спектроскопик таҳлили турли ҳароратларда олхўри данакларидан олинган фаоллаштирилган углеродда сезиларли таркибий ўзгаришлар, фаоллаштириш ҳароратининг ошиши -ОН ва C-Н каби функционал гуруҳларнинг чиқиб кетиши ва органик моддаларнинг парчаланиши ҳамда янги тузилмаларнинг шаклланишини кўрсатадиган янада барқарор ва конденсацияланган ароматик тузилмаларнинг шаклланишига олиб келиши аниқланган;
NaOH билан 1:0,05 нисбатда ишлов берилган намунада KOH билан ишлов берилган намуналарга нисбатан бироз кўпроқ кристалл фаза борлиги, KOH миқдорини 1:0,05 нисбатга етказилганда эса намуна тўлиқ рентгеноаморф эканлиги исботланган;
КОН ишқорини кўмирга нисбати ошиб бориши нисбий юзани ошишини, яъни 500-700 0С гача шиддат билан нисбий юзани кескин ошишини, таркибидаги органик бирикмаларни чиқиб кетиши ҳисобига қўшимча ғоваклар ҳосил бўлиши, ҳароратни 700-800 0С га ошиши энг юқори чўққисига чиқишини, бундан кейинги ҳароратни оширилиши нисбий юзани кескин камайиши,  яъни ғовакларни бирлашишига ёки структурани бузилишига олиб келиши аниқланган;
олхўри данаги пўстлоғидан углеродли адсорбент олишнинг технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Олхўри данаги пўстлоқларини ишқор ёрдамида термокимёвий фаоллаштириш орқали углеродли адсорбент олиш бўйича олинган натижалар асосида:
олхўри данаги пўстлоғини КОН ёрдамида фаоллаштириш орқали углеродли адсорбент олиш усули «Ифода Агрокимё Ҳимоя» МЧЖ ҚКнинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Ифода Агрокимё Ҳимоя» МЧЖ ҚКнинг 2024 йил 11 ноябрдаги 1097-сонли маълумотномаси). Натижада, ўсимлик чиқиндиларини ишқор билан фаоллаштириб, четдан келтириладиган углеродли адсорбент ўрнини босувчи маҳсулот олиш имконини беради;
ФУА1:0,05КОН фаоллантирилган углеродли адсорбент ёрдамида саноат оқава сувлари таркибидан органик қолдиқларини (ОҚ) тозалаш усули «Ифода Агрокимё Ҳимоя» МЧЖ ҚКнинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Ифода Агрокимё Ҳимоя» МЧЖ ҚКнинг 2024 йил 11 ноябрдаги 1097-сонли маълумотномаси). Натижада, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш цехининг оқава сувлари таркибидан органик қолдиқларни (ОҚ) РЭМ гача тозалаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish