Жуманиязова Интизор Атабековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мумтоз матн билан ишлаш методикасини такомиллаштириш (ижод мактаблари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5003
Илмий раҳбар: Ҳуснигул Джураева Буриевна Жумахўжа филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01(бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Қундузхон Ҳусанбоева, педагогика фанлари доктори; Маҳкамой Турсунова педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ижод мактабларида мумтоз матн билан ишлаш методикасини такомиллаштириш учун тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мумтоз адабиёт намуналарини замонавий усулда текшириш, тушунтириш, мумтоз матнни англашда энг катта тўсиқ бўлган тил хусусиятларининг мураккаблиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш методикаси, луғат билан ишлашга доир турли усулларни қўллаш муаммоси, матнни таҳлил қилиш кўникмасини шакллантиришнинг бадиий-эстетик ва илмий-методик ўзига хослиги далилланган;
мумтоз лирик, эпик ва лирик асарларни синфлар кесимида оддийдан мураккабга тамойилига асосланиб ўрганиш ва уларда акс этган рамзий-мажозий маъноларни англашдаги мураккабликларни бартараф этишга оид тавсиялар бериш; тасаввуф таълимоти тўғрисида илк тушунчани ўрганиш ва ўргатишга доир таҳлилий-услубий мулоҳазалар берилган;
ижод мактабларида мумтоз бадиий тафаккур тарзини ривожлантириш мазкур босқич адабий таълими самарадорлигининг бош омили эканлиги асосланган, ижод мактаблари дарсликларида мумтоз адабиёт намуналари берилишини таҳлил қилиш орқали мавжуд муаммо ва мураккабликлар аниқланган ва уларни ҳал этиш методикаси ишлаб чиқилган;
мумтоз матнни шарҳлаб ўқитишда ёдлашга асосланган ёндашувдан чекинган ҳолда когнитив-прагматик аспектда усул ва методлар таҳлил этилган бўлиб, матнни англаш жараёни билан боғлиқ осонлаштирувчи усуллар тавсия сифатида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим тизимида мумтоз матн билан ишлаш методикасини такомиллаштириш борасидаги илмий тадқиқот натижалари асосида:
Ижод мактаблари 7-11-синфларида мумтоз адабиётни ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар ва уларнинг амалиётга татбиқ этилганлиги, мумтоз матн билан ишлашда турли интерфаол методлардан фойдаланиш усулларини яратиш ва ўрганишнинг йўриқларини амалий тажриба асосида аниқланганлигига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда ПФ – 201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2023-йил 30-ноябрдаги 01/4-2555-сон маълумотномаси). Натижада, адабиёт муаллимлари учун дарс жараёнида фойдаланадиган тавсиялар ва мумтоз матнларни таҳлил қилишда ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантирадиган таълим технологияларига доир илмий материаллар тайёрлашга асос бўлган;
Ижод мактабларида ўқувчиларга мумтоз матн билан ишлашда турли интерфаол методлардан фойдаланиш усулларини яратиш, мумтоз ижодкорларнинг ғазал, қитъа ва рубоийларни таҳлил қилиш йўлларини ўргатиш, дунё таълим тизимида юз бераётган янгиликларни, тадқиқотларни ўрганиш орқали дарсликлар билан ишлашнинг интерактив принспларини ишлаб чиқиш, адабий таълимда мумтоз адабиёт намуналарини ўқитиш ўқувчиларга улкан дидактик ва ахлоқий самара келтиришига оид тавсия ва хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2022-йил бажарилган “АМ-Ф3-201908172-Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2023-йил 30-ноябрдаги 01/4-2556-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа мазмуни мумтоз асарлар матни таҳлилига оид материаллар билан бойитилган.
Адабиёт дарсларида мумтоз лирик жанрларни ўрганишнинг йўриқларини амалий тажриба ва кузатувлар асосида ишлаб чиқилиши, мумтоз матнларни таҳлил қилишда ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантирадиган таълим технологияларнинг яратилиши, 2022-2023-йилларда нашр этилган янги адабиёт дарсликларидаги мумтоз намуналар ўрганилиб, камчилик ва ютуқлар аниқланганлиги, таълимда мумтоз адабиёт намуналарини ўқитиш ўқувчиларга улкан дидактик ва ахлоқий самара келтириши юзасидан хулосалардан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида 2023-йилда бажарилган “СН-53427045-Таълим жараёнида интерактив принспларни ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2023-йил 28-декабр 06-06/3-3534-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа мазмуни мумтоз матн билан ишлашга оид методларнинг такомиллаштирилишига хизмат қилади.