Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Зулфия Примкуловнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўпка сили билан касалланган беморларда специфик спондилитнинг ривожланиши хавф омилларини аниқлаш ва уларни прогнозлаш”, 14.00.26–Фтизиатрия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib690.

Илмий раҳбар: Тилляшайхов Мирзагалеб Негматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса: Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.27.06.2017.Tib.30.01.

Расмий оппонетлар: Содиқов Абдувахид Содиқович,тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рашидов Зафар Рахматуллаевич,тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўпка сили билан касалланган беморларда специфик спондилитнинг ривожланиши хавф омилларини аниқлаш ва уларни прогнозлашни оптималлаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор нафас аъзолари сил касаллиги мавжуд беморларда специфик спондилит ривожланиши хавф омиллари исботланган;

ўпка сили билан касалланган  беморларда сил спондилити ривожланишида яллиғланиш олди цитокинларининг иштироки исботланган;

ўпка сили билан касалланган беморларда иммун тизими бузилишлари формуласи ишлаб чиқилиб, мазкур формула иммун тизимининг гипо- ва гиперфункцияларини белгиловчи муҳим кўрсаткичлар: CD43+, CD33+, IgА3+, Вл3+, CD83+, лимф3+, IgM1+, IgG1+ни аниқланган;

ўпка сили билан касалланган беморларда специфик сил ҳамроҳликда келган ҳолларда беморларда иммун тизими бузилишлари формуласи қуйидаги кўринишга эгалиги CD43+,В-лим.3+,IgA3+,IgM3+, CD83+,CD33+,лимф.3+,IgG1+ кўрсатиб берилган;

ўпка сили билан касалланган беморларда специфик спондилит ривожланиши жараёнини ўз вақтида прогнозлаш,  сил спондилити ривожланиши хавфини комплекс баҳолаш ва бартараф этиш имконини берадиган прогностик матрица ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўпка сили билан касалланган беморларда специфик спондилитни ривожланиши хавф омилларини аниқлаш ва уларни прогнозлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Ўпка сили билан касалланган беморларда специфик спондилитни ривожланиши хавф омилларини аниқлаш ва уларни прогнозлаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 мартдаги 8н-д/58-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ўпка сили билан касалланган беморларда специфик спондилитни ривожланиши хавф омилларини аниқлаш ва уларни прогнозлаш хусусиятларининг тизимини ташкиллаштириш имконини берган;

«Прогностик карта» ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 мартдаги 8н-д/58-сон маълумотномаси). Мазкур «Прогностик карта» ўпка сили билан касалланган беморларда специфик спондилит ривожланиши хавф омилларининг аниқлаш ва беморлардаги клиник белгилар, касалликни ривожланишига олиб келувчи омилларни олдини олиш ва самарали даволаш тизимини яратиш имконини берган;

ўпка сили билан касалланган беморларда специфик спондилит ривожланиши хавф омилларини аниқлаш ва уларни прогнозлаш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Навоий ва Жиззах вилоятлари туберкулёзга қарши шифохоналари клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 мартдаги 8н-д/27-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши ўпка сили билан касалланган беморларда специфик спондилит ривожланиши хавф омилларини аниқлаш ва уларни прогнозлаштирилганлиги, касалликни эрта аниқлаш ва асоратларни камайтириш, ногиронликнинг олдини олиш ва даволаш профилактик ёрдам сифатини ошириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish