Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахманова Замира Эргашбайевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.  Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): “Гетерополиметаллофосфатли ионофорлар асосида дори воситаларини тезкор аниқловчи ион селектив электродлар йаратиш”, 02.00.02 - Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/К821.
Илмий маслаҳатчи: Сманова Зулайҳо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, проффессор; Фатхуллаева Муяссар, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида молибден ва волфрам сақлаган гетерополиметаллофосфатли ионофорлар асосида дори воситаларини тезкор аниқловчи ИСЕ лар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор доривор моддаларнинг ИСЕ мембраналари синтезининг электрод фаол бирикманинг масса улиши 2-5 % га, ПВХ-пластификаторнинг оғирлик нисбати 1:2 га тенг бўлган таркиби ва пҲ 4 га тенг бўлган мақбул шароитлари аниқланган;
ДДФМ (ДДФВ) ва доривор моддаларга асосланган мембраналардан фойдаланиш ҳароратни 10-50 0C оралиғида ИСЕ нинг аниқланувчи компонент бўйича 10-5-10-6 мол/л га тенг юқори сезувчанлигини таъминлаши исботланган;
ишлаб чиқарилган ИСЕ ларнинг электрод функсияси 10-1-10-5 мол/л, тезкорлиги, 25-35 секунд ва ишлаш ресурсини 1000 соат бўлган юқори аналитик кўрсаткичлари аниқланган;
таркибида ГПБ ва дори воситаларининг моляр нисбати 1:3 бўлган ион селектив материаллардан фойдаланиш хона ҳароратида дори воситаларини аниқлашнинг юқори селективлигини таъминлаши исботланган;
дори воситалари миқдорини назорати учун ишлаб чиқилган методикаларвалидацияланган ва ўзига хослик, миқдорий аниқлаш чегараси, чизиқлилик ва бошқа кўрсаткичлар бўйича белгиланган вазифаларни ҳал қилишга мос келиши тажрибавий аниқланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гетерополиметаллофосфатли ионофорлар асосида дори воситаларини тезкор аниқловчи ион селектив электродлар яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган ИСЕ "Самарканд Энгланд Эcо-Медиcал" қўшма корхонасининг сифат назорати лабораториясида қўлланилган ("Самарканд Энгланд Эcо-Медиcал" қўшма корхонасининг 01-445 - сонли 2024 йил 27 июндаги маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган ион селектив электродлар дипразин ҳамда бромгексин дори воситаларини аниқлашнинг сезгирлигини (10-5 мол/л гача) оширишга ва анализ вақтини (25-30 секундгача) қисқартиришга эришилган;
дори воситаларини аниқлаш учун додекомолибдофосфат ва додекаволфрамофосфат асосида ишлаб чиқилган ИСЕ лар “Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонаси СП ООО “НОВА ПҲАРМ”нинг лабораториясида қўлланилган (СП ООО “НОВА ПҲАРМ Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасининг 2024 йил 19 июлдаги 30 - сонли маълумотномаси). Натижада, таркибида додековолфрамофосфат ва додекомолибдофосфат ионофорлари бўлган электродлар дибазол, пиридоксин дипразин, бромгексин дори воситаларининг назоратида юқори натижа бериши исботланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish