Хайдаров Шуҳратжон Джумаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятларнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи ва 12.00.15 – Криминология (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Yu193.
Илмий раҳбар: Неъматов Жасур Аминжонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор; Турғунбоев Элбекжон Одилжонович, юридик фанлар доктори; Иброҳимов Жамшид Абдуғофур ўғли, юридик фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятларни комплекс юридик жиҳатдан очуб бериш, уларнинг ўзига хос белгиларини аниқлаш ҳамда мазмун моҳиятини тушуниш бўйича илмий ёндашувни ишлаб чиқиш, уларнинг криминологик хусусиятларини ёритиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини, жиноят қонуни нормаларини такомиллаштириш юзасидан илмий-амалий тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
трансплантация мақсадида инсоннинг аъзолари ва тўқималарини беришга рози қилишга мажбур қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши ҳақидаги қоидани қонун нормаси сифатида мустаҳкамланиши лозимлиги асосланган;
аёлнинг ўз ҳомиласини сунъий туширишга мажбурлаш жинояти учун жазо чораларини кучайтириш зарурати асосланган;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий ёрдам мазмунига аралашишнинг таъқиқланиши лозимлиги ҳақидаги қоидани қонун нормаси сифатида мустаҳкамлаш лозимлиги асосланган;
аттраксионни фойдаланишга топширишдан олдин уни монтаж қилишда (йиғишда, ўрнатишда) хавфсизликни таъминлаш учун талабларни аниқ белгилаб бериш, шу жумладан, аттраксионларни ўрнатишда эксплуатант асосланиши керак бўлган тамойилларни белгилаб бериш, шунингдек, эксплуатант аттраксионларни кунлик ва йиллик текширишларни, шунингдек эксплуатация ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турдаги текширишларни амалга оширишини мустаҳкамлаш лозимлиги асосланган;
таносил касаллигини тарқатганлик ҳамда ОИВ касаллиги / ОИЦни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик алоҳида нормада дифференциация қилиниши лозимлиги асосланган;
тиббиёт ходимининг касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги учун жиноий жавобгарлик алоҳида нормада дифференциация қилиниши лозимлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятларнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
трансплантация мақсадида инсоннинг аъзолари ва тўқималарини беришга рози қилишга мажбур қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги 2022-йил 23-июндаги ЎРҚ–780-сон Қонунининг 1-моддаси 3-бандида (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига киритилган 1151-модда) акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлар институтининг 2024-йил 13-мартдаги 01/қ-08-35-сон далолатномаси). Мазкур таклиф инсон аъзосини ва (ёки) тўқималарини олиш ихтиёрий амалга оширилиши ва бунга мажбурлаш қонунга хилоф эканлигини белгилашга хизмат қилган;
аёлнинг ўз ҳомиласини сунъий туширишга мажбурлаш жинояти учун жазо чораларини кучайтириш ҳақидаги қоидани қонун нормаси сифатида мустаҳкамлаш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2023-йил 11-апрелдаги ЎРҚ–829-сон Қонунининг 3-моддаси 10-бандида (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига киритилган 115-модда) акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлар институтининг 2024-йил 13-мартдаги 01/қ-08-35-сон далолатномаси). Мазкур таклиф аёлнинг ўз ҳомиласини сунъий туширишга мажбурлаш жинояти учун жазо чораларини кучайтириш орқали мажбурлаш қонунга хилоф эканлигини белгилашга хизмат қилган;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий ёрдам мазмунига аралашишнинг таъқиқланиши лозимлиги ҳақидаги қоидани қонун нормаси сифатида мустаҳкамлаш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2023-йил 21-январдаги ЎРҚ–815-сон Қонунининг 3-моддасида (Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига киритилган ўзгартириш) акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлар институтининг 2024-йил 13-мартдаги 01/қ-08-35-сон далолатномаси). Мазкур таклиф маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий ёрдам мазмунига аралашишнинг таъқиқланиши қонунга хилоф эканлигини белгилашга хизмат қилган;
аттраксионни фойдаланишга топширишдан олдин уни монтаж қилишда (йиғишда, ўрнатишда) хавфсизликни таъминлаш учун талабларни аниқ белгилаб бериш, шу жумладан, аттраксионларни ўрнатишда эксплуатант асосланиши керак бўлган тамойилларни белгилаб бериш, шунингдек, эксплуатант аттраксионларни кунлик ва йиллик текширишларни, шунингдек, эксплуатация ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турдаги текширишларни амалга оширишини мустаҳкамлаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-ноябрдаги 677-сон қарори билан тасдиқланган “Аттраксионлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент” нинг 77 ва 84-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (О'збекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик та'миниаш департаментининг 2024-йил 1-мартдаги 12-15-18-сон далолатномаси). Мазкур таклиф инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва касб мажбуриятларини аниқ белгилаб беришга хизмат қилган;
таносил касаллигини тарқатганлик ҳамда ОИВ касаллиги / ОИЦни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик алоҳида нормада дифференциация қилиниши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасининг 144 ва 145-моддалари ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг 2022-йил 14-октябрдаги 27/2-241-22-сон далолатномаси). Мазкур таклиф бошқа шахсни таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИЦни юқтириш хавфи остида қолдирганлик ёки унга юқтирганлик учун жиноий жавобгарликни дифференциация қилинишига хизмат қилган;
тиббиёт ходимининг касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги учун жиноий жавобгарлик алоҳида нормада дифференциация қилиниши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасининг 150-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг 2022-йил 14-октябрдаги 27/2-241-22-сон далолатномаси). Мазкур таклиф тиббиёт ходимининг касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги учун жиноий учун жиноий жавобгарликни дифференциация қилинишига хизмат қилган.