Искандаров Санжарбек Турсунбековичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобал иқлим ўзгариши шароитида сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.04–“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2018.3.DSc/Иқт146
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Султанов Баходир Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизасиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.И.10.03
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эргашев Эркин Ирокович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамраева Сайёра Насимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобал иқлим ўзгариши шароитида сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш амалиётида иқлим ўзгариши таъсирини ҳисобга олган ҳолда сабзавотчилик тармоғининг самарадорлигини баҳолашда “иқлим ўзгаришига барқарорлик индекси ва даражаси” мезонларини қўллаш бўйича услубий ёндашув такомиллаштирилган;
иқтисодий-ижтимоий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда сабзавотчилик маҳсулотларини етиштириш ва сотиш жараёнларини ҳамда нархларни марказлашган тартибда ташкил қилиш, мувофиқлаштириш ҳамда ижтимоий эҳтиёжларни қондириш мақсадида рақамли дистрибуция тизимини ташкил этиш зарурияти асосланган;
сабзавотчиликда селекция ва уруғчилик тизимини ташкилий-иқтисодий ва ҳуқуқий-меъёрий жиҳатлардан давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида “Сабзавот, полиз ва картошка экинларининг янги серҳосил навларини яратган муаллифларни рағбатлантириш Жамғармаси”ни ташкил этиш ва унинг фаолият йўналишларини такомиллаштириш бўйича таклифлар асосланган;
сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришга таъсир этувчи иқлим ўзгаришлари ва омилларни ҳисобга олган ҳолда республика ва Андижон вилоятида сабзавот экинлари ҳосилдорлигининг 2030 йилгача мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
Андижон вилоятининг табиий-иқлим ва тупроқ шароитларига мос равишда қишлоқ хўжалигини таркибий ислоҳ қилиш ва барқарор ривожлантириш учун сабзавотчиликда иқлим ўзгаришлари таъсирларини юмшатиш ва камайтиришга қаратилган адаптация чора-тадбирлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Глобал иқлим ўзгариши шароитида сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
иқлим ўзгаришининг сабзавотчилик тармоғи самарадорлигига таъсирини баҳолаш ва юмшатиш адаптасия чоралари бўйича таклиф этилган услубий ёндашув Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий Маркази тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий Марказининг 2024 йил 1 июл 05/07-04-297-сон маълумотномаси). Натижада, сабзавотчилик соҳасида иқлим ўзгаришининг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича тавсия этилган адаптасия чора-тадбирларини баҳолаш ва амалиётга жорий этиш асосида сабзавот экинлари ҳосилдорлиги ва маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини барқарор ошириш имкониятлари яратилади;
сабзавотчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш занжирида бозор нархлари шаклланишига таъсир этувчи омилларни эътиборга олган ҳолда сотиш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий Маркази тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий Марказининг 2024 йил 1 июл 05/07-04-297-сон маълумотномаси). Натижада, сабзавотчилик маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш учун ички бозордаги нархнинг кескин пасайиб кетишининг олдини олиш ва рискини пасайтириш ҳамда ижтимоий дастурлар доирасида сабзавотчиликка ихтисослашган хўжалик субъектларини кафолатли даромад билан таъминлаш имконияти яратилади;
сабзавотчиликда селекция ва уруғчилик соҳасининг ташкилий-иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларини қўллаш орқали соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий Маркази тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий Марказининг 2024 йил 1 июл 05/07-04-297-сон маълумотномаси). Натижада, сабзавот экинларининг янги серҳосил навларини яратиш ва амалиётга жорий этиш жараёнлари тезлашади, маҳсулот ҳажми ва сифатини ошириш ҳамда турли иқлим ўзгаришлари ва касалликликларга бардошли ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, маҳаллий сабзавот уруғчилик тизимини илмий асосда ташкил қилиш ва ривожлантириш ҳисобига сабзавот уруғчилиги соҳасида импортга бўлган қарамлилик даражасини пасайтиради;
иқлим ўзгариши ва сабзавотчиликка таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда республика ва Андижон вилоятида сабзавот экинлари ҳосилдорлиги бўйича 2030 йилгача прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий Маркази тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий Марказининг 2024 йил 1 июл 05/07-04-297-сон маълумотномаси). Ҳисоб-китобларга кўра, республика бўйича сабзавотчилик экинлари ҳосилдорлиги 2030 йилгача ўсиш тенденсиясига эга бўлиб, 2030 йилда 291,2 с/га, Андижон вилоятида эса 334,1 с/га ни ташкил этиши прогноз қилинди;
Андижон вилоятининг табиий-иқлим шароити ҳамда иқтисодий ресурслари салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда иқлим ўзгаришининг сабзавот маҳсулотлари этиштиришга таъсирини юмшатиш ва пасайтириш бўйича тавсия этилган адаптасия чора-тадбирига оид таклифлар Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан амалиётга жорий этилган (Андижон вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2024 йил 12 август 11/37-798-сон маълумотномаси). Ушбу орқали ҳудудда сабзавотчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнини иқлим ўзгаришларига мослаштириш чораларини кўриш ва самарадорлигини ошириш, хўжаликларнинг юқори даромад олиш имкониятини яратилади.