Шаниязов Шахимардан Олжабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Оролбўйи чўл экотизимларидаги доривор ўсимликларининг ресурс потенциалининг экологик таҳлили», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/В567.
Илмий раҳбар: Ажиев Алишер Бахтибаевич, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Хўжаназаров Уктам Эштемирович, биология фанлари доктори, доцент; Маҳкамов Туробжон Кҳусанбаевич, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оролбўйи чўл экотизимларидаги доривор ўсимликларининг ресурс потенциалини экологик баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Жанубий Оролбўйи ҳудудидаги доривор ўсимликларнинг асосий доминант турларининг (Хйлосалсола ричтери ва Спҳаеропҳйса салсула) ресурс потенсиялини НДВИ вегетасия индекси (биомассаси, ўсиш интенсивлиги, қоплама зичлиги) ёрдамида аниқланган;
Жанубий Оролбўйи ҳудудида Хйлосалсола ричтери ва Спҳаеропҳйса салсула турларини НДВИ индекси усулидан фойдаланган ҳолда тарқалиш ареалларинининг харита схемаси ишлаб чиқилган;
Жанубий Оролбўйи чўл зонаси ҳудудида хомашё тайёрлаш тадбирларини амалга ошириш учун доривор ўсимликларнинг доминант турларининг ресурс потенсияллари экологик баҳоланган;
Илк бор Хйлосалсола ричтери, Спҳаеропҳйса салсула генларини таққослашда нуклеотидлар кетма-кетлигининг фрагментлари 86682 СНП (Сингле нуcлеотиде полйморпҳисм) – битта нуклеотид полиморфизми бўлган ҳудуд топилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оролбўйи чўл экотизимларидаги доривор ўсимликларининг ресурс потенциалининг экологияси бўйича олинган натижалар асосида:
Жанубий Оролбўйи чўл зонасида доривор ўсимликларни экологик мониторинг қилиш, сақлаш ва минтақадаги экологик вазиятни яқшилаш бойича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши вазирлигини амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024-йил 4-ноябрдаги 01-02/18-14-3508-сонли гувоҳномаси). Натижада, Жанубий Оролбўйи чўл зонасида доривор ўсимлик турларини экологи ва фитоценотик хусусиятлари, ресурс потенцияли, хомашиё захираларини баҳолаш имконини берган;
Жанубий Оролбўйида НДВИ вегетация индекси ёрдамида доривор ўсимликлари доминант турларининг яшил қопламлари тақсимланиши бўйиша ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси амалиётида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 1-ноябрдаги 1-907-сон маълумотномаси., 2024). Натижада, Жанубий Оролбўйи экотизимларини экологик мониторинг қилиш комплекс дастурини амалга ошириш ва хом ашё захираларини таёрлаш бўйича фаолиятни ривожлантириш имконини берган;
Жанубий Оролбўйи шароитида илк бор доривор ўсимларни доминант турлари ҳисобланган Хйлосалсола ричтери, Спҳаеропҳйса салсула турлари генларининг нуклеотидлар кетма-кетлиги фрагментлари аниқланган ва Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанки базасида ПҚ567895 инвентар рақами орқали рўйхатига киритилган (Натионал Cентер фор Биотечнологй Информатион, 2024 йил 11 ноябрдаги маълумотномаси www.бласт.нcби.нлм.ниҳ.гов/нуccоре/ПҚ567895). Натижада, мазкур секвенс маʼлумотларидан дунёнинг турли минтақаларида тарқалган ўсимликларни ўрганишда глобал даражада фойдаланиш имконини берган.