Миржалолзода Бобирмирзонинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тола ажратгич аррали силиндирининг бикрлигини ошириш йўлларини тадқиқ қилиш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3673
Илмий раҳбар: Абдувахидов Мутаххирхон Мубаширович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Росулов Рузимурод Хасанович, т.ф.д. доц; Азизов Шухрат Маматович, т.ф.д., доц.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тола ажратиш машинасининг аррали цилиндри бикрлигини ошириш йўли билан унинг самарадорлигини оширишдан ва ишлаб чиқарилаётган тола ва чигитга ижобий таъсирини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аррали жин машинасида функсионал вазифасига кўра асосий ишчи органни ташкил қилувчи тахламли цилиндр ишчи валининг оғирлигини камайтириш усули орқали бикрлиги оширилган жин аррали цилиндрининг такомиллаштирилган конструксияси ишлаб чиқилган;
арра дисклари ва арралараро қистирмалардан таркибли цилиндр ташкил қилувчи аррали жин машинаси асосий ишчи валининг бикрлигига вал кўндаланг кесимининг геометрик шакли оптимал варианти ва бикрлик кўрсаткичларига таъсир қилувчи параметрларини аниқлашнинг математик модели ишлаб чиқилган;
аррали жинда тола ажратишда қўлланиладиган муайян шакл ва ўлчамга эга бўлган тишлардан иборат бўлган арра дискларининг зўриқишлар таъсирида торец юзалари бўйлаб ён сиртига урушини таяниш юзасининг оширилиши ҳисобига камайтирилган конструксияси таклиф қилинган;
таклиф қилинаётган массаси енгиллаштирилган, кўндаланг кесими ўзгартирилган вал ва ҳамда валга ўрнатиш тешиги шакли ўзгартирилган арра дискларидан ташкил топган жин аррали цилиндрининг ишлаб чиқарилаётган тола ва чигит сифатига ижобий таъсири асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Енгиллаштириб, бикрлиги оширилган арра цилиндр валининг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
Бикрлиги оширилган аррали жин 6 қиррали вали «Учқўрғон Техтиле» кластерига қарашли Уйчи пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси» АЖнинг 2023 йил 11 февралдаги 03/22-843-сон маълумотномаси). Натижада, жин машинаси ишчи аррали цилиндри 6 қиррали валининг эгилиши ва тебраниши камайиши ҳисобига аррали цилиндр юритмаси истеъмол қуввати ўртача 5% га, жинланган толаларнинг нуқсон ва ифлос аралашмалар йиғиндиси 0,5% га, чигитнинг механик шикастланиши 0,4% га камайтиришига эришилган.