Рўзибаев Дилшод Рўзиметовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори жағ бўшлиғи туби перфорациясини хирургик давлоша усулини такомиллаштириш» 14.00.21 - Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3609.
Илмий раҳбар: Боймурадов Шуҳрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Азимов Мухаммаджон Исмоилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шукпаров Асылбек Баядилович, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Қозоғистон).
Етакчи ташкилот: Абу али ибн Сино номидаги Тожикистон тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
юқoри жaғ бўшлиғи тубини пeрфoрaциялaрини бaртaрaф қилишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори жағ бўшлиғи туби перфорацияси пластикасида PRF ва S1  қўлланилмаган биринчи гуруҳида, операциядан сўнг 10-кунда С-реактив оқсил кўрсаткичи 1,27±1,35mg/lга ўзгарганлиги ва юқори жағ алвеоляр ўсиғини баландлиги 49,5±0,31% га пасайиши аниқланган;
PRF ва S1 усуллари қўлланилмаган биринчи гуруҳи беморларида операциядан 6 ойдан сўнг, Hounsfield шкаласи бўйича юқори жағ бўшлиғи туби суяк соҳаси денситометрия ўртача кўрсаткичи 578,23±13,46HUлиги  ва дентал имплант ўрнатиш учун қўшимча алвеолопластика амалиётини бажариш зарурлиги аниқланган;
юқори жағ бўшлиғи туби перфорациясини PRF мембранаси ёрдамида пластика қилиш натижасида, юқори жағ алвеоляр ўсиғини баландлиги 87,2±2,63% даражада сақланиб қолганлиги аниқланган;
юқори жағ бўшлиғи туби перфорацияси  PRF+S1 ёрдамида пластика усули, алвеолапластика амалиётини бажармасдан дентал имплантация амалга ошириш имконияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори жағ бўшлиғи туби перфорацияси билан оғриган беморларда ташхислаш, даволаш бўйича олинган илмий натижалар ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 июлдаги 04/01-сонли илмий-тадқиқот ишлари натижаларини жорий этиш тўғрисидаги хулосаси асосида:
биринчи илмий янгилик: юқори жағ бўшлиғи туби перфорацияси пластикасида PRF ва S1  қўлланилмаган биринчи гуруҳида, операциядан сўнг 10-кунда С-реактив оқсил кўрсаткичи 1,27±1,35mg/lга ўзгарганлиги ва юқори жағ алвеоляр ўсиғини баландлиги 49,5±0,31% га пасайиши аниқланган. Юқoри жaғ бўшлиғи туби пeрфoрaцияcи билан оғриган беморларда PRF ёрдамида бартараф этиш жарроҳлик усуллари ёрдамида даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида «Yuqori jagʻ boʻshligʻi tubi perforasiyasini PRF yordamida bartaraf qilish algoritmi va fibrin mebranasini klinik ta’siri» номли услубий тавсиянома Тошкент шахри 7-сон шахар шифохонаси 30.10.2023 йилдаги 108-сон буйруғи, Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 25.10.2023 йилдаги 111-Т сон буйруғи, ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси 14.11.2023 йилдаги 136-сон буйруғи юз-жағ жарроҳлиги бўлимининг клиник амалий фаолиятига тадбиқ этилган ва тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 21.10.2023 йилдаги 10-23/134-t coн буйруғи билан тасдиқланган). Тадқиқот натижалари ёрдамида фибрин мембраналарини стоматология амалиётида амбулатор шароитда тайёрлаш алгоритмини жорий этишнинг иқтисодий самарадорлиги ўртача=53,4% ни ташкил қилди.
иккинчи илмий янгилик: PRF ва S1 усуллари қўлланилмаган биринчи гуруҳи беморларида операциядан 6 ойдан сўнг, Hounsfield шкаласи бўйича юқори жағ бўшлиғи туби суяк соҳаси денситометрия ўртача кўрсаткичи 578,23±13,46HUлиги  ва дентал имплант ўрнатиш учун қўшимча алвеолопластика амалиётини бажариш зарурлиги аниқланган. Юқoри жaғ бўшлиғи туби пeрфoрaцияcи билан оғриган беморларни ташхислаш самарадорлигини ошириш мақсадида «Yuqori jagʻ boʻshligʻi tubi perforasiyasi diagnostikasini takomillashtirish usuli» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланди номли услубий тавсиянома Тошкент шахри 7-сон шахар шифохонаси 30.10.2023 йилдаги 108-сон буйруғи, Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 25.10.2023 йилдаги 111-Т сон буйруғи, ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси 14.11.2023 йилдаги 136-сон буйруғи юз-жағ жарроҳлиги бўлимининг клиник амалий фаолиятига тадбиқ этилган ва тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 21-октябрдаги 10-23/135-t-сон буйруғи билан тасдиқланган). Олинган натижаларни амалиётга татбиқ этиш юқори жағ бўшлиғи туби перфорасияcи билан оғриган беморларда касалликни аниқлаш, ташхислаш, даволаш ва олдини олиш самарадорлигини 48%га оширди. PRF ва S1 усуллари қўлланилмаган биринчи гуруҳи беморларида операциядан 6 ойдан сўнг, Hounsfield шкаласи бўйича юқори жағ бўшлиғи туби суяк соҳаси денситометрия ўртача кўрсаткичи 578,23±13,46HUлиги  ва дентал имплант ўрнатиш учун қўшимча алвеолопластика амалиётини бажариш (n=52)зарурлиги аниқланиб, ҳар бир бемор учун ўртача 18,34 млн.сўм иқтисод қилинади.
учинчи илмий янгилик: юқори жағ бўшлиғи туби перфорациясини PRF мембранаси ёрдамида пластика қилиш натижасида, юқори жағ алвеоляр ўсиғини баландлиги 87,2±2,63% даражада сақланиб қолганлиги аниқланган. Юқoри жaғ бўшлиғи туби пeрфoрaцияcи билан оғриган беморларда PRF ёрдамида бартараф этиш жарроҳлик усуллари ёрдамида даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида «Yuqori jagʻ boʻshligʻi tubi perforasiyasini PRF yordamida bartaraf qilish algoritmi va fibrin mebranasini klinik ta’siri» номли услубий тавсиянома Тошкент шахри 7-сон шахар шифохонаси 30.10.2023 йилдаги 108-сон буйруғи, Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 25.10.2023 йилдаги 111-Т сон буйруғи, ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси 14.11.2023 йилдаги 136-сон буйруғи юз-жағ жарроҳлиги бўлимининг клиник амалий фаолиятига тадбиқ етилган ва тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 21.10.2023 йилдаги 10-23/134-t coн буйруғи билан тасдиқланган). Юқори жағ алвеоляр ўсиғини баландлиги 87,2±2,63% даражада PRF (n=17) ва PRF+S1 (n=14) ишлатилган беморларда сақланиб қолганлиги аниқланган ва ушбу беморларни амбулатор шароитда даволаш имконияти яратилган. Шунингдек, ҳар бир беморни операцион ҳаражатлари 48,32±1,75% камайган ва  иқтисодий самарадорлиги ўртача 13,94 млн ташкил қилган.
тўртинчи илмий янгилик: юқори жағ бўшлиғи туби перфорацияси  PRF+S1 ёрдамида пластика усули, алвеолапластика амалиётини бажармасдан дентал имплантация амалга ошириш имконияти исботланган. Юқoри жaғ бўшлиғи туби пeрфoрaцияcи билан оғриган беморларни ташхислаш самарадорлигини ошириш мақсадида «Yuqori jagʻ boʻshligʻi tubi perforasiyasi diagnostikasini takomillashtirish usuli» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланди номли услубий тавсиянома Тошкент шахри 7-сон шахар шифохонаси 30.10.2023 йилдаги 108-сон буйруғи, Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 25.10.2023 йилдаги 111-Т сон буйруғи, ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси 14.11.2023 йилдаги 136-сон буйруғи юз-жағ жарроҳлиги бўлимининг клиник амалий фаолиятига тадбиқ етилган ва тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 21-октябрдаги 10-23/135-t-сон буйруғи билан тасдиқланган). Юқори жағ бўшлиғи туби перфорацияси  PRF+S1 ёрдамида пластика усули (n=14), алвеолапластика амалиётини бажармасдан дентал имплантацияси қисқа 4,01±0,52ой муддат ичида амалга ошириш имконияти яратилган ва ҳар бир холат учун 9,43 млн. иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish