Sayt test rejimida ishlamoqda

Жураев Бобомурод Худайназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.10.01 — “Меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти хавфсизлиги” ихтисослигидаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш усулларини такомиллаштириш” диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси бюллетенида B2023.3.PhD/Т4037 рақам билан рўйхатга олинган.
Илмий раҳбар: техника фанлари доктори (DSc) профессор, Нурмаматова Раҳима Раҳмановна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги DSc.40/29.12.2022.Т.129.01 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппоненетлар: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти кафедра профессори, техника фанлари доктори (DSc), доцент Йўлдошева Озода Муҳаммадсодиқ қизи ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси кафедра профессори, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент Хужанов Чориёр Рўзиевич.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш усулларининг математик таҳлили, меҳнат муҳофазасида бошқариш тизимини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари қуйидагилардан иборат:
меҳнат муҳофазасини бошқаришда муаммолар мавжудлиги аниқланган ва меҳнат шароитларини яхшилаш учун қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат шароитлари ва хавфсизлиги таҳлил қилинган ҳамда уни такомиллаштириш бўйича таклифлар, меҳнат шароитлари ва хавфсизликни таъминлашни ташкил этишнинг иқтисодий модели ишлаб чиқилган;
меҳнат муҳофазасининг ҳолати ва ривожланиш йўналишлари баҳоланган, касбий хавфларни тизимли таҳлил асосида бошқариш ва уларни математик моделлаштириш орқали ҳисоблаш усуллари, шахсий ҳимоя воситаларининг замонавий кўринишдаги намуналари тавсия этилган;
минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланиш вақтида ўзгарувчан меҳнат шароитларининг таъсири миқдорий ва махсус ҳимоя кийимида жиҳозланган шахснинг ишлаш кўрсаткичларига таъсири сифат жиҳатидан баҳоланган ҳамда меҳнатни муҳофаза  қилишга риоя этиш бўйича тактик ҳаракатлар тизимли равишда ишлаб чиқилган.
меҳнат хавфсизлигини бошқариш тизимини баҳолашда тўртта моделни (кириш, чиқиш, чегаралар ва ташқи муҳит) бирлаштирган “қора қути” моделидан фойдаланиш эвазига, мураккаб механизмлар оддий диаграммалар кўринишида тавсифланган, тартибга солиш ва самарали бошқарув усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш усулларини такомиллаштириш  тадқиқотлари асосида:
қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя қилиш усуллари такомиллаштирилган, меҳнат муҳофазасини бошқариш тизими баҳоланган, тадқиқот тажрибалари Қашқадарё вилояти Нишон тумани “НИШАН ЧИКЕНъС” МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2024-йил 1-майдаги 04/723-сон маълумотномаси).  Натижада, қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнатни муҳофаза қилишни бошқарув тизими ва меҳнат муҳофазаси хизматлари ташкил этилган;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хавфлар математик моделлаштирилгани натижасида жароҳатланиш ва касб касалликларининг камайиши ҳисобга олинган, илмий асосланган қоидалар ва воситалар Қарши тумани “Қарши агрокластер” МЧЖда татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2024-йил 1-майдаги 04/723-сон маълумотномаси). Натижада, соҳада касб касалликлари ва жароҳатланишларнинг олди олинган ва хавфларни камайтириш моделлари ишлаб чиқилган;
меҳнат хавфсизлиги талабларига тўлиқ мослигини таъминлаш ва шахсий ҳимоя воситаларини жорий этиш орқали меҳнат шароитларини яхшилаш, ишчи-ходимлар шикастланиши ҳамда зарарланиш ҳолатларини камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган ва Қарши шаҳар “САНАМ” МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2024-йил 1-майдаги 04/723-сон маълумотномаси). Натижада, таклиф этилаётган хавфсизлик қоидалари ва ҳимоя воситалари меҳнат муҳофазаси талабларига тўлиқ мослиги таъминланган, ишчи-ходимларнинг шикастланишларининг олдини олиниб, жароҳатланишлар эҳтимолини 28-34% гача камайтириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish