Нурмуродов Лочин Тиркашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қизилқум тоғ олди ҳудудидаги табиий ва техноген объектларнинг радиацион кўрсаткичлари мониторинги», 01.04.01 – Экспериментал физиканинг асбоблари ва усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т4810
Илмий раҳбар: Музафаров Амрулло Мустафаевич, кимё фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ва Навоий давлат кончилик ва технологийлар университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.33.01.
Расмий оппонентлар: Хужаев Сайидахмад, техника фанлари доктори, профессор
Худайбердиев Элибой, физика-математика фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: М.Улуғбек номидаги Оʼзбекистон Миллий Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қизилқум тоғолди ҳудудидаги табиий ва техноген объектларининг радиациявий ҳолатини баҳолаш ҳамда ушбу ҳудудидаги аҳоли ва ишчи ходимлар томонидан олинадиган ўртача йиллик эффектив дозаларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта ссинтилляцион гамма – спектрометрда намуналар сирт зичликларини ҳисобга олувчи АСW дастурини қўллаган ҳолда тупроқ таркибидаги радионуклидларнинг солиштирма активликларини аниқлаш услуби ишлаб чиқилган;
Қизилқум тоғ олди ҳудудларидаги ва техноген обектлардаги ҳаво атмосферасидаги узоқ яшовчи радионуклидларнинг ҳажмий активлик қийматларининг бир-биридан кескин фарқ қилиши аниқланган ва бу қийматларнинг фарқ қилишига сабаб ҳаво атмосферасидаги аерозоллар консентрацияси эканлиги топилган;
тадқиқот ҳудуди ичимлик сувининг радиацион кўрсаткичлар қийматларининг катталиги шу ҳудуд тупроқларидаги радиоактив элементлар консентрацияси катталигига пропорсионал боғлиқлиги экспериментал тажрибалар ёрдамида аниқланган;
тадқиқот ҳудудидаги техноген объектлар ходимлари ва аҳоли учун, гамма-нурланишнинг ҳамда ҳаво ва сувдаги радионуклидлар туфайли ҳосил бўлган ички нурланишнинг комплекс таъсирини ҳисобга олган ҳолда, биринчи марта ўртача йиллик эффектив дозалар ҳисоблаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қизилқум ҳудуди тоғ олди ва техноген обектларидаги радиацион кўрсаткичлар мониторингининг ядро-физик усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синтилляцион гамма-спектрометрда АСW дастуридан фойдаланган ҳолда тупроқдаги радионуклидларнинг солиштирма активлигини аниқлаш учун услуби ишлаб чиқилган, ҳаво атмосферасидаги узоқ яшовчи радионуклидларнинг ҳажмий активлик қийматлари “НКМК” АЖда амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Марказий илмий-тадқиқот лабораториясининг 2024 йилнинг 09 апрелдаги №758-сонли далолатномаси). Натижада тупроқлар таркибидаги радиоактив элементлар ва радионуклидларни комплекс таҳлил қилиш имконияти яратилган;
Ўрганилаётган ҳудудларда ичимлик сувининг радиациявий кўрсаткичларининг экспериментал ўрнатилган қийматлари ҳамда техноген объектлар ходимлари ва ҳудуд аҳолиси учун ҳисобланган ўртача йиллик эффектив дозалари қийматлари “НКМК” АЖда амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Марказий илмий-тадқиқот лабораториясининг 2024 йилнинг 09 апрелдаги №758-сонли далолатномаси). Натижада тадқиқот ҳудуди ичимлик сувларидаги солиштирма ҳажмий активлик қиймати ишчи-ходимларнинг йиллик эффектив доза миқдорига боғлиқлигини баҳолаш ҳамда шчи-ходимларни ротация қилиш имконини берган.