Sayt test rejimida ishlamoqda

Кўбаев Журабек Эшмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистоннинг Ғарбий Тян-Шан тоғ тизмалари ксилофаг-ҳашаротлари”, 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/B732.
Илмий раҳбар: Жугинисов Тангирберген Исаевич, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.20.04.
Расмий оппонентлар: Ганджаева Лола Атаназаровна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Зокиров Исломжон Илхомжонович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг Ғарбий Тян-Шан тоғ тизмалари ксилофаг-ҳашаротларининг тур таркибини аниқлаш, тарқалишини мониторинг қилиш, биоекологик хусусиятларини очиб бериш ва уларга қарши такомиллаштирилган курашнинг профилактик чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг Ғарбий Тян-Шан тоғ тизмалари ўрмонзорларида Cолеоптера туркуми ксилофаг-ҳашаротларининг 5 оила, 13 кенжа оилага мансуб 58 тури аниқланган;
Ўзбекистоннинг Ғарбий Тян-Шан тоғ тизмаларидаги 15 та ўсимлик турида Cолеоптера туркумига мансуб ксилофаг-ҳашаротларнинг денгиз сатҳидан 800-1000 метр баланликда-76, 1200-1500 метрда-91, 2000-2200 метрда эса-70 та сонлик кўрсаткичлари бўйича учраши қайд қилинган;
Илк бор, Ўзбекистоннинг Ғарбий Тян-Шан тоғ тизмалари ва антропоген-трансформацияланган ҳудудларида Cолеоптера туркумига оид ксилофаг-ҳашаротларнинг доминант турлари сифатида Докҳтоуроффиа небулоса, Аеолестҳес сарта, Асемум стриатум, Бупрестис рустиcа, Анобиум пертинах қўнғизлари қайд этилган;
Ўзбекистоннинг Ғарбий Тян-Шан тоғ тизмалари антропоген-трансформацияланган ҳудудларидаги боғ агросенозларида Cерамбйcидае, Бупрестидае, Cурcулионидае қўнғизлар оиласига мансуб ксилофаг-ҳашаротларнинг 24 тури аниқланган, шулардан, Докҳтоуроффиа небулоса, Аеолестҳес сарта, Бупрестис рустиcа доминант турлар сифатида ўртача 64,7%-70,5% учраши қайд этилган;
Cолеоптера туркуми ксилофаг-ҳашаротларидан дарахт ўсимликларининг зарарланишига қарши “ПИРАЛАКС-ЛЮКС” кимёвий препаратининг биологик самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг Ғарбий Тян-Шан тоғ тизмалари ксилофаг-ҳашаротлари юзасидан олинган илмий натижалари асосида:
Ўзбекистоннинг Ғарбий Тян-Шан тоғ тизмалари ўрмонларидаги Cолеоптера туркумига мансуб ксилофаг-ҳашаротларнинг турлар хилма-хиллиги, тарқалиши ва зараркунандалик хусусиятларига нисбатан қарши курашнинг биологик самарадорликлари ўрганилиб Наманган вилояти Поп ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази “ПОП” ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигининг 2024 йил 22 октябрдаги №01/368 сон маълумотномаси). Натижада, Cолеоптера туркумига мансуб ксилофаг-ҳашаротлар доминант турларини мониторинг қилиш, уларнинг ўрмонзорларни биозарарлашдаги иштирокини баҳолаш ҳамда уларга қарши кураш тадбирларини такомиллаштириш имконини берган.
Ўзбекистоннинг Ғарбий Тян-Шан тоғ тизмаларида тарқалган ксилобионт ҳашаротлар вакилларидан қаттиққанотлилар (Cолеоптера) туркумининг 5 оила, 13 кенжа оилага мансуб 58 тури аниқланган. Шунингдек, ксилофаг қўнғизларнинг биоекологик хусусиятлари ва трофик алоқалари ўрганилиб Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигининг 2024 йил 19 ноябрдаги №350 сон маълумотномаси). Натижада, Cолеоптера туркуми ксилофаг-ҳашаротларнинг турлар хилма-хиллигини аниқлаш, озиқланиши ва зараркунандалик хусусиятларини баҳолаш ҳамда дарахт, бута, ярим бута ўсимлилларини ҳимоялаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish