Пиримов Жонибек Жумамуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ер кадастри учун ортофотопланларни тайёрлашда геодезик-картографик таъминотини такомиллаштириш, 11.00.06 – “Геодезия.Картография” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.4.PhD/Т4338
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Сафаров Эшкабул Юлдашович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик Илмий Кенгаш.
Тураев Рухиддин Амирқулович- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти Бош директори, техника фанлари доктори, профессор (11.0.06). Жўракулов Дониёр Очилович– Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети, техника фанлари номзоди, профессор (11.0.06).
Етакчи ташкилот – Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ер кадастри учун ортофотопланларни тузиш усулини такомиллаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
реал вақт режимида ишловчи “Figma” тизими асосида ортофотопланларни номенклатура кесимида географик координаталарини аниқловчи “Формуляр” дастури такомиллаштирилган;
ер кадастри учун ортофотопланларни геофазовий боғлашда юзага келадиган топологик хатоликларни камайтириш учун рақамлаштириш асосида 1:1 000 000 масштабдан 1:10 000 масштабгача бўлган координаталар тўрини яратиш усули такомиллаштирилган;
полигонометрия усулини инобатга олган ҳолда ер кадастри объектлари космосуратларини 0,5-1 м аниқлигида геофазовий боғлаш учун “P-Georeferencing” фойдали модел яратилган;
web-javaScript дастурлаш тили асосида ортофотопланларни геодезик координата қийматлари билан юклаб олиш ва трансформация қилиш мақсадида такомиллашган веб геопортал ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ер кадастри учун ортофотопланларни тайёрлашда геодезик-картографик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
реал вақт режимида ишловчи “Figma” тизими асосида ортофотопланларни номенклатура кесимида географик координаталарини аниқловчи “Формуляр” дастури такомиллаштириш юзасидан таклифи Республика аэрогеодезия маркази амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024 йил 17 сентябрдаги 03-03-77-сонли маълумотномаси). Натижада, платформада номенклатура бурчаклари координаталарини топишни икки хил координаталар (WGS-84 ва Пулкова-1942) тизимида амалга ошириш, олинган координаталар асосида исталган номенклатурада ётган ҳудуднинг трапеция координаталарини импорт қилиб олиш имконияти яратилган;
ортофотопланларни геофазовий боғлашда юзага келадиган топологик хатоликларни камайтириш учун рақамлаштириш қонунияти асосида 1:1 000 000 масштабдан 1:10 000 масштабгача бўлган координаталар тўрини яратиш усули такомиллаштириш бўйича таклифи Республика аэрогеодезия маркази амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024 йил 17 сентябрдаги 03-03-77-сонли маълумотномаси). Натижада, ортофотопланларни геомаълумотлар базасида геофазовий боғлаш учун координаталар тўри яратилган ҳамда, масштаблар алмашинувида юзага келадиган топологик хатоликларни олди олинган;
полигонометрия усулини инобатга олган ҳолда космосуратларни 0,5-1 м аниқлигида геофазовий боғлаш учун “P-Georeferencing” фойдали модели яратиш бўйича таклифи Республика аэрогеодезия маркази амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024 йил 17 сентябрдаги 03-03-77-сонли маълумотномаси). Натижада, ортофотопланларни юқори аниқликда геофазовий боғлаш учун “P-Georeferencing” фойдали модели яратилди ва ортофотопланларни геофазовий боғлаш аниқлиги 1-3 метрдан 0,5-1 метрга оширилган;
web-javaScript дастурлаш тили асосида ортофотопланларни координата қийматлари билан юклаб олиш ва трансформация қилиш мақсадида такомиллашган веб геопортал ишлаб чиқиш таклифи Республика аэрогеодезия маркази амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024 йил 17 сентябрдаги 03-03-77-сонли маълумотномаси). Натижада, давлат кадастрлари тўғрисидаги ахборотларнинг географик жойлашувини геомаълумотлар базасида шакллантириш ва шу орқали кадастр маълумотларини рақамлаштириш мақсадида ортофотопланларни юклаб олиш имконини берувчи веб геопортал ишлаб чиқилган.