Садиков Искандар Гайратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Иқтисодиётни трансформациялаш жараёнида тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўллари », 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2228.
Илмий раҳбар: Алимардонов Мухамади Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гадоев Сухроб Жумақулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халкаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўллари бўйича илмий-услубий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни тижорат банклари фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ ҳаракатлар мажмуини амалга оширишда тижорат банкларининг ўз мажбуриятларини бажариш, муаммосиз фаолият юритиш ва иқтисодий ўзгаришлар шароитида ҳам ўзини барқарор ушлаб туриш қобилиятини таъминлаш жараёни нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
тижорат банкларининг молиявий мослашувчанлигини баҳолаш асосида уларнинг тўлов қобилияти, молиявий мустақиллиги, пул оқими балансини таъминлаш, фойда ва рентабелликни ошириш, соф активларни ўстириш орқали молиявий барқарорлигини таъминлаш таклифи асосланган;
АТ “Туронбанк”нинг замонавий банк хизматларини ривожлантиришда молиявий ресурслар сарф харажатларини мақбул нисбат (MBmb=0,35, MBmm=0,47; MBmr=0,18) даражаларида дифференциациялаш орқали уларнинг молиявий барқарорлигини ошириш таклифи асосланган;
АТ “Туронбанк”нинг молиявий барқарорлигини мониторинг қилишда интеграциялашган ахборот оқимини шакллантириш орқали молиявий барқарорлик кўрсаткичларининг 2027 йилга қадар прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиётни трансформациялаш жараёнида тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини тижорат банклари фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ ҳаракатлар мажмуини амалга оширишда тижорат банкларининг ўз мажбуриятларини бажариш, муаммосиз фаолият юритиш ва иқтисодий ўзгаришлар шароитида ҳам ўзини барқарор ушлаб туриш қобилиятини таъминлаш жараёни нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий таълим муассасалари талабалари учун тавсия этилган “Молия бозори ва молиявий технологиялар” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2024 йил 25 майдаги 250-РО-сонли буйруғи). Мазкур тушунчанинг олий таълим муассасалари талабалари учун янги мазмунда киритилиши бўлғуси мутахассисларнинг тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўллари борасидаги билим ва кўникмаларини кенгайтириш имконини яратган;
тижорат банкларининг молиявий мослашувчанлигини баҳолаш асосида уларнинг тўлов қобилияти, молиявий мустақиллиги, пул оқими балансини таъминлаш, фойда ва рентабелликни ошириш, соф активларни ўстириш орқали молиявий барқарорлигини таъминлаш таклифи “Туронбанк” АТБ томонидан иш фаолиятида қўлланилган (“Туронбанк” АТБнинг 2024 йил 25 октябрдаги 12/03-147-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида “Туронбанк” АТБнинг молиявий барқарорлигини мониторинг қилишда интеграциялашган ахборот оқимини шакллантириш натижасида банкнинг соф фойдаси 52 867 484 млн. сўмга ошишига эришилган;
АТ “Туронбанк”нинг замонавий банк хизматларини ривожлантиришда молиявий ресурслар сарф харажатларини мақбул нисбат (MBmb=0,35, MBmm=0,47; MBmr=0,18) даражаларида дифференциациялаш орқали уларнинг молиявий барқарорлигини ошириш таклифи “Туронбанк” АТБ томонидан иш фаолиятида қўлланилган (“Туронбанк” АТБнинг 2024 йил 25 октябрдаги 12/03-147-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида “Туронбанк” АТБнинг ресурслар сарф-харажатларини дифференциациялаш орқали банкнинг соф фойдаси 1,23 фоизга ошишига эришилган;
АТ “Туронбанк”нинг молиявий барқарорлигини мониторинг қилишда интеграциялашган ахборот оқимини шакллантириш орқали молиявий барқарорлик кўрсаткичларининг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогнозидан фойдаланиш таклифи “Туронбанк” АТБ томонидан иш фаолиятида қўлланилган (“Туронбанк” АТБнинг 2024 йил 25 октябрдаги 12/03-147-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида “Туронбанк” АТБнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида унинг таркибий унсурларини баҳолаш орқали банкларнинг умумий молиявий рентабеллик кўрсаткичи 2022 йил 1,15 коэффициентини ташкил этган бўлса, 2023 йилда 1,37 коэффициентни ташкил этган ёки 0,22 коэффициентга ошишига олиб келган ҳамда тижорат банкларининг ўз вақтида молиявий мослашувчанлиги ҳамда молиявий рентабеллиги тўғрисида бошқарув жараёнида самарали қарорлар қабул қилишга замин яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish