Кадирова Мукаррам Хамзақуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Метилен кўкнинг д-металлар хлоридлари билан супрамолекуляр комплексларидаги π-π ва бошқа турдаги ўзаро заиф таъсирлар стереокимёси», 02.00.01 – Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/К750.
Илмий раҳбар: Сабиров Вахобжон Хусанович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.72.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Азиз Бахтиёрович, кимё фанлари доктори, профессор; Худойберганов Ойбек Икромович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: метилен кўкининг айрим д-металлар ионлари билан супрамолекуляр координацион бирикмаларини синтези, кристалл тузулиши, улардаги молекулаларларо таъсирнинг стереокимёвий жиҳатлари, биологик фаоллигини ва қўллаш соҳаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Метилен кўкининг Cу(И), Cу(ИИ), Зн(ИИ), Cо(ИИ), Мн(ИИ), Ни(ИИ) ва Фе(ИИИ) хлоридлари билан супрамолекуляр комплекслари механокимёвий усулда синтез қилинган;
олинган 10 та супрамолекуляр комплекс бирикмаларнинг кристалл тузилишлари ва кристаллардаги Метилен кўкининг молекулалараро π-π стекинг таъсирлашувининг стереокимёси аниқланган;
молекулалараро заиф боғланишлар Ҳиршфелд сиртлари усули билан таҳлил қилиниб, молекулалараро π-π стекинг таъсирлашув энергияси CрйсталЕхплорер17.5 дастурида аниқланган;
илк бор мис(ИИ) хлориднинг Метилен кўки билан реакцияси натижасида мис(ИИ)нинг мис(И) гача қайтарилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Метилен кўки нинг д-металлар билан олинган янги комплекс бирикмалари кристалл тузилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
9 та янги синтез қилинган комплексларнинг кристалл тузулишини аниқлаш натижалари Кембридж кристаллографик маълумотлар марказида қайд қилинган (CCДC: 2390018, 2390019, 2390020, 2390021, 2223590, 2223592, 2223595, 2257107, 2289985). Натижада, базага киритилган кимёвий бирикмалар ўхшаш бирикмаларни синтез қилиш ва тузилишини тавсифлашда тақдим этилган маълумотлардан фойдаланиш имконини берган;
(МК)2[ЗнCл4]Ҳ2О таркибли комплекс бирикманинг сувдаги эритмаси ЎзФА Микробилогия текшириш институти ва “НОВАФАРМ” Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонаси лабораториясида амалиётга жорий этилган (“НОВАФАРМ” МЧЖнинг 2024 йил 9 августдаги 33-сонли маълумотномаси). Натижада, грамм мусбат ва грамм манфий бактерияларга қарши дизенфексиял восита сифатида тавсия этиш имконини берган.