Каримов Жасур Бахриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ички ишлар органлари тезкор бўлинма ходимларининг психологик хусусиятлари», 19.00.03 – Инсон касбий фаолияти (касб психологияси).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.3.PhD/P570.
Илмий раҳбар: Сатторов Эркин Ниязметович, психология фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Душанов Рустам Хўжанович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари ходимларининг психологик хусусиятларини, шу жумладан ҳиссий сўниш, шахсий йўналиш, таваккал қилишга тайёрлик, мослашиш ва бошқа жиҳатларни ўрганиш асосида ички ишлар органлари ходимларини психологик қўллаб-қувватлашнинг мақбул тизимини аниқлаш, уларнинг касбий ва психологик ривожланиши ҳамда таъминлаши бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иботрат:
ички ишлар органларининг тезкор бўлинмалари ходимларининг касбий тажрибасига боғлиқ равишда намоён бўладиган ҳодисалар – ҳиссий сўниш, стрессга чидамлилик, таваккалчиликка тайёрлик ва мослашувчанлик қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг маънавий ва ҳиссий-иродавий хусусиятларини баҳолашнинг махсус усулларидан фойдаланиш технологияси такомиллаштирилган;
ички ишлар органларидаги хизмат фаолияти шароитида касбий ривожланишга таъсир қилувчи психологик омиллар турли касбий тажрибага эга бўлган тезкор бўлинмалар ходимларининг шахсий-психологик хусусиятлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш тизими такомиллаштирилган
психологик хусусиятларни баҳолаш ва таҳлил қилиш мезонлари стрессли вазиятларга реакция, ҳиссий сўниш, чекланган маълумот ва юқори масъулият талаб этиладиган шароитларда қарор қабул қилиш, тезкор бўлинмалар фаолиятига хос хусусиятларни аниқроқ белгилаш орқали такомиллаштирилган;
ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари ходимларининг фаолияти хусусиятига кўра мослашувчанлик, хатарларни бошқариш, раҳбарлик услуби, ҳиссий барқарорлик, шахсий менторлик сифатларини ривожлантириш муҳимлиги туфайли касбий ривожланиш стретегияси модели такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  Ички ишлар органлари тезкор бўлинма ходимларининг психологик хусусиятларини ўрганиш асосида:
ички ишлар органларининг тезкор бўлинмалари ходимларининг касбий тажрибасига боғлиқ равишда намоён бўладиган ҳодисалар – ҳиссий сўниш, стрессга чидамлилик, таваккалчиликка тайёрлик ва мослашувчанлик қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг маънавий ва ҳиссий-иродавий хусусиятларини баҳолашнинг махсус усулларидан фойдаланиш технологияси такомиллаштирилганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-279-сонли буйруғи билан «Касб психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-270а-сонли маълумотномаси). Натижада  тезкор бўлинмалар ходимларининг билиш ва хиссий-иродавий сифатларини баҳолаш имконияти яратилган.  
ички ишлар органларидаги хизмат фаолияти шароитида касбий ривожланишга таъсир қилувчи психологик омиллар турли касбий тажрибага эга бўлган тезкор бўлинмалар ходимларининг шахсий-психологик хусусиятлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш тизими такомиллаштирилган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-279-сонли буйруғи билан «Касб психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-270а-сонли маълумотномаси). Натижада хиссий сўниш, стрессга чидамлилик, хавфга тайёрлик ва мослашув қобилиятлари каби омилларни касбий тажриба билан боғлиқлиги очиб берилган.
психологик хусусиятларни баҳолаш ва таҳлил қилиш мезонлари стрессли вазиятларга реакция, ҳиссий сўниш, чекланган маълумот ва юқори масъулият талаб этиладиган шароитларда қарор қабул қилиш, тезкор бўлинмалар фаолиятига хос хусусиятларни аниқроқ белгилаш орқали такомиллаштирилган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-279-сонли буйруғи билан «Касб психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-270а-сонли маълумотномаси). Натижада турли касбий вазиятларда устувор психологик хусусияларни аниқлаш имконияти яратилган.
ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари ходимларининг фаолияти хусусиятига кўра мослашувчанлик, хатарларни бошқариш, раҳбарлик услуби, ҳиссий барқарорлик, шахсий менторлик сифатларини ривожлантириш муҳимлиги туфайли касбий ривожланиш стретегияси модели такомиллаштирилган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-279-сонли буйруғи билан «Касб психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-270а-сонли маълумотномаси). Натижада ички ишлар органлари учун касбий ривожланиш стретегияси модели ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish