Асенбаева Айдайгул Еденбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлик салоҳиятини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: ОАК бюллетени B2023.2.PhD/Iqt3092.
Илмий раҳбар: Утемуратова Гулнарахан Хожаниязовна, иқтисодиуот фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қодиров Азизжон Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлик салоҳиятини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигини интеграл баҳолашга ёндашув рақобатбардошлик рейтингини паст (РРпаст≤0-0,35), ўрта (РРўрта≤0,36-0,75) ва юқори (РРюқори≤0,76-1,00) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда рақобатбардошлик кўрсаткичларини аҳамиятлилик даражасига кўра тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш субекти рақобатбардошлик салоҳиятини интеграл баҳолаш ёндашуви кўрсатиладиган хизматлар реализациясини ташкил этиш самарадорлиги ва соҳада ишбилармонлик фаоллигини эътиборга олган ҳолда хизмат кўрсатиш жараёни ифодаланадиган кўрсаткичларнинг вазн қийматларини аниқлашга кўра такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш соҳаси рақобат устунликларига эришиш стратегияси хизмат кўрсатиш субектларида молиявий самарадорликка меҳнат унумдорлиги негизида эришиш, хизматлар ассортиментини мақсадли сегментлар асосида кенгайтириш ва бошқарув тизими самарадорлигини ишлаб чиқариш жараёнлари бўйича қарорлар уйғунлигига кўра такомиллаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатишга таъсир этувчи омиллар ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга кўра 2030-йилга мўлжалланган даврга хизматлар ҳажмини оширишнинг прогноз кўрсаткичлари асосланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигини интеграл баҳолашга ёндашув рақобатбардошлик рейтингини паст (РРпаст≤0-0,35), ўрта (РРўрта≤0,36-0,75) ва юқори (РРюқори≤0,76-1,00) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда рақобатбардошлик кўрсаткичларини аҳамиятлилик даражасига кўра тизимлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон Республикасини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024-йил 25-сентябрдаги 02-09/9-09/765-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлиги рейтингига кўра уларни истиқболда ривожланишининг мувофиқ тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
хизмат кўрсатиш субекти рақобатбардошлик салоҳиятини интеграл баҳолаш ёндашуви кўрсатиладиган хизматлар реализациясини ташкил этиш самарадорлиги ва соҳада ишбилармонлик фаоллигини эътиборга олган ҳолда хизмат кўрсатиш жараёни ифодаланадиган кўрсаткичларнинг вазн қийматларини аниқлашга кўра такомиллаштириш бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон Республикасини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024-йил 25-сентябрдаги 02-09/9-09/765-сон маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлик салоҳиятини баҳолашда унинг таркибий қисмларидаги кўрсаткичларда юзага келган ўзгаришларни аниқлаш имконини берган;
хизмат кўрсатиш соҳаси рақобат устунликларига эришиш стратегияси хизмат кўрсатиш субектларида молиявий самарадорликка меҳнат унумдорлиги негизида эришиш, хизматлар ассортиментини мақсадли сегментлар асосида кенгайтириш ва бошқарув тизими самарадорлигини ишлаб чиқариш жараёнлари бўйича қарорлар уйғунлигига кўра такомиллаштириш бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон Республикасини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024-йил 25-сентябрдаги 02-09/9-09/765-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш субектларида ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва сифатни оширишга муайян даражада хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатишга таъсир этувчи омиллар ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга кўра 2030-йилга мўлжалланган даврга хизматлар ҳажмини оширишнинг прогноз кўрсаткичлари “Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар бозорини 2024-2030-йилларда ривожланиш стратегияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024-йил 25-сентябрдаги 02-09/9-09/765-сон маълумотномаси). Таклиф истиқболда ички имкониятларни ишлаб чиқаришга қўшимча жалб этишга кўра жами хизматлар ҳажмини 43,8 %га ва соҳада меҳнат унумдорлигини 39,6 %га ошиши имконини яратишга муайян даражада хизмат қилган.