Ҳамрокулов Жалолиддин Бахриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Келиб чиқиши ўсимликларга оид органик ресурслар, нокондицион фосфоритлар ва фосфогипс асосида органик ва органик минерал ўғитлар олиш технологияси», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т4836.
Илмий раҳбар: Усанбаев Нажимуддин Халмурзаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/05.05.2023.К/Т.35.02.
Расмий оппонентлар: Эркаев Актам Улашович, техника фанлари доктори, профессор; Умиров Фарход Эргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҚХ ерларини деградациясига қарши курашиш, тупроқдаги гумус миқдори ва унинг унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлаш учун КЧЎООР, ФГ ва НФ лар асосида ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
КЧЎООРни Ҳ2О2 иштирокида Ҳ2СО4 билан оксидлашда атомар кислороднинг оксидловчи фаоллиги ортиши ҳисобига ЭМ чиқишини оксидланиш шароитига боғлиқ ҳолда 4-8 баробар ошириши аниқланган;
ҳарорат, вақт, оксидловчилар консентрацияси ва миқдори ортиши билан оксидланиш кўрсаткичлари ва ЭМ унумининг муайян нисбатда ортиши аниқланган;
Ҳ2СО4 иштирокида Ҳ2О2 билан оксидаланган ЎҚ дан ажратиб олинган экстрактлар билан ФГ ўзаро таъсирини ўрганиш натижалари асосида ФГ ни конверсияланиш даражаси экстракт таркибидаги гумин ва фулвокислоталар миқдорига боғлиқлиги исботланган;
ФГни Ҳ2СО4 иштирокида Ҳ2О2 билан келиб чиқиши ўсимликларга оид оксидланган органик ресурслар ёрдамида конверсиялаш орқали калсий гумати ва (НҲ4)2СО4 ҳосил бўлиши аниқланган;
келиб чиқиши ўсимликка оид оксидланган органик моддаларнинг ЭМ НФ билан ўзаро таъсири натижасида калсийли тузлари ҳосил бўлиши исботланган;
оксидланган ЎҚ ва ФХ асосида олинган ўғитларнинг асосий кимёвий, физик-кимёвий ва технологик хусусиятлари ЎҚ оксидланиш даражасига боғлиқлиги аниқланган;
ФГ ни оксидланган ЎҚ ва НҲ3 ёрдамида конверсиялаш орқали ва КЧЎООР ва ФХ асосида ГЎ олиш технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ЎҚ ни оксидлаш, НФ ни фаоллаштириш ва ФГ ни конверсиялаш маҳсулотлари асосида ГЎ ва мелиорантлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ЎҚ ини Ҳ2СО4 иштирокида Ҳ2О2 билан оксидлаб ва ФГ ни оксидлаш маҳсулотлари ёрдамида конверсиялаб гуминли мелиорант олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК-АЖнинг “2025-2026-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати” га киритилган ("Электрокимёзавод" ҚК-АЖнинг 2024-йил 20-сентябрдаги 57-сонли маълумотномаси). Натижада ҚХ га мўлжалланган ерларнинг деградациясига қарши курашиш, тупроқдаги гумус миқдори ва унинг унумдорлигини ошириш имконини беради;
оксидланган ЎҚ асосидаги НФни Ҳ2О2 билан Ҳ2СО4 иштирокида фаоллаштириш орқали донадор ГЎ олиш технологияси "Электрокимёзавод" ҚК-АЖнинг “2025-2026-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган ("Электрокимёзавод" ҚК-АЖнинг 2024-йил 20-сентябрдаги 57-сонли маълумотномаси). Натижада, тупроқ унумдорлигини оширувчи юқори самарадорликка эга бўлган ГЎ турларини кенгайтириш имконини беради.