Аҳатов Алишер Ашур ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Баъзи д-металларнинг  1,2-диаминобензол ва 2,4-дигидроксибензой кислота билан аралаш лигандли комплекс бирикмалари синтези, кристалл тузилишлари ва физик-кимёвий хоссалари», 02.00.01 – Ноорганик кимё, 02.00.04 - Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/К818.
Илмий раҳбарлар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор; Ашуров Жамшид Менгнорович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.04.2022.К.78.05 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рўзимурадов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори, профессор; Раззоқова Сурайё Раззоқовна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: баъзи д-металларнинг 1,2-диаминобензол ва 2,4-дигидроксибензой кислота билан аралаш лигандли комплекс бирикмалари синтези,  уларнинг молекуляр, кристалл тузилишлари ва физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба Cо(ИИ), Ни(ИИ), Зн(ИИ), Cд(ИИ) катионларининг 1,2-диаминобензол ва 2,4-дигидроксибензой кислотаси билан аралаш лигандли 9 та янги комплекс бирикмалари синтез қилинган ҳамда монокристаллари олинган;
РТТ усули ёрдамида синтез қилинган аралаш лигандли комплекс бирикмаларнинг таркиби, тузилиши, М-Л координацияланиш қонуниятлари ва фазовий ҳолатлари аниқланган;
синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг электрон тузилиши, реаксион қобилияти, энергетик ва геометрик параметрлари квант-кимёвий усуллар ёрдамида аниқланган. [Ни(ОПД)2(2,4-ДБА)2] ва [Зн(ОПД)2(2,4-ДБА)2] изоструктурали комплекс бирикмаларнинг турли эритувчилар таъсирида CПCМ (ўтказувчиларга ўхшаш қутбланувчан муҳит модели) усули ёрдамида термодинамик параметрларининг ўзгаришлари ҳисобланган;
синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг молекулалараро таъсирлашиш энергиялари ҳисобланган ва термик турғунлиги, эритмадаги барқарорлик доимийликлари, ҳамда баъзи бактерия штаммларига қарши биологик фаолликлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Баъзи д-металларнинг 1,2-диаминобензол ва 2,4-дигидроксибензой кислота билан аралаш лигандли комплекс бирикмалари синтези, физик-кимёвий хоссалари ҳамда биологик фаоллигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
[Ни(ОПД)2(2,4-ДБА)2], [Зн(ОПД)2(2,4-ДБА)2], [Cд(ОПД)3](1.5-НДК)2·3Ҳ2О, [Cд(ОПД)2(2,4-ДБА)2], [Cд(ОПД)3]СО4·Ҳ2О, [C6Ҳ9Н2]2+(C10Ҳ6С2)2, [Зн(ОПД)2(пНБА)2] ва [Ни(ОПД)2(3-НФА)2]·Ҳ2О таркибли аралаш лигандли комплекс бирикмаларнинг рентген тузилиш таҳлили маълумотлари Кембридж кристаллографик маълумотлар базасига (ҳттпс://www.ccдc.cам.аc.ук/cонц/ретриевиҳг.ҳтмл Cамбридге Cрйсталлограпҳиc Дата Cентер) киритилган ва 2268254, 2268255, 2346685, 2402204, 2346687, 2268256, 2404717, 2404716 депозит рақамлари олинган. Натижада, базага киритилган маълумотлар ўхшаш бирикмаларни синтез қилишда ва тузилишларини тавсифлашда тақдим этилган маълумотлардан фойдаланиш имконини берган;
Зн(ИИ) катионининг 1,2-диаминобензол ва 2,4-дигидроксибензой кислота билан ҳосил қилган комплекс бирикмасининг ([Зн(ОПД)2(2,4-ДБА)2]) 0.03% ли эритмаси “НОВА ФАРМ” МЧЖ Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасида дезинфекцияловчи воситалар тайёрлашда амалиётга жорий этилган (“НОВА ФАРМ” МЧЖнинг 2024 йил 25 ноябрдаги 44-сон маълумотнома). Натижада, бактериялардан ҳимояловчи юқори самарали дизенфексияловчи воситалар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish