Маманов Мухаммад Чориевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар эхинококкозининг асоратланган ва мураккаб шаклларида дифференциал жарроҳлик тактикаси ва химётерапия», 14.00.27 – Хирургия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib4137.
Илмий раҳбар: Арзиев Исмоил Алиевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Саттаров Ойбек Тохирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Рахманов Қосим Эрданович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Смоленск давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).  
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жигар эхинококкозини ва унинг асоратларини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини минимал инвазив технологиялардан устувор фойдаланиш билан дифференциал тактикаларни ишлаб чиқиш орқали яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жигар эхинококкозининг асоратланган шаклларини эрта ташхислаш ва навигацион-пункцион, эндоскопик транспапилляр ва лапароскопик даволаш усулларини танлаш меъзонлари кистанинг локализацияси ва асорат турига нисбатан ишлаб чиқилган;
жигар эхинококкозини септик ва холангиоген асоратларини даволашда 2 этапли, дастлаб септик ўчоқни миниинвазив усул ёрдамида санация қилиш, сўнгра эса эндотоксикоз бартараф қилингандан сўнг радикал операцияни бажариш тактикаси ишлаб чиқилган;
асоратланган жигар эхинококкозида альбендазолнинг токсик таъсирини камайтириш мақсадида химиотерапияни гепатопротекторлар билан бирга қўллашнинг янги даволаш схемаси ишлаб чиқилган;
миниинвазив технологияларни устувор қўллаш билан таклиф қилинган дифференциал хирургик тактика ва такомиллаштирилган химиотерапия, асоратланган жигар эхинококкозида даволаш натижаларини яхшиланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жигар ва қорин бўшлиғи асоратланган экинококкози бўлган беморларни ташхислаш ва жарроҳлик даволашни яхшилаш бўйича илмий изланиш натижаларига кўра:  
биринчи илмий янгилик: жигар эхинококкозининг асоратланган шаклларини эрта ташхислаш ва навигацион-пункцион, эндоскопик транспапилляр ва лапароскопик даволаш усулларини танлаш меъзонлари кистанинг локализацияси ва асорат турига нисбатан ишлаб чиқилган; илмий янгиликнинг аҳамияти жигар экинококкози ва унинг асоратланган шаклларини ташхислаш учун тавсия этилган алгоритм кистларнинг турларини, уларнинг локализациясини, асоратларнинг мавжудлигини текшириш ва жарроҳлик аралашув усулини танлаш имконини беради;  илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси хирургия бўлимлари (буйруқ 1337-7-107-ТБ/2024-сонли гувоҳномаси, 23 май 2024 й.) ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси хирургия бўлимлари (буйруқ №206-У-сонли, 20 май 2024 й.) амалиётига татбиқ этилган. Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини яхшилашга, операциядан кейинги вақтини, амалиётдан кейинги асоратлар частотасини ва даволанишнинг реабилитация даврини камайтиришга имкони берган. Ижтимоий самарадорлиги: Бу алгоритм касалликни эрта аниқлаш ва асоратларни олдини олиш имконини беради. Натижада, беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланади, шунингдек, ўз вақтида даволаш орқали касалликдан кейинги узоқ муддатли ногиронлик ҳоллари камаяди, бу эса ижтимоий-иқтисодий юкни камайтиради; Иқтисодий самарадорлиги: жигар ва қорин бўшлиғи қайталанган экинококкози билан оғриган беморларни олиб бориш алгоритмини амалиётга татбиқ этиш натижасида беморларнинг стационар шароитида даволаниш даври қисқарган;  хулоса: Жигар ва қорин бўшлиғидан экинококкэктомия операциясини танлаб бажариш оқибатида, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 540000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 700000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;  
иккинчи илмий янгилик: жигар эхинококкозини септик ва холангиоген асоратларини даволашда 2 этапли, дастлаб септик ўчоқни миниинвазив усул ёрдамида санация қилиш, сўнгра эса эндотоксикоз бартараф қилингандан сўнг радикал операцияни бажариш тактикаси ишлаб чиқилган; илмий янгиликнинг аҳамияти: эндовидео-жарроҳлик ва навигацион-дренажлаш аралашувларини танлашнинг ишлаб чиқилган мезонлари асоратланган жигар экинококкозини дифференциал хирургик даволашга имконият беради;  илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси хирургия бўлимлари (буйруқ 1337-7-107-ТБ/2024-сонли гувоҳномаси, 23 май 2024 й.) ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси хирургия бўлимлари (буйруқ №206-У-сонли, 20 май 2024 й.) амалиётига татбиқ этилган. Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши натижасида жигар ва қорин бўшлиғи қайталанган экинококкози билан оғриган беморларни даволаш натижалари яхшиланди.  Ижтимоий самарадорлиги: Ушбу янги тактика ёрдамида жарроҳлик аралашувининг мураккаблиги ва инвазивлиги камаяди, беморларнинг тузалиш муддати қисқаради. Бу эса уларнинг тезроқ соғайиб, ишга қайтишига ва иқтисодий фаолиятда иштирок этишига имконият беради, оилавий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжни камайтиради.  Иқтисодий самарадорлиги: 30% ҳолатларда касалликнинг асоратланган шаклларини олдини олиш орқали оғир даволаш харажатлари камаяди. Ҳар бир беморнинг мураккаб жарроҳлик операцияси нархи ўртача 10-12 млн сўмни ташкил этса, эрта ташхис орқали ҳар бир бемор учун 3-4 млн сўм иқтисод қилинади.  хулоса: Операциядан кейинги стационар даволаниш муддати 50% га қисқаради. Мисол учун, стационарда 10 кунлик даволаниш ўрнига, 5 кун давомида тикланиш амалга ошади.  
учинчи илмий янгилик: асоратланган жигар эхинококкозида альбендазолнинг токсик таъсирини камайтириш мақсадида химиотерапияни гепатопротекторлар билан бирга қўллашнинг янги даволаш схемаси таклиф қилинган; илмий янгиликнинг аҳамияти: Дастлаб септик ўчоқни минимал инвазив усул билан санитария қилиб олиш усули ёрдамида икки босқичли операцияларни бажариш кистларни йиринглаш ва уларнинг сафро йўлларига кириб бориши пайтида эндоген интоксикацияни камайтиргандан кейин радикал операцияларни ўтказишга имконият беради;  илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси хирургия бўлимлари (буйруқ 1337-7-107-ТБ/2024-сонли гувоҳномаси, 23 май 2024 й.) ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси хирургия бўлимлари (буйруқ №206-У-сонли, 20 май 2024 й.) амалиётига татбиқ этилган. Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши натижасида қайталанган жигар ва қорин бўшлиғи экинококкози билан оғриган беморларни даволаш натижалари яхшиланди, беморлар реабилитацияси қисқарди; Ижтимоий самарадорлиги: Ушбу мезонлар жарроҳликнинг муваффақият даражасини оширади ва беморларда қайта жарроҳлик заруриятини камайтиради. Бу эса беморларнинг даволашдан кейинги руҳий ва жисмоний ҳолатини яхшилайди, улар ўз оиласи ва жамиятдаги фаолиятларини тезроқ давом эттира олишади; Иқтисодий самарадорлиги: 1) беморларнинг стационарда бўлиш вақти камайган; 2) беморларда операциядан кейинги оғриқ кам кузатилганлиги ҳисобига оғриқ қолдирувчи дори-дармонларга эҳтиёж кам бўлган; хулоса: Қайта жарроҳлик эҳтимоли 20-25% га камаяди, бу эса даволаш билан боғлиқ харажатларни сезиларли даражада қисқартиришга олиб келади. Бир қайта жарроҳликнинг ўртача қиймати 8-10 млн сўмни ташкил этади. 25% ҳолатда қайта операцияни олдини олиш орқали соғлиқни сақлаш тизими учун ҳар 100 бемор бошига 200-250 млн сўм тежалади;
тўртинчи илмий янгилик: миниинвазив технологияларни устувор қўллаш билан таклиф қилинган дифференциал хирургик тактика ва такомиллаштирилган химиотерапия, асоратланган жигар эхинококкозида даволаш натижаларини яхшиланиши асосланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: жигар экинококкозини хирургик даволашда минимал инвазив технологиялардан фаол фойдаланиш операциядан кейинги асоратларни сезиларли даражада камайтириш, ўлим даражасини пасайтириш ва беморларни даволаш вақтни қисқартириш имконини берди; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси хирургия бўлимлари (буйруқ 1337-7-107-ТБ/2024-сонли гувоҳномаси, 23 май 2024 й.) ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси хирургия бўлимлари (буйруқ №206-У-сонли, 20 май 2024 й.) амалиётига татбиқ этилган. Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши натижасида қайта жигар ва қорин бўшлиғи экинококкози билан оғриган беморларни даволаш натижалари яхшиланган, беморлар реабилитацияси қисқарган; Ижтимоий самарадорлиги: Ушбу усул беморларнинг соғайиш даражасини оширади ва реабилитация муддатини қисқартиради. Натижада, касалликнинг қайта ривожланиш хавфи камаяди, соғлиқни сақлаш тизимида ресурслар тежаб қолинади ва беморлар ижтимоий ҳаётга қайтишлари осонлашади, бу эса уларнинг ижтимоий фаолияти ва ҳаёт сифатини оширади; Иқтисодий самарадорлиги: реабилитация даври 40% га қисқаради, шунингдек, қайта касалланиш ҳолатлари 15% га камаяди. Қайта касалланиш ҳолати билан боғлиқ қўшимча даволаш харажатлари ўртача 5 млн сўмни ташкил этган бўлса, 15% ҳолатда бу харажатларнинг олдини олиш орқали ҳар бир бемор учун 750 минг сўм иқтисод қилинади; хулоса: асоратланган ва мураккаб экинококкоз билан оғриган беморларда операцияларни қўллаш натижасида 1 нафар бемордан бюджет маблағларини 6550000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 7150000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish