Адильгереева Мадина Искандаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда папилломавирусли инфекция профилактикаси ва терапиясига дифференциаланган ёндашув”, 14.00.11 – Дерматология ва венерология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2020.3.PhD/Tib1422.
Илмий раҳбар: Юлдашев Музаффар Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педитрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи,  ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти,_DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Ваисов Адхам Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахматов Акрам Баратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда папиллома вирусли инфекция терапияси ва профилактикасига дифференциацияланган ёндашувни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
клиник тахлиллар асосида 98 нафар бемор болаларда папилломавирусли зарарланишларнинг энг кўп локализацияси қўл панжалари 85,7%, оёқ панжалари терисида 8,2% ва 6,1% ҳолларда қўл, оёқ панжалари ва тана терисида жойлашиш комбинацияси бўлиб, 77% ҳолатда зарарланиш элементларининг веррукоз характердаги папулалар билан намоён бўлиши, болалик даврида терининг ушбу соҳаларининг ОПВларига  юқори даражада заифлиги ва инвазивлиги  исботланган;
вирусли сўгаллар билан касалланган болаларда иммун тизими фаолиятининг бузилиши цитокин профилининг дисбаланси билан ифодаланадиган ЎНО-α концентрациясининг ўртача 33,01±1,21 пг/мл ошиши, ИЛ-4 концентрациясининг 1,56±0,06 пг/мл, ИНФ-α 37,71±0,77 пг/мл ва ИНФ-γ 16,30±0,35 пг/мл пасайиши, вирусли касаллик жараёнининг асосий патогенетик триггери бўлиб хизмат қилиши ва иммун тизимининг Т-хелпер хужайравий иммун жавоби турдаги фаолияти исботланган;
оддий сўгаллар билан касалланган 98 нафар бемор болалар тери биоптатларида ПЗР генотиплаш усули орқали ОПВларнинг паст (HPVlr 58,5%) ва юқори (HPVhr 9,2%) онкоген хавфга эга турларининиг  юқори даражада 67,7% аниқланиши, HPVlr 6 турининг 29,2% да, HPVlr 11 турининг 12,3%да ва HPVlr 6 ва HPVlr 11 турларининг 12,3% комбинацияланган холда учраши патологик жараённинг онкологик трансформацияга хавфсиз кечиши ва ОПВларининг контакт йўли орқали юқиши исботланган;
 болаларда вирусли сўгалларни даволашда вирусга қарши иммунокоррекцияловчи "Гроприносин" препаратини ва зарарланиш ўчоқларини СО2 лазер ёрдамида деструкция қилиш орқали ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этилган комплекс даволаш усулини қўллаш асосида ИЛ-4 1,92±0,07 пг/мл, ИНФ-α 42,24±0,99 пг/мл, ИНФ-γ 20,02±0,40 пг/мл цитокинлар дисбалансининг тикланиши, ЎНО-α 24,01±1,18 пг/мл концентрациясининг пасайиши ва рецидивлар сонининг 89%га қисқариши, орқали болалар ўртасида одам папилломавируси инфекциясининг тарқалишини олдини олишга ёрдам бериши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
 Болаларда папилломавирус инфекциясини ташхислаш ва даволаш бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: клиник тахлиллар асосида 98 нафар бемор болаларда папилломавирусли зарарланишларнинг энг кўп локализацияси қўл панжалари 85,7%, оёқ панжалари терисида 8,2% ва 6,1% ҳолларда қўл, оёқ панжалари ва тана терисида жойлашиш комбинацияси бўлиб, 77% ҳолатда зарарланиш элементларининг веррукоз характердаги папулалар билан намоён бўлиши, болалик даврида терининг ушбу соҳаларининг ОПВларига  юқори даражада заифлиги ва инвазивлиги  исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилояти ҳудудий филиалида 2023 йил 25 ноябрдаги 34-сонли буйруғи билан ва 2-туманлараро тери-таносил касалликлари диспансерида 2023 йил 27 ноябрдаги 18-сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 6-сонли баённомаси хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: асосий клиник кўрсаткичларни аниқлаш папилломавирусли инфекцияни ташхислашда муҳим мезон бўлиб, уларнинг локализацияси хусусиятларини ва патологик жараённинг ривожланиш динамикасини ҳисобга олган ҳолда касалликни эрта босқичда аниқлаш имконини беради, бу эса патологик жараён ўчоқларини санация қилиш билан эрта терапияни ўтказиш, касалликнинг қайталанишининг олдини олиш ва ПВИни тарқалишининг олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: асосий клиник кўрсаткичларни аниқлаш, патологик жараён ўчоқларини санация қилиш билан эрта терапияни ўтказиш, касаллик қайталанишининг олдини олиш ва болалар орасида ПВИни тарқалишининг олдини олиш 98 нафар бемор учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 17640000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: папилломавирус инфекцияси билан касалланган болаларни эрта ташхислаш ва даволаш бир нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 90000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: вирусли сўгаллар билан касалланган болаларда иммун тизими фаолиятининг бузилиши цитокин профилининг дисбаланси билан ифодаланадиган ЎНО-α концентрациясининг ўртача 33,01±1,21 пг/мл ошиши, ИЛ-4 концентрациясининг 1,56±0,06 пг/мл, ИНФ-α 37,71±0,77 пг/мл ва ИНФ-γ 16,30±0,35 пг/мл пасайиши, вирусли касаллик жараёнининг асосий патогенетик триггери бўлиб хизмат қилиши ва иммун тизимининг Т-хелпер хужайравий иммун жавоби турдаги фаолияти исботланганлиги Ўзбекистон Республикаси Дерматовенерология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилояти ҳудудий филиали клиник амалиётига 25.11.2023 йилдаги 34-сонли буйруғи билан ва 2-сонли туманлараро тери-таносил касалликлари диспансери клиник амалиётига 27.11.2023 йилдаги 18-сонли буйруғи билан жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 6-сонли баённомаси хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: асосий иммунологик кўрсаткичларни эрта аниқлаш иммун тизимининг фаолият турини баҳолашга имкон беради, бу эса вирусга қарши иммун тизими жавобининг муҳим қисми бўлган иммунопатогенетик терапияни тўғри танлашга, ПВИни санация қилиш ва шу билан эрта босқичда касалликнинг қайталанишини олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ситокин профили ва иммунитет тизимининг фаолият турини аниқлаш билан эрта ташхислаш, ОПВ билан оғриган болаларда иммунокоррексияловчи терапияни адекват танлаш 98 нафар бемор учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 12740000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: папилломавирус инфекцияси билан касалланган болаларни эрта ташхислаш ва даволаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 130000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: оддий сўгаллар билан касалланган 98 нафар бемор болалар тери биоптатларида ПЗР генотиплаш усули орқали ОПВларнинг паст (HPVlr 58,5%) ва юқори (HPVhr 9,2%) онкоген хавфга эга турларининиг  юқори даражада 67,7% аниқланиши, HPVlr 6 турининг 29,2% да, HPVlr 11 турининг 12,3%да ва HPVlr 6 ва HPVlr 11 турларининг 12,3% комбинацияланган холда учраши патологик жараённинг онкологик трансформацияга хавфсиз кечиши ва ОПВларининг контакт йўли орқали юқиши исботланганлиги Жиззах вилояти ҳудудий филиали Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 25 ноябрдаги 34-сонли буйруғи ва 2-туман аро тери-таносил касалликлари диспансерининг 2023 йил 27 ноябрдаги 18-сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 6-сонли баённомаси хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: онкопотентциал паст ва юқори хавфга эга бўлган ОПВларни эрта ташхислаш пролифератив патологик жараённинг кечиш турини аниқлашга имкон беради, бу эса терапияни тўғри танлашга ва ПВИни тарқалишини олдини олишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ОПВни эрта ташхислаш, ОПВ билан касалланган болаларни вирусга қарши даволашни адекват танлаш асосида 98 нафар бемор учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 12740000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: папилломавирус инфекцияси билан касалланган болаларни эрта ташхислаш ва даволаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 130000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: болаларда вирусли сўгалларни даволашда вирусга қарши иммунокоррекцияловчи "Гроприносин" препаратини ва зарарланиш ўчоқларини СО2 лазер ёрдамида деструкция қилиш орқали ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этилган комплекс даволаш усулини қўллаш асосида ИЛ-4 1,92±0,07 пг/мл, ИНФ-α 42,24±0,99 пг/мл, ИНФ-γ 20,02±0,40 пг/мл цитокинлар дисбалансининг тикланиши, ЎНО-α 24,01±1,18 пг/мл концентрациясининг пасайиши ва рецидивлар сонининг 89%га қисқариши, орқали болалар ўртасида одам папилломавируси инфекциясининг тарқалишини олдини олишга ёрдам бериши исботланганлиги Жиззах вилояти ҳудудий филиали Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 25 ноябрдаги 34-сонли буйруғи ва 2-сонли туманлараро тери-таносил касалликлари диспансерининг 2023 йил 27 ноябрдаги 18-сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 6-сонли баённомаси хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: папилломавирус инфекциясини даволашнинг ишлаб чиқилган комплекс усули ПВИнинг патологик ўчоқларини эрта санация қилиш, касалликнинг қайталаниш сонини камайтириш имконини беради, бу эса болалар орасида папилломавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган комплекс даволаш усулининг жорий этилиши 98 нафар бемор учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 16660000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: папилломавирус инфекцияси билан касалланган болаларни эрта ташхислаш ва даволаш бир нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 170000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish