Рахимов Фурқат Жалоловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Кимё толалари асосида тўқимачилик саноати корхоналарининг диверсификация фаолиятини жадал ривожлантириш”, 08.00.03-“ Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.PhD/Иқт3985.
Илмий раҳбари: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги ДСc.03/30.07.2022.И.16.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Назарова Фотима Ҳакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Исаев Равшан Абдурахмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кимё толалари асосида тўқимачилик саноати корхоналарининг диверсификация фаолиятини жадал ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аралаш ва кимё толалари асосида ишловчи тўқимачилик кластерларининг маҳсулот ишлаб чиқаришнинг минимал қиймат занжирини яратиш ва паст қувват билан юқори бозор салоҳиятини намоён этиш ҳолатига кўра баҳолаш орқали диверсификация даражаларининг юқори (〖6,5≤I〗_s≤10), ўрта (〖3,0≤I〗_s≤6,4) ва қуйи (〖0≤I〗_s≤2,9 ) меъёрий қийматлари таклиф этилган;
тўқимачилик саноати ва мода индустриясида барқарор ривожланишни таъминлаш, қиймат занжирида айланма иқтисодиёт улуши, хом ашёни қайта ишлаш кўлами ва истеъмолда зарарли таъсирларни кимё толалари ва ундан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақамли паспортини жорий этиш орқали камайтириш таклиф этилган;
интенсив ва экстенсив маржа қийматларини ҳисобга олган ҳолда “паст даражадаги диверсификация” (0 %≤D_p≤1%), “ўрта даражадаги диверсификация” (2 %≤D_o≤5%), “юқори даражадаги диверсификация” (6 %≤D_y≤10%), “диверсификацияланган экспорт (экстенсив ўсиш)” (11 %≤D_e) даражаларда баҳолаш орқали кимё толалари ташқи савдосини тартибга солиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг кимё толалари бўйича диверсификация стратегияларидан фойдаланишнинг синергия самараси асосида ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кимё толалари асосида тўқимачилик саноати корхоналарининг диверсификация фаолиятини жадал ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
аралаш ва кимё толалари асосида ишловчи тўқимачилик кластерларининг маҳсулот ишлаб чиқаришнинг минимал қиймат занжирини яратиш ва паст қувват билан юқори бозор салоҳиятини намоён этиш ҳолатига кўра баҳолаш орқали диверсификация даражаларининг юқори (〖6,5≤I〗_s≤10), ўрта (〖3,0≤I〗_s≤6,4) ва қуйи (〖0≤I〗_s≤2,9) меъёрий қийматларидан фойдаланиш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг “Ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш бошқармаси” фаолиятида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 30-сентябрдаги №03/25-2585 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик кластерларининг диверсификация даражаси баҳоланган ва қиймат занжирини яратиш бўйича 2023-2026-йилларда амалга оширилиши режалаштирилган 820,2 млн.АҚШ доллари миқдорида 28 та инвестицион лойиҳалар белгилаб олинган;
тўқимачилик саноати ва мода индустриясида барқарор ривожланишни таъминлаш, қиймат занжирида айланма иқтисодиёт улуши, хом ашёни қайта ишлаш кўлами ва истеъмолда зарарли таъсирларни кимё толалари ва ундан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақамли паспортини жорий этиш орқали камайтириш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг “Брендларни жалб қилиш, маркетинг, халқаро стандартлар ва сертификацияларни жорий этиш департаменти” фаолиятида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 30-сентябрдаги №03/25-2585 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) унификациялашган номлари ва идентификациялаш кодлари интеграция қилиш ва маҳсулотларнинг рақамли паспортини тизимини бошқариш бўйича мақсадли стратегик дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган;
интенсив ва экстенсив маржа қийматларини ҳисобга олган ҳолда “паст даражадаги диверсификация” (0 %≤D_p≤1%), “ўрта даражадаги диверсификация”
(2 %≤D_o≤5%), “юқори даражадаги диверсификация”
(6 %≤D_y≤10%), “диверсификацияланган экспорт (экстенсив ўсиш)”
(11 %≤D_e) даражаларда баҳолаш орқали кимё толалари ташқи савдосини тартибга солиш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг «Экспорт ва логистикани ривожлантириш бўлими» фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 30-сентябрдаги №03/25-2585 сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида маҳаллий тўқимачилик корхоналарида янги маҳсулот турларини экспорт қилиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилган ва “Сунʼий штапел толалари” тури бўйича 2023-йилда 2022-йилга нисбатан экспортни 14,5 фоизга оширишга ҳамда экспорт географиясини кенгайтиришга эришилган;
Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг кимё толалари бўйича диверсификация стратегияларидан фойдаланишнинг синергия самараси асосида ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг «Экспорт ва логистикани ривожлантириш бўлими» фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 30-сентябрдаги №03/25-2585-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида кимё толалари асосида 2030-йилда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 4,7-марта ошириш имкони аниқланиб, тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятини диверсификациялашнинг истиқболдаги кўрсаткичларини янада аниқлаштириш ва мувофиқлаштириш имкони яратилган.