Тожиева Севара Номозовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Стачйботрйс чартарум замбуруғининг иккиламчи метаболитлари синтези, тузилиши ва модификацияси», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/К836.
Илмий раҳбар: Камолов Луқмон Сирожиддинович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.05.01.
Расмий оппонентлар: Арипова Салимахон, кимё фанлари доктори, профессор, Жалолов Иқболжон Жамолович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий Стачйбробрйс чартарум замбуруғи таркибидан иккиламчи метоболитларини ажратиш, янги ҳосилаларини синтези усулларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг тузилиши, физик-кимёвий ва биологик хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Стачйботрйс чартарум замбуруғидан илк бор сесквитерпеноид дриман бензофуран синфига кирувчи 13,22-диметоксистахиботрин, 3,13 - диметоксистахиботрин, 22-диметилстахиботрин ва 3О-асетацтахиботридиал иккиламчи метаболитларини олинган ва тузилиши аниқланган;
13,22-диметоксистахиботрин, 3,13 - диметоксистахиботрин, 22-диметилстахиботрин ва 3О-асетацтахиботридиал иккиламчи метаболитларининг Н,О-ацилли бирикмаларини синтез қилиш орқали ароматик ва терпеноид ҳалқаларидаги гидроксил гуруҳларига хос О-ацил бирикмаларни юқори унум билан ҳосил бўлиши исботланган;
сесквитерпеноид дриман бензофуран алкалоидларининг тузилиши ва конформацияси кимёвий, замонавий физик тадқиқот усуллари ёрдамида аниқланган;
сесквитерпеноид дриман бензофуран тузилишли алкалоидларининг ҳосилаларини синтез қилиш усуллари ишлаб чиқилган ва мақбул шароитлари аниқланган;
13,22-диметоксилстахиботрин, 22- метоксистахиботрин, 22-диметилстахиботрин ва 3,13 – диметоксилстахиботринларни металл конструксия ва қурилмаларида биологик коррозия жараёнини келтириб чиқарувчи микрозамбуруғларга қарши ингибитор сифатида ишлаб чиқаришга синовдан ўтказилди ҳамда юқори самарадорликка эга бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ажратиб олинган алкалоидлар ва уларнинг ҳосилаларининг тузилиши ҳамда биологик фаоллигини аниқлаш бўйича олиган илмий натижалар асосида:
маҳаллий Стачйботрйс чартарум замбуруғнинг шакарли озиқа муҳитида ўстиришдан ажратиб олинган 13,22-диметоксилстахиботрин, 22-диметилстахиботрин иккиламчи метаболитлар миқдори кўп бўлган экстракт Муборак газни қайта ишлаш МЧЖ корхонасида амалиётга қўлланилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2023 йил 18 октябрдаги 941/ГК-10-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқ қилинган органик моддалар ёрдамида металл конструксиялари ва қурилмалари эксплуатацион ошириш имконини берган;
маҳаллий Стачйботрйс чартарум замбуруғнинг мелассали озиқа муҳитида ўстиришдан ажратиб олинган 3,13 – диметоксилстахиботрин иккиламчи метаболитлар миқдори кўп бўлган экстракт Шўртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармаси  металл конструксия ва қурилмаларида биологик коррозия жараёнини келтириб чиқарувчи микрозамбуруғларга қарши ингибитор сифатида амалиётга қўлланилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 23-сон маълумотномаси); Натижада, нефт-газ саноати металл конструксиялари ва қурулмаларининг эксплутация муддатини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish