Отепбергенова Гуззал Омирбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «И.Юсупов лирикасида тропларнинг бадиийлик хизмати», 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2358.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Оразимбетов Қуwанишбай Келимбетович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекбергенова Зияда Утеповна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Дабилов Пердегалий Абатбаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади И.Юсупов лирикаси поетик тилининг ўзига хослиги, шоир лирикасининг тили орқали қорақалпоқ адабий тилининг ривожланиши, тропларнинг бадиий образ яратишдаги хизмати, бадиий вазифаси, эмоционал-экспрессив таъсирчанлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
И.Юсупов лирикасининг чуқур образлилиги, лексик бойлиги, бадиий образ яратишдаги поетик тилдан фойдаланиш маҳорати ва бадиий образлиликни таъминлайдиган лексик элементлар алоҳида хизмат қилишининг ҳамда қорақалпоқ бадиий тили ривожининг назарий асослари очиб берилган;
И.Юсуповнинг шоирона, поетик тажрибаси натижасида юзага келган якка троплари (метафора, рамз, метонимия, синекдоха ва ҳ.к.) ва уларнинг образ яратишдаги поетик хизмати, ҳис-туйғуларини ихчам, аниқ етказишда, эстетик ва эмоционал-экспрессив таъсирчанлик кўрсатишдаги бадиий образлилик вазифаси исботланган;
И.Юсупов лирикасида жонли предметга хос болган воқеа-ҳодисаларнинг жонсиз нарсаларга кўчиши, ўхшатилиши, яъни жонлантириш орқали ясалган метафоралар, мавҳум тушунчаларнинг зотлашиши орқали ясалган метафоралар, диққатни ўзгартириш орқали ясалган метафораларнинг образ яратишдаги ижтимоий-сиёсий воқеаларга, табиат ҳодисаларига ва лирик қаҳрамоннинг руҳий кечинмаларини беришдаги хизмати очиб берилган;
И.Юсупов лирикасида тропларнинг (метонимия, ўхшатиш, эпитет, қайта номлаш (перифразалар)) қўлланиш хусусиятлари, эстетик таъсирчанлиги, образ яратишдаги фикрни ихчам ва образли ифодалаш хизмати ва бадиийликни таъминлашдаги турли хулқ-атвор тавсифларини, характерини, қарашларини, психологик ҳолатларини, портретини бадиий-эстетик таъсир этишдаги вазифаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. И.Юсупов лирикасида тропларнинг бадиий хизматини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
лирик асарларда поетик тилнинг назарий асослари, шоир И.Юсупов лирикасининг поетик тили орқали қорақалпоқ бадиий адабий тилининг ривожланиши бўйича илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг ФА-Ф-1-005-сонли «Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини илмий ўрганиш» (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳаларда фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 5-июлдаги 261/1-сон маълумотномаси). Натижада, поетик тилнинг назарий асослари, қорақалпоқ адабиётшунослигида ўрганилиш тарихига боғлиқ илмий-назарий қарашлар янги маълумотлар билан бойитилган ва такомиллаштирилган;
И.Юсупов лирикасида якка муаллифлик троплар (метафоралар, метонимиялар, синекдохалар ва ҳ.к) ва уларнинг ҳис-туйгуларни, фикрларни эмоционал етказиб бериш, бадиийликни таъминлаш вазифаси ҳамда бадиий адабиёт, халқнинг маданий турмуши ва руҳий оламининг ривожланишида ва И.Юсуповнинг ижодиёти, поетик олами, шоир лирикасида метафораларнинг бир неча турлари, айниқса, жонлантириш орқали ясалган метафоралар, отлашиш орқали ясалган метафоралар ва диққатни ўзгартириш орқали ясалган метафоралар, уларнинг бадиий образлиликни таъминлашдаги аҳамияти каби хулоса ва илмий тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-2025-йилларга мўлжалланган иш-режаси бир қатор бандларининг ижросини таъминлашда назарий-методологик асос сифатида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 7-03/1224-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчи-ёшларни маънавий-маърифий фазилатларини такомиллаштириш, ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга бўлган;
И.Юсупов лирикасида тропларнинг образ яратишдаги хизмати, ҳодиса ёки воқеага нисбатан лирик қаҳрамоннинг кечинмаларини билдиришдаги вазифаси бўйича илмий-назарий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси теларадиокомпаниясининг «Қорақалпоғистон» телеканалининг «Ассалому-алайкум, Қорақалпоғистон», «Гавҳар сўзлар», «Адабиёт бўстони» ва бошқа кўрсатувларни тайёрлашда, «Қорақалпоғистон» радиоканалининг «Хайрли тонг», «Адабиёт ва давр» эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Теларадиокомпаниясининг 2024-йил 26-июндаги 05-22/292-сон маълумотномаси). Натижада, И.Юсупов лирикасида тропларнинг образ яратишдаги ва асарда бадиийликни таъминлашдаги хизмати, поетик маҳорати, асар ғоясининг инсон тарбиясидаги аҳамияти ва таълим-тарбия жараёнида адабиёт тарихи материалларидан фойдаланишнинг янги методлари ҳақида кенг томошабинлар аудиториясига маълумотлар берилган.